Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлаш тамойиллари



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

3.2.3. Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлаш тамойиллари
Аудит умумий режаси ва дастурини ишлаб чиқишга киришар экан, 
аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги дастлабки 
билимларига, шунингдек, ўтказилган таҳлилий қоидаларнинг натижаларига 
асосланиши керак. 
Таҳлилий амалларни ўтказиш ёрдамида аудиторлик ташкилоти аудит 
учун аҳамиятли бўлган соҳаларни аниқлаши керак. 
Таҳлилий амалларнинг мураккаблиги, ҳажми ва ўтказиш муддатларини 
аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект молия-ҳисоботи 
маълумотларининг ҳажми ва мураккаблигига қараб ўзгартириши керак 
бўлади. 
Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлаш жараёнида аудиторлик 
ташкилоти хўжалик юритувчи субъектда амал қилаётган ички назорат 
тизимининг самарадорлигини баҳолайди ва ички назорат тизими рискини 
(назорат рискини) баҳолашни амалга оширади. Агар ички назорат тизими 
нотўғри ахборот пайдо бўлгани тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирса, 
шунингдек, нотўғри ахборотни аниқласа, уни самарадор деб ҳисоблаш 
мумкин. Ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳоларкан, аудиторлик 
ташкилоти, аудиторлик далилларининг етарли миқдорини тўплаши шарт. 
Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги хусусида 
етарли даражада ишонч ҳосил қилиш учун ички назорат тизимига ва 
бухгалтерия ҳисоби тизимига асосланишга қарор қилса, у бўлғуси аудит 
ҳажмини тегишли тарзда тузатиши керак. 
Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлаш пайтида аудиторлик 
ташкилоти молиявий ҳисоботни ишончли деб ҳисоблаш имконини берадиган 
жиддийлик ва аудиторлик хатарининг унинг учун мақбул даражасини 
белгилаши керак. 
Аудиторлик рискини режалаштираркан, аудиторлик ташкилоти, 
молиявий ҳисоботнинг хўжалик юритувчи субъект аудитига боғлиқ бўлмаган 
ва ушбу ҳисоботга хос бўлган ажралмас риски ва назорат рискини 


72 
белгилайди. Аниқланган рисклар ва жиддийлик даражаси ёрдамида 
аудиторлик ташкилоти аудит учун муҳим бўлган соҳаларни аниқлайди ва 
зарур 
аудиторлик 
амалларини 
режалаштиради. 
Аудит 
жараёнида 
режалаштириш пайтида аниқланган аудиторлик риски ва жиддийлик 
даражасининг ўзгаришига таъсир кўрсатадиган ҳолатлар юзага келиши 
мумкин. 
Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тузаркан, аудиторлик 
ташкилоти, ҳисоб ахборотига ишлов бериш даражасини инобатга олиши 
керак, бу ҳам аудиторлик ташкилотига аудиторлик амалларининг ҳажми ва 
тавсифини аниқроқ белгилаш имконини беради. 
Аудиторлик ташкилоти, агар буни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, 
текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан аудит умумий 
режаси ва дастурининг айрим қоидаларини келишиб олиши мумкин. Бунда 
аудиторлик ташкилоти умумий режа ва дастурда акс эттирилган усулларни 
танлашда мустақил ҳисобланади, лекин ўз ишининг натижалари учун мазкур 
умумий режа ва мазкур дастурга мувофиқ тўлиқ масъул ҳисобланади. 
Аудиторлик ташкилоти бажараётган амалларнинг натижаларини умумий 
режа ва дастурни тайёрлаш пайтида батафсил ҳужжатлаштириш керак, чунки 
мазкур натижалар аудитни режалаштириш учун асос ҳисобланади ва бутун 
аудит жараёни давомида ишлатилиши мумкин. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish