10
Таълим жараѐнида энг куп кулланиладиган дарс янги билимларни баѐн
килиши дарсидир. Бу дарснинг тузилиши куйидагича:
Дарс
турларининг узгариши билан дарснинг тузилишида хам узгаришлар булади.
Масалан, дарс турлари уйгунлашган дарсларида
дарснинг хамма элементлари
мавжуддир:
Дарсни ташкил килиш.
Уй топширикларини бажарилишини назорат килиш ва бахолаш.
Янги мавзуни баѐн килиш.
Янги мавзуни мустахкамлаш.
Уй топшириклари бериш.
1.Янги
билимларни
баѐн қилиш
4. Янги
билимларга
боғлиқ уй
машғулотлари
бериш.
5. Дарсни
якунлаш.
3. Янги
билимлар
устида машқ
ўтказиш
.
2. Янги
билимларни
мустаҳкамла
ш.
11
Дарсни якунлаш.
Таълим тизимида такрорлаш ва билимларни мустахкамлаш дарслари хам
куп кулланилади.
Укитувчи дастурнинг маълум бир кисми, йирик мавзулар утиб
булингандан сунг бундай дарслар уюштирилади.
Бу дарс билимларни оралик назорат оркали бахолашда хам хизмат
килади.
Хар бир дарснинг муваффакияти куп жихатдан машгулотни тугри ташкил
килишга богликдир. Бу даврда синфнинг тайѐргарлигини синчиклаб кузатиш,
болаларни дарсни тинглашга рухий жихатдан тайѐр эканликларини урганиш
даркор. Шундан сунг, махоратли педагог фурсатни кулдан бермай, шогирдлари
диккатини чалгитмай, дарснинг асосий
кисмини бошлаб юборадилар, чунки
синф укувчиларини тезлик билан машгулотга фаол киришларини таъминлаш
лозим. Дарс янги материални баѐн килишга каратилган булса, дарс мавзуси
эълон килинади. Режада мулжалланган укув материали утиб булингач, у
албатта
якунланиши, хулосалар чикарилиши керак.
Дарс укитувчи ва укувчининг ижодий хамкорлигига аосланиши лозим.
Шундагина укувчилар мустакил эркни фикрлай оладилар, иродалари
тарбияланади. Нутк маданияти ривожланади. Муаммоли вазият изланишлар
оркали уз йулини топа оладилар.
Укув машгулотларининг синфдаги шакли дарсдан ташкари яна кушимча
катор таълим шакллари мавжуд булиб, булар амалий тажриба
машгулотлар,
кушимча дарслар, факультативлар, экскурсия кабилардир.
Булар дарсда
берилган билимларни тулдириш, мустахкамлаш, амалиѐт
билан боглаш учун уюштирилган кушимча машгулотлардир.
Булардан ташкари укув юртлари тажрибасида фан тугараклари, ишлаб
чикариш амалиѐти, уйин шаклидаги машгулотлардан хам фойдаланилмокда.
Узлуксиз
таълимнинг
хамма
боскичларида
таълимнинг
узига
хос ташкилий шакллари мажуд. Жумладан, икки боскичли олий таълим
тизимида узига хос таълим шакллари мавжуд, буларга маърузалар, семинар ва
12
амалий машгулотлар, кафедра укитувчиларининг очик маърузаларида
катнашиш, маъруза матнини тайѐрлаш ва мухокама килиш, укув курслари
буйича дастурлар тайѐрлаш ишлари кабилар олий таълимнинг куп киррали
йуналишлари ва шаклларидир.
Олий таълим тизимда маъруза укув жараѐнинг хам усули,
хам шакли
хисобланиб, у талабаларга фан асосларини огзаки, узвий ва мунтазам
сингдиришга хизмат килади. Маъруза туфайли талаба шу фаннинг мохиятини
тушуниб боради хамда уларни эркин фикрлашга, фан устида уйлашга мажбур
этади. Шу сабабли маъруза илмий тафаккурни ривожлантиришнинг узига хос
мактабига айланади. Маърузани шундай укиш лозимки,
унинг таъсирида
талабаларда шу фанга унинг вазифа ва келажагига нисбатан турли карашлар,
илмий эътикод, гоя ва миллий мафкура асослари шакллансин. Бунинг учун
укитувчи хар бир маърузанинг мазмунинни фандаги янгиликлар билан
бойитиши ва танлай билиши лозим. Маъруза ижобий хамкорликка таяниб
ташкил килингандагина самарали натижа беради. Бунинг учун маъруза
жараѐнида
хам таълимий, хам тарбиявий вазифаларни самарали амалга ошириш
йулларидан бири – укитувчи билан талабалар уртасида дустона, фаол
муносабатларни тиклаб олинишдан иборат.
Бундан ташкари дарс ва маърузанинг самарали натижаси укувчи ва
талабаларинг укув жараѐнидаги рухий холатларини кай даражада хисобга
олинишига хам боглик. Шундай экан, таълимни самарали ташкил этиш, унинг
дарс, маъруза ва бошка шаклларидан укитиш жараѐнида уринли
фойдаланишлари учун шубхасиз укитувчининг педагогик махорати, педагогик
маданияти, уз предметини пухта билишлиги ва укувчи талабалар билан умумий
тил топа олишлиги гоят катта ахамиятга эгадир.
Таълим жараѐни педагогик жараѐннинг ажралмас, муҳим қисмларидан
бири бўлиб у ўқитиш, билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш
масалалари
билан шуғулланади. Таълим назариясини “Дидактика” тушунчаси билан ҳам
ифодаланади. “Дидактика” сўзи грекча “Дидаско” сўзидан олинган бўлиб,
“Уқитиш, ўргатиш” деган маънони билдиради. Дидактиканинг ўрганиш
13
объекти ўқув жараѐни, ўқув жараѐнининг ривожланиш қонуниятлари, ўқитиш
тамойиллари, методлари ва шаклларидир. Таълим жараѐнининг асосий моҳияти
тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ѐш авлодга етказиш,
авлодлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни маълум тизим орқали амалга ошириш
бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: