Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Аудит умумий режасини тайёрлаш ва тузиш



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

3.2.4. Аудит умумий режасини тайёрлаш ва тузиш
Режалаштириш жараёни 
аудит режаси, аудит дастури
ва 
вақт бюджети
каби аудит ишчи қоғозларини ишлаб чиқиш орқали якунланади. Бу ишчи 
қоғозлар икки мақсадга хизмат қилади: 
1. аудиторнинг белгиланган стандартга асосан ишлаётганлигини 
асослаш; 
2. 
аудит 
текширувида 
қатнашаётган 
ходимларнинг 
ишини 
режалаштириш ва назорат қилиш.
Аудит режаси
– мижоз фаолият тармоғи ва аудит стратегияси юзасидан 
аудиторнинг умумий маълумотидир. “Аудитни режалаштириш” деб 


73 
номланган № 3 АФМСга асосан аудит режасида аудиторлик ташкилоти 
аудитни ўтказиш муддатлари, ҳисобот ва хулосанини тузишни назарда 
тутиши шарт. Аудит режасида одатда қуйидагилар тўғрисида батафсил 
маълумот келтирилган бўлади: 
1. мижоз ҳақида умумий маълумот – унинг таркибий тузилиши, фаолият 
тармоғи; 
2. аудитнинг мақсади (акциядорлар таклифи билан ўтказиладиган аудит; 
махсус мақсадларни кўзлаган аудит ва бошқалар);
3. аудит хизматига қўшимча равишда бошқа турдаги хизматлар (солиқ, 
консалтинг) ҳам кўрсатилиши кутилаётган бўлса, уларнинг тури ва кўлами; 
4. аудит текширувини ўтказиш учун зарурий вақт ҳажми;
5. мижоз ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар; 
6. аудит текширувида қатнашадиган ходимларга нисбатан талаблар. 
Аудит режаси 3.1- расм кўринишида бўлади ва аудит текширувини 
бошлашдан олдин ишлаб чиқилади. Аммо текширув жараёнида, кутилмаган 
вазиятларнинг юзага келиши ёки ички назорат тизимининг ҳақиқий ҳолати 
маълум бўлганда, аудит режасига зарурий ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Умумий режа аудит дастурини амалга оширишда қўлланма бўлиб хизмат 
қилиши керак. 
Аудит жараёнида аудиторлик ташкилотида умумий режанинг айрим 
қоидаларини қайта кўриш учун асослар пайдо бўлиши мумкин. Режага 
киритилаётган ўзгартиришларни, шунингдек, ўзгартиришлар сабабларини 
аудитор батафсил ҳужжатлаштириши керак. 
Умумий режада аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш муддатларини 
назарда тутиши ва аудитни ўтказиш муддатларини, ҳисобот (хўжалик 
юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосасини 
тузишни назарда тутиши шарт.


74 
Аудитнинг умумий режаси ________________________ 
Текшириладиган ташкилот ________________________
Аудит даври киши соатлар миқдорида ________________________ 
Аудиторлик гуруҳининг раҳбари ________________________ 
Аудиторлик гуруҳининг таркиби ________________________ 
Режалаштирилган аудит риски ________________________ 
Режалаштирилган муҳимлик даражаси ________________________ 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish