Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригатция ва қишлоқ ХЎжалигини



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/40
Sana13.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#786308
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
ўқитишнинг замонавий технологиялари фанидан Реферат




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ИРРИГАТЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ 
МЕХАНИЗАТЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ 
 
“ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ВА 
АВТОМАТЛАШТИРИШ” факултети 
 
“ ПЕДАГОГИКА, ПСИХОЛОГИЯ ВА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” 
кафедраси 
 
“ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” фанидан 
 
РЕФЕРАТ 
МАВЗУ: 
КАСБ ТАЪЛИМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАШКИЛИЙ 
ШАКЛЛАРИ 
 
 
Бажарди: “Касб таълими” 209-гурух 
талабаси Ю.Кудярова 
Қабул қилди: Д.Химматалиев
 

Тошкент 2018 



КАСБ ТАЪЛИМИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ 
 
РЕЖА: 
 
1.КИРИШ 
 
 
2.АСОСИЙ ҚИСМ 
2.1. Таълимни ташкил этиш шакллари 
2.2. Дарс таълимни ташкил этишнинг асосий замонавий шакли 
2.3. Жуфтлик ѐки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш 
2.4. 
Касб таълимида замонавий таълимни ташкиллаштириш шакллари: 
моҳияти ва мазмуни 
 
3. ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР 
 
4. ГЛОССАРИЙ 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
ИЛОВАЛАР
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
 
КИРИШ 
Ўзбекистон Республикаси тараққиѐти халқнинг бой маънавий салоҳияти 
ва умуминсоний қадриятларига ҳамда ҳозирги замон маданияти, маърифати, 
илми, техникаси ва технологиясининг сўнгги ютуқларига асосланган мукаммал 
таълим тизимини барпо этиш долзарб аҳамиятга эга. Миллий истиқлол ғоясига 
содиқ, етарли интеллектуал салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари 
асосида мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш 
ҳамда рақобатбардош, юқори малакали кадрларни тайѐрлашнинг мукаммал 
тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиѐтининг муҳим шартидир. Илм-
фан жадал тараққий этаѐтган, замонавий ахборот-алоқа тизимлари, воситалари 
кенг жорий этилган жамиятда турли фан соҳаларида билимларнинг тез 
янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни жадал эгаллаш билан бир 
қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифаси қўйилмоқда. 
Ўзбекистоннинг келажаги ва равнақи кўп томонлама ундаги кадрларнинг 
билимдонлиги, касб тайѐргарлиги ва маънавий етуклигига боғлиқ. Шу 
жиҳатдан қараганда, Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар орасида 
Кадрлар тайѐрлаш соҳасидаги ислоҳотлар муҳим ўрин тутади. Жумладан, 
узлуксиз таълим борасидаги йўриқномалар ҳар томонлама етук ва баркамол 
авлодни тарбиялашда алоҳида ўрин тутади. Бу борада айтиш лозимки, 2010 йил 
бежиз “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинмаган. Шунингдек, “Баркамол 
авлод йили” муносабати билан ишлаб чиқилган Давлат дастурида белгиланган 
чора-тадбирлар орасида ўсиб келаѐтган авлоднинг узлуксиз таълимини 
таъминлаш, педагогика соҳасига алоҳида ўрин ажратилган эди. 
Ёшларнинг узлуксиз таълимини таълимини таъминлашда коллеж-
лицейлар ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. 
Улар бир ўқув муҳитидан иккинчисига ўтишда иложи борича камроқ стресс 
вазиятларига тушишлари лозим. Шундагина уларда билимга иштиѐқ 
йўқолмайди, таълим олиш даражаси пасаймайди ва самарадорлиги ошади. 



Ушбу ҳамкорлик доирасида таълим муассасалари узлуксиз таълим тизимини 
шакллантириш борасида педагогик-психология, педагогиканинг турли 
йўналишларини тадқиқ этишга қаратилган ҳамкорлик лойиҳаларини яратиш ва 
уларнинг натижаларини амалга тадқиқ этиш; тегишли соҳа, жумладан 
педагогика ва психология, ижтимоий педагогика соҳасидаги муаммолар 
юзасидан ахборот ва таҳлилий маълумотлар билан алмашиш; олий ўқув 
юртларидан коллеж-лицейларга амалиѐт учун юбориладиган талабаларни 
танлов асосида саралаб олиш; ҳамкорлик асосида ташкил этиладиган семинар, 
анжуман ва давра суҳбатларига профессор-ўқитувчилар, аспирантлар ва 
магистр талабалар орқали қўллаб қувватлаш; амалиѐт ўтаѐтган талабаларга 
илмий-амалий тадқиқот ишлари учун илмий ва электрон кутубхона 
манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш; коллеж-лицей ўқувчиларини 
бўлғуси соҳаси бўйича олий ўқув юртида ўқиш учун тайѐрлаш, яъни таълим 
шароитлари ва муҳити билан таништириш ва ҳоказо. 
«Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури»да узлуксиз таълим тизимида 
фаолият кўрсатаѐтган ўқитувчи ва мураббийларнинг касбий малакаларини 
ошириш, уларни илғор педагогик технологиялар, ҳамда замонавий ахборот 
технологиялари билан қуроллантириш хусусида алоҳида таъкидланган. 70-80 
йилларда Америкада дунѐга келган таьлим технологияси бугунги кунда барча 
ривожланган мамлакатларни қамраб олди, ҳатто нуфузли халқаро ташкилот
ҳисобланган ЮНЕСКО томонидан тан олинди ва қўллаб қувватланди. 
Ривожланишга юз тутаѐтган Республикамиз таьлим тизими учун ҳам бу жуда 
муҳим бўлиб, мактабларнинг педагоглари, ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими ва 
олий таьлим ўқув муассасалари профессор-ўқитувчилари таьлим 
технологиясини ўзлаштиришлари ҳамда амалиѐтда қўллашлари лозим. 
«КТМД»ини амалга оширишнинг 2-босқичи таълим муассасаларининг 
моддий техника ва ахборот базасини мустаҳкамлашни давом эттиришни, ўқув-
тарбия жараѐнини юқори сифатли ўқув адабиѐтлари ва илғор педагогик 
технологиялар 
билан 
таъминлашни, 
узлуксиз 
таълим 
тизимини 
ахборотлаштиришни амалга оширишни кўзда тутади. 



Юртбошимизнинг 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish