57
танишуви, ва аудиторлик текшируви ўтказиш учун талаб қилинадиган
даражадаги билимларни эгаллаш мумкинлигини аниқлаши зарур.
Аудиторлик текшируви чоғида олдин олинган ахборотлар баҳоланади,
аниқлаштирилади, янгиланади ва аудиторлик ташкилотининг хўжалик
юритувчи субъект фаолияти тўғрисида қанчалик кўп маълумот олишга қараб
тўлдирилади.
Кейинги аудиторлик текширувларида аудиторлик ташкилоти сўнгги
текширувдан кейинги содир бўлган ўзгаришларни аниқлашга қаратилган
амалларни бажаради. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти
тўғрисидаги ахборотлар ҳажми ошиб боради ва олдин тўпланган ахборотлар
янгиланади ҳамда қайтадан баҳоланади.
Аудиторлик ташкилоти хўжалик
юритувчи субъект, унинг фаолиятига
таъсир кўрсатадиган умум иқтисодий омиллар ва тармоқ
шарт-шароитлари
тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги манбалардан олиши мумкин:
хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тартибга соладиган
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар;
танишиш учун хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим қилинган
ҳужжатлар (олдинги аудиторлик ҳисоботлари ва
хулосалари, ҳисоб сиёсати,
бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси, лавозим йўриқномалари,
инвентаризация маълумотлари ва б.);
хўжалик юритувчи субъект ёки у қарашли бўлган тармоққа алоқадор
бўлган нашрлар;
мазкур хўжалик юритувчи субъект ёки у қарашли бўлган тармоқдаги
бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан олдинги ишлаш тажрибалари.
Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан
танишиш мақсадида кўриб чиқиладиган
масалаларни профессионал
мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда аниқлаши лозим. Бунда ушбу масалалар
аудиторлик текширувини самарали ўтказиш мақсадида хўжалик юритувчи
субъект фаолияти тўғрисида етарли билимларни олишни таъминлаши лозим.
58
Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш мақсадида кўриб
чиқиладиган масалалар аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатларида акс
эттирилади.
Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан
танишиш мақсадида ушбу АФМС иловасида
келтирилган саволларнинг
намунавий рўйхатидан фойдаланиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш,
унинг фаолияти
тўғрисида билимлар мавжудлиги аудиторлик ташкилотига аудиторлик
текширувининг барча босқичларида, олинган билимлар талаб қилинадиган
масалалар бўйича ўз мулоҳазасини билдиришга ёрдам беради:
рискларни баҳолаш ва муаммоларни аниқлаш;
аудиторлик текшируви режаси ва дастурини ишлаб чиқиш;
аудиторлик текширувини самарали ва малакали ўтказиш;
аудиторлик далилларини баҳолаш;
аудиторлик текшируви чоғида вужудга келган масалалар бўйича
хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билдиргисини баҳолаш;
хўжалик юритувчи субъект ҳисоб сиёсати ва бухгалтерия ҳисобидан
олинган ҳамда молиявий ҳисоботда очиб
бериладиган маълумотларнинг
мувофиқлигини баҳолаш;
ахборотларнинг мос келмасликларини (хўжалик юритувчи субъект ва
(ёки) тармоқ фаолиятига тегишли бўлган чоп этилган маълумотлар ва раҳбар
билдиргиси, молиявий ҳисобот ўртасидаги мос келмасликлар) аниқлаш;
аудиторлик текшируви буюртмачисига яхши хизмат кўрсатишни
таъминлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: