Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Аудитда режалаштириш 
– аудит текширувининг мақсадни аниқ 
белгилаб олиш ва шу мақсадга олиб борувчи йўлларни ишлаб чиқишга 
йўналтирилган чора – тадбирлар кетма кетлиги. Режалаштириш жараёнида 
аудиторлик ташкилоти томонидан аудит текширувининг вақти, ҳажми ва 
текширув кетма кетлиги белгиланади. 
Аудит стратегияси
– текширувнинг якуний мақсадига мижоз учун энг 
кам харажатга тушадиган, аммо ҳар тарафлама сифатли текширув ўтказиш 
орқали эришиш чора-тадбирлари. 
Аудит қўмитаси
- хорижда кўпгина йирик корхоналар ўз бухгалтерия 
тизими ва молиявий ҳисобот жараёни устидан назорат олиб бориш мақсадида 
директорлар кенгаши таркибида мажбурий тарзда тузадиган ва корхона ички 
ҳамда ташқи аудиторлари билан муносабатни боғловчи бўғин ҳисобланган 
қўмита.
Мажбурият хати
– мижоз корхона раҳбарияти номига йўлланадиган ва 
текширилиши кутилаётган корхона, ҳамда аудиторлик ташкилотининг 
мажбурият ва вазифаларини белгилаб берувчи ҳужжат.


83 
4-БОБ. ЖИДДИЙЛИК (МУҲИМЛИК) ВА АУДИТОРЛИК 
РИСКИ
4.1. Муҳимлик тушунчаси, стандартнинг мақсади ва вазифалари, 
фаолият соҳаси 
Аудит режасини ишлаб чиқиш жараёнида аудитор томонидан эътибор 
қаратилиши лозим бўлган яна бир муҳим масала, 
муҳимлик ва аудит
риски 
даражасини белгилаб олишдир. Муҳимликни сонда ифодалаш аудитор учун 
текширув кўламини белгилашда ёрдам беради.
Бухгалтерия аниқ ҳисоб китобга асосланган соҳа бўлсада, унда 
таҳминлар, фаразлар кўп қўлланилади. Мисол учун асосий воситаларга 
эскириш ҳисоблаш мақсадида шу асосий воситанинг иқтисодий фойда 
келтирадиган 
даврини 
белгилашда 
ҳам 
шундай 
таҳминлардан 
фойдаланилади. Бунинг натижасида бухгалтерияда баъзи хатоликлар юзага 
келиши, молиявий маълумотлар корхонада содир этилган операциялар 
натижаларини тўғри акс эттирмаётган бўлиши, бир сўз билан айтганда, 
бухгалтерия маълумотлари хато бўлиши мумкин. Аудиторлар бу 
хатоликларни икки гуруҳга бўладилар: (1) муҳим (катта) хатоликлар; (2) 
муҳим бўлмаган (кичик) хатоликлар.
Аудитор текширувни юқори сифатли, шу билан бирга мижоз учун энг 
арзон қийматда ўтказиш мақсадида хатоликлар ичидан фақатгина муҳим 
ҳисобланганларини танлаб олади ва текширади.
“Жиддийлик ва аудиторлик риски” номли № 9 АФМС (Ўзбекистон 
Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 03.09.1999 йил № 813 сон билан 
рўйхатга олинган)га асосан муҳимлик – молиявий ҳисоботдаги хатонинг 
ушбу ҳисоботдан малакали фойдаланувчи унга асосан тўғри хулосалар 
чиқариши ва тўғри қарорлар қабул қилишига монеълик қиладиган чегарадир.
Муҳим бўлмаган (кичик) хатоликларнинг аудитор томонидан 
текширилмаслигига сабаб (1) бу хатоликлар жуда кичик ва молиявий ҳисобот 
маълумотларидан фойдаланувчилар қарорига ҳар қандай вазиятда ҳам 
жиддий таъсир этмайди; (2) кичик хатоликларнинг сабабини аниқлаш ва 
тўғрилаш учун кўп вақт ва маблағ талаб этилади; (3) бу хатоларнинг 


84 
сабабини аниқлаш ва тўғрилаш учун сарфланган вақт натижасида молиявий 
ҳисоботларни топшириш муддатлари ўтиб кетиши мумкин.
Аудитор молиявий ҳисоботлар юзасидан ўз ижобий хулосасини 
бераётганда бу ҳисоботларда нотўғри маълумотлар борлигини билади, аммо 
бу хатоликлар молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар қарорига 
сезиларли даражада таъсир этмайди деб ҳисоблайди. Қарорга таъсир этиши 
мумкин бўлган ҳар қандай хатолик эса аудитор томонидан батафсил 
текшириб чиқилиши керак.
Ҳозирда аудиторликнинг халқаро амалиётида ҳам, республикамизда 
ҳам муҳимликнинг сонда ифодаланган ягона кўрсаткичи белгиланган эмас. 
Чунки, бу кўрсаткич ҳар бир корхонанинг хусусияти, ҳажмига боғлиқ. Аммо 
муҳимлик кўрсаткичи масаласида аудиторлар томонидан умумқабул 
қилинган фикр шундан иборатки, молиявий ҳисоботларда келтирилган 
кўрсаткичларда 5 фоизгача хатолик муҳим деб ҳисобланмаслиги мумкин, 
аммо бу хатолик 10 фоиздан ошганда муҳим ҳисобланади ва аудитор 
томонидан текширилиши керак. Шунингдек, муҳимликни белгилашда 
қуйида келтирилган омиллар ҳам эътиборга олинади.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish