3.2.2. Аудитни дастлабки режалаштириш мазмуни
Аудитни самарали режалаштириш учун аудиторлик ташкилоти хўжалик
юритувчи субъект раҳбарияти билан аудитни ўтказиш билан боғлиқ асосий
ташкилий масалаларни келишиб олиши керак.
Дастлабки режалаштириш босқичида аудитор хўжалик юритувчи
субъектнинг молия-хўжалик фаолияти билан танишиши ва қуйидагилар
тўғрисида ахборотга эга бўлиши шарт:
69
Бутун мамлакат (минтақа)даги иқтисодий вазиятни ҳамда унинг тармоқ
хусусиятларини акс эттирадиган ва хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик
фаолиятига таъсир кўрсатадиган ташқи омиллар ҳақида;
Хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятига таъсир
кўрсатадиган, унинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган ички
омиллар ҳақида;
Аудитор қуйидагилар билан ҳам танишиши лозим:
а) хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-бошқарув тузилмаси;
б) ишлаб чиқариш фаолият турлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот
номенклатураси;
в) капитал таркиби ва акциялар курси (хўжалик юритувчи субъект
акциялари котировкаланиши керак бўлган ҳолда);
г) маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик хусусиятлари;
д) рентабеллик даражаси;
е)
хўжалик
юритувчи
субъектнинг
асосий
харидорлари
ва
таъминотчилари;
ж) ташкилот тасарруфида қоладиган фойдани тақсимлаш тартиби;
з) шўъба ва тобе ташкилотлари мавжудлиги;
и) хўжалик юритувчи субъект томонидан ташкил этилган ички назорат
тизими;
к) ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тамойилларини шакллантириш.
Аудитор учун қуйидагилар хўжалик юритувчи субъект тўғрисида
ахборот олиш манбаи ҳисобланиши керак:
хўжалик юритувчи субъект устави;
хўжалик юритувчи субъектни рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
кузатув ва (ёки) ижроия органлари акциядорлар йиғилишларининг ёхуд
хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа шу сингари бошқарув органлари
мажлислари баённомалари.
хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини ва унга ўзгартиришлар
киритишни тартибга солувчи ҳужжатлар;
70
бухгалтерия ҳисоботлари;
статистика ҳисоботлари;
хўжалик юритувчи субъект фаолиятини режалаштириш ҳужжатлари
(режалар, сметалар, лойиҳалар);
хўжалик
юритувчи
субъектнинг
контрактлари,
шартномалари,
битимлари;
аудиторлар, маслаҳатчиларнинг ички ҳисоботлари;
ички фирма йўриқномалари;
солиқ текшируви материаллари;
суд даъволари материаллари;
хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва ташкилий
тузилмаларини тартибга соладиган ҳужжатлар, унинг филиаллари ва шўъба
жамиятлари рўйхати;
хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти ва ижрочи ходимлари билан
суҳбатлардан олинган маълумотлар;
хўжалик юритувчи субъектни, унинг асоий участкалари, омборларини
кўздан кечиришда олинган ахбоот.
Дастлабки режалаштириш босқичида аудиторлик ташкилоти аудитни
ўтказиш имкониятини баҳолайди. Агар аудиторлик ташкилоти аудитни
ўтказиш мумкин деб ҳисобласа, у аудитни ўтказиш учун штатни
шакллантиришга ўтади.
Аудиторлар
гуруҳига
кирадиган
мутахассислар
таркибини
режалаштириш пайтида аудиторлик ташкилоти қуйидагиларни ҳисобга
олиши шарт:
Аудитнинг ҳар бир босқичи: тайёргарлик, асосий ва якунлаш босқичи
иш вақти бюджетини;
Гуруҳ ишининг таҳмин қилинаётган муддатларини;
Гуруҳнинг миқдорий таркибини;
Гуруҳ аъзоларининг мансаб даражасини;
Гуруҳ ходимларининг маъқуллигини;
Гуруҳ аъзоларининг малака даражасини.
71
Do'stlaringiz bilan baham: |