Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Амал қилиш соҳаси. 
Мазкур стандарт талаблари расмий аудиторлик 
хулосаси тайёрлашни кўзда тутадиган аудитни амалга ошириш пайтида барча 
аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, улар тавсия тусида 
эканлиги очиқ кўрсатилган қоидалар бундан мустасно. 
Мазкур стандартнинг талаблари унинг натижалари бўйича расмий 
аудиторлик хулосасини тайёрлашни назарда тутмайдиган аудитни ўтказиш 
пайтида, шунингдек, профессионал хизматлар (консальтинг хизматлари) 
кўрсатилиши пайтида тавсия тусида бўлади. Аниқ топшириқни бажариш 
пайтида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган 
тақдирда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ва аудит ва 
(ёки) профессионал хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект 
раҳбариятига ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда қайд этиши шарт. 
Аудитни режалаштириш мақсади ва вазифалари.
Режалаштириш 
аудит ўтказишнинг бошланғич босқичи ҳисобланиб, аудит ўтказишнинг 
кутилаётган ҳажми, жадваллари ва муддатлари кўрсатилган ҳолда 
аудиторлик ташкилоти томонидан аудитнинг умумий режасини ишлаб 
чиқишдан, шунингдек, аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи 
субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида холис ва асосли фикр 
шакллантирилиши учун зарур бўлган аудиторлик ишларини амалга ошириш 
ҳажми, турлари ва изчиллигини белгилайдиган аудиторлик дастурини ишлаб 
чиқишдан иборат бўлади. 
Аудитни режалаштиришни аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказишнинг 
умуий қоидаларига, шунингдек, қуйидаги хусусий қоидаларга мувофиқ 
ўтказиши керак, яъни: 
Режалаштиришнинг комплекслиги; 
Режалаштиришнинг узлуксизлиги; 
Режалаштиришнинг мақбуллиги. 


68 
Аудитни режалаштиришнинг комплекслилиги қоидаси бирламчи 
режалаштиришдан бошлаб аудитнинг умумий режаси ва дастурини тузишга 
қадар режалаштиришнинг барча босқичлари ўзаро боғланган ва уйғун 
бўлиши таъминланишини тақозо этади. 
Аудитни режалаштиришнинг узлуксизлиги қоидаси аудиторлар гуруҳига 
ўзаро боғланган топшириқларни белгилаш ва режалаштириш босқичларини 
муддатлар ҳамда хўжалик юритувчи турдош субъектлар (алоҳида балансга 
ажратилган таркибий бўлинмалар, филиаллар, ваколатхоналар, шўъба 
жамиятлар) бўйича балансда ўз ифодасини топади. Аудит узоқ вақт даврига 
режалаштирилганда хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик кузатуви 
бир йил давомида амалга оширилса, аудиторлик ташкилоти хўжалик 
юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолиятидаги ўзгаришларни ва 
оралиқ аудиторлик текширувлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда аудитни 
ўтказиш режа дастурларига ўз вақтида тузатишларни киритиши керак бўлади. 
Аудитни режалаштиришнинг мақбуллиги қоидаси шундан иборатки, 
режалаштириш жараёнида аудиторлик ташкилотининг ўзи белгиланган 
мезонлар асосида аудит умумий режаси ва дастурининг мақбул вариантини 
танлаш имконияти учун режалаштиришнинг вариантлилигини таъминлаши 
керак. 
Аудитни режалаштириш пайтида аудиторлик ташкилоти қуйидаги 
асосий босқичларни ажратиши керак: 
Дастлабки режалаштириш. 
Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш. 
Аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish