Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

дастлабки кўринишдаги
дастур 
ҳисобланади. Мижоз ички назорат тизимининг ҳақиқий ҳолати ва бошқа бир 
қатор вазиятлар маълум бўлган ҳолда, бу дастурга зарурий ўзгартиришлар 
киритилиши лозим бўлади. 


77 
Аудит дастури 
Аудитнинг умумий дастури
Текшириладиган ташкилот
Аудит даври
Киши – соатлар миқдори
Аудит гуруҳи раҳбари
Аудит гуруҳи таркиби
Аудит риски 
Режалаштирилган жиддийлик даражаси 
Аудиторлик гуруҳи раҳбари ________________ 
Аудиторлик ташкилоти раҳбари ________________
 
3.2- расм. Аудит дастурининг умумий тузилиши.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
№ 
Аудит амаллари рўйхати 
Ўтказиш 
даври 
Бажарувчи Аудитор ишчи 
ҳужжатлари 
Эслатма
1. 
Корхонадаги бухгалтерия ҳисоби, ички аудит 
тизими ва молиявий ҳисоботларнинг сифатини 
текшириш
Текшириладиган объектлар: 
 
 
 
 
2. 
Таъсис ҳужжатларининг мавжудлиги ва устав 
капиталига доир баланс маълумотларининг 
ҳаққонийлиги 
 
 
 
 
3. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари, оборот – салдо 
балансларини танлаб текшириш 
 
 
 
 
4. 
Мулклар, дебитор ва кредитор қарзлар, сўм ва 
валюта маблағларининг инвентаризация 
маълумотлари
 
 
 
 
5. 
Ички аудитнинг ташкил этилиши ва ҳ.к.з. 
 
 
 
 


78 
Сифатсиз ички назорат тизими сабаб ишончсиз бухгалтерия 
маълумотларига ёки ички аудит штабига эга бўлмаган корхонада, бундай 
хусусиятларга эга корхонага нисбатан, кўпроқ ҳажмдаги текширув 
ўтказилиши лозим. Баъзан корхонанинг бирор тармоғига нисбатан кучли, 
қайсидир тармоғи учун эса сифатсиз ички назорат тизими ўрнатилган бўлади. 
Ушбу вазиятда, ички назорат тизими талаб даражасида бўлган соҳада аудит 
текширувининг ҳажми камайтирилиши, аксинча, сифатсиз ички назорат 
тизими мавжуд бўлган тармоқда унинг ҳажми кўпайтирилиши лозим. 
Корхоналарда ички назорат тизими сифатининг турли даражадалиги, 
қўлланилган бухгалтерия услубларининг ҳар хиллиги ва айнан шу корхонага 
хос бўлган хусусиятдан келиб чиқиб аудит дастурининг тузилиши ўзгариб 
бораверади. Шу сабаб, аудит дастури, аудит хулосасидан фарқли ўлароқ, 
ягона стандарт шаклга эга эмас. 
Аммо, аудит дастури текширувни мантиқий кетма-кетлик асосида олиб 
бориш имконини беради. Аммо бу дастур аудит ходимларини ягона қолипга 
солиб қўйиши керак эмас. Ҳар бир ходим дастур чегарасидан четланмаган 
ҳолда ўз мулоҳазасига таяниб иш кўриши керак. Аудит дастури билан 
чегараланмаган ҳолда, ходимлар одатий характерга эга бўлмаган, шубҳали 
ҳар қандай операцияларни батафсил ўрганиб чиқишлари зарур. 
Аудит дастурини тайёрлаш аудит умумий режасини ривожлантириш 
ҳисобланади ва аудит режасини амалда рўёбга чиқариш учун зарур бўлган 
аудиторлик амаллар мазмунининг батафсил рўйхатини ўз ичига олади. 
Дастур аудитор ассистентлари учун батафсил йўриқнома бўлиб хизмат 
қилади ва бир вақтнинг ўзида аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик 
гуруҳининг раҳбарлари учун иш сифатини назорат қилиш воситаси 
ҳисобланади. 
Аудитор аудит дастурини ҳужжатли расмийлаштириши, ҳар бир 
бажариладиган аудиторлик амалини рақам ёки код билан белгилаши керак, 
ёки аудитор иш жараёнида ўзининг иш ҳужжатларида уларга ҳавола қилиш 
имконига эга бўлсин. 


79 
Аудиторлик дастурини назорат воситаларининг тестлар дастури 
кўринишида ва моҳиятига кўра аудиторлик амалларининг дастури 
кўринишида тузиш керак. 
Назорат воситаларининг тестлар дастури ички назорат ва ҳисоб 
тизимининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни йиғиш учун мўлжалланган 
ҳаракатлар 
мажмуининг 
рўйхатидан 
иборат. 
Назорат 
воситалари 
тестларининг мақсади шундан иборатки, улар хўжалик юритувчи субъект 
назорат воситаларининг жиддий камчиликларини аниқлашда ёрдам беради. 
Моҳиятига кўра аудиторлик амаллари ўз ичига бухгалтерия ҳисобида 
ҳисоб варақлар бўйича оборотлар ва сальдо тўғри акс эттирилганлигини 
батафсил текширишни ўз ичига олади. Моҳиятига кўра аудиторлик 
амалларининг дастури ана шундай аниқ батафсил текширишлар учун 
аудитор ҳаракатлари рўйхатидан иборат бўлади. Моҳиятига кўра амаллар 
учун аудитор бухгалтерия ҳисобининг айни қандай бўлимларини 
текширишини белгилаши ва бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлими бўйича 
аудит дастурини тузиши керак бўлади. 
Аудитни ўтказиш шартлари ва аудиторлик амаллари натижаларининг 
ўзгаришига боғлиқ ҳолда аудит дастури қайта кўриб чиқилиши мумкин. 
Ўзгаришларнинг сабаблари ва натижалари ҳужжатлаштирилиши керак. 
Аудиторлик дастурининг ҳар бир бўлими бўйича аудиторнинг иш 
ҳужжатларида расман акс эттирилган хулосалари аудиторлик ҳисоботи 
(хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик 
хулосасини тузиш учун факт материали, шунингдек, хўжалик юритувчи 
субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида аудиторнинг холис фикрини 
шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish