Ички назорат тизими ва ички аудит Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ишончли маълумотларга ега бўлишнинг асосий қуроли бу ички аудитдир. Мамлакатимизда, мустақил давлат сифатида олиб борилаётган ислоҳатлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда, хўжалик юритувчи субъектлар техник ва технологик янгилашни жадаллаштириш ва уни кўламини кенгайтириш ўзига хос ричаг вазифасини ўтамоқда. Корхонанинг турли халкаро ташкилотларда фаол қатнашиши, жаҳон иқтисодиёт ҳамжамиятига қўшилиши жараёнида иқтисодий кўрсаткичларни хорижий мезонларга таққосланиши ички аудитнинг услубий тамойилларини жаҳон амалиётида қабул қилинган стандартлар талабига жавоб беришини таъминлашни талаб этмоқда.
Иқтисодиётини модернизациялаш шароитида корхонанинг ҳисоботни ички аудит ёрдамида тасдиқлашнинг роли ва аҳамияти ҳам ошади, бу ахборотлар инвестиция ва молиявий фаолиятда турли битимлар тузиш чоғида бошқарувга доир қарорлар қабул қилиш учун ҳам асос бўлади.
Иқтисодиётни ривожлантиришда унинг инфратузилмаларидан бири бўлган корхоналарда ички аудиторлик фаолиятини мужассамлаштиришда ички аудит фаолиятини компютерлаштириш ишларини ишлаб чиқиш ва уни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Ички назорат тизими ва ички аудитга қўйилган талаблар Ички назорат тизими ва ички аудитнинг фарқи қуйидагича: ички назорат корхонанинг ўз мақсадига эришишида доимий равишда фаолият олиб боради. Ички аудит эса, ички назоратнинг бир элементи ҳисобланади. Ички аудит корхонанинг ички назоратини кучайтириш мақсадида ташкил этилади. Шу жиҳат билан ички аудит хизмати ва ички назорат тизими бир-биридан фарқланади.
Биринчи навбатда ички назорат тизимига қўйилган асосий талабларни кўриб ўтамиз:
Ҳар бир субъектнинг назорат остида бўлиши. Корхонада фаолият кўрсатиб келаётган хар бир субъект назорат остида бўлиши керак. Ҳар бир субъектнинг бириқтирилган ишни бажариши бошқа субъектлар томонидан текширилиши, лавозим мажбуриятида қайд этилиши лозим. Бир қатор субъектлар томондан ички назоратнинг қандай даражада олиб борилаётганлигини ва ҳолати, аввало корхона раҳбари қизиқиши лозим. Шунинг учун ҳам бу каби субъектлар фаолиятининг назорати, корхона раҳбари ҳар хил турдаги экспертлар ёки ташқи аудит хизматидан фойдаланиш мумкин.