Замонавий педагогик технологиялар орқали касбий таълимни ташкил этиш шакллари



Download 17,18 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi17,18 Kb.
#98909
  1   2   3
Bog'liq
9 МАВЗУ МАЪРУЗА МАТН


Замонавий педагогик технологиялар орқали касбий таълимни ташкил этиш шакллари
. STEM таълими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли қарори билан тасдиқланган “2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 2-бўлим 11-бандида умумий ўрта таълимнинг янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш ва шу йўл билан бирга STEM (фан, технология, муҳандислик ва математика) таълимини босқичма-босқич амалга жорий этиш белгилаб берилган.
Ушбу вазифаларни бажариш учун таълим иштирокчилари-ўқитувчилар, методистлар ўқувчилар ва ота-оналар ушбу йўналиш тўғрисидаги маълумотларни билиши ва уларни амалиётда қўллай олиш малакасига эга бўлишлари зарур. Хозирги вақтда технологик инқилоб мавжуд, юқори технологияли маҳсулотлар, инновацион технологиялар замонавий жамиятимизнинг ажралмас қисмига айланмоқда. Замонавий мактабларда робот дизайни, моделлаштириш, дизайн лойиҳалаштириш ишлари етакчи ўринни эгалламоқда.
Мамлакатимизни рақобатбардошлигини ошириш учун кўпроқ техник таълим талаб этилаётганлиги долзарб муаммолардан хисобланади. Бугунги кунда STEM таълими жамият ва давлатнинг ривожига катта ҳисса қўшадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш имконини беради.
Замонавий талим тизими, амалиётда ўрганилаётган илмий-назарий билимларни кундалик ҳаётда қандай қўллаш мумкинлигини кўрсатишга имкон берадиган аралаш муҳит ҳисобланади. Технология фани ўрганиш билан бир қаторда ўқувчилар изланишни, қуришни, бош қотиришни, янгилик яратишни ва дизайн беришни ўрганадилар. STEM ёндашуви ўқувчиларни илмий-техник йўналишлардаги компетенцияларини ривожлантиради.
Маълумки, технология фани кундалик ҳаётимизда доимий қўлланилади, муҳандислик эса уйлар, йўллар, кўприклар, машиналар механизмларида ўз аксини топган бирор бир касб, кундалик машғулотларимиз озми-кўпми математик ҳисоб-китоблар билан боғланган.
Юқоридаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълимнинг технология фанидан ДТС ва ўқув дастури”да ўз аксини топган. Технология фанини ўқитишда бошланғич синфларда “Иқтисод алифбоси”, юқори синфларда “Соғлом авлод асослари”, “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” ҳамда “Иқтисод сабоқлари” ўқув курслари сингдирилиб ўқитилиши, таълим узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи шахси ва қизиқишлари устиворлигидан келиб чиқиб, уларни ёш хусусиятларига мос равишда таянч компетенциялар шакллантирилиши белгилаб берилган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, бундай тартибда ўқитиш, ўқувчиларга дунёни тизимли равишда ўрганишга, атрофдаги рўй бераётган жараёнларни мантиқий мушоҳада қилишга, улардаги ўзаро алоқани англаб етишга, ўзи учун янги, ноодатий ва қизиқарли нарсаларни очишга имкон беради, ўқувчиларда қизиқувчанликни ривожлантиради,жамоавий фаолият олиб бориш кўникмалари шаклланади. Буларнинг барчаси ўқувчи ривожланишининг юқори босқичга кўтарилишини ва келажакда тўғри касб танлашга замин яратади.

Download 17,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish