Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet1/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ


ҚАДИМГИ ШАРҚ
АДАБИЁТИ
(Энг қадим даврлардан милодий III-IXасрларгача)

Тошкент – 2016
Қадимги шарқ адабиёти. (Энг қадим даврлардан милодий III-IX асрларгача). Т., 2016.
Ушбу монографик тадқиқот Тошкент давлат шарқшунослик институтида бажарилган давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги Ф-1-139 “Шарқ халқлари адабиёти тарихи ва жанрлар типологияси” номли фундаментал лойиҳаси бўйича амалга оширилди.
Китоб қадим шарқ халқларининг асотир тафакур даври адабиёти ҳақида бўлиб, ўзбек тилида илк бор шакллантирилди. Бунинг учун керакли манбалар ўрганилди, бир тизимга солинди ва монография сифатида тақдим этилди.
Китоб бу соҳада ўзбек тилидаги биринчи умумлаштирувчи иш бўлганлиги учун шарқ филологияси факультети талабалари, филологлар ҳамда қадимий шарқ адабиёти билан қизиқувчи кенг китобхон оммаси учун илк зарурий қўлланма сифатида хизмат қилади, деган умиддамиз.
Масъул муҳаррир:
филология фанлари доктори, профессор
Абдураҳим Маннонов


Тақризчилар:


Болтабоев Х. – А.Навоий номли Ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, ф.ф.д.
Акбарова М.Х – Тошкент давлат шарқшунослик институти Хорижий шарқ мамлакатлари адабиёти кафедраси доценти, ф.ф.н.

Ушбу китоб Тошкент давлат шарқшунослик институти Кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган


(Баённома №10, 29.10.2016 йил)

Тошкент давлат шарқшунослик институти, 2016




Сўзбоши

Шарқ халқлари адабиёти ўз ривожида бирнеча минг йиллик тараққиёт босқичларини босиб ўтган бўлиб, унинг энг қадимги даврида инсонлар онгида асотир тафакур ҳукмрон бўлганлиги маълум. Бу давр адабиётининг ўзига хос хусусиятлари кейинги даврлардан жиддий равишда фарқ қилади. Бундан ташқари бу даврда бой ёзма адабий ёдгорликлар яратган кўп халқлар кейинроқ бориб бошқа халқлар таркибига қўшилиб алоҳида элат сифатида умуман тарих саҳифасидан ўчиб кетган. Аммо улардан сақланиб қолган маънавий мерос бугунги кун жаҳон тамаддуни ривожига сезиларли равишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шу сабабларга кўра Шарқ халқлари адабиёти тарихининг биринчи босқичини алоҳида монографик тарзда баён қилиш мақсадга мувофиқ топилди.


Бу масалада назарий жиҳатдан икки асосга таянилди. Биринчидан, инсоният тафаккур тарихида илк босқич ҳисобланмиш асотир тафаккур даври ўз аксини топган адабий асарларга асосий эътибор қаратилган бўлса, иккинчидан, рус шарқшуносларининг энг янги тадқиқотларида «словесность» тушунчаси1 билан англатилаётган кенг маънодаги адабиёт, яъни ёзма матнларда ўз аксини топган, аммо ҳануз диний, илмий, тарихий мазмундаги асарлардан ва оғзаки ижоддан кескин ажралиб чиқмаган, алоҳида ва аниқ муаллифликка эга бўлмаган адабиёт намуналарини қамраб олиш мақбул топилди. Ҳар бир халқ, ҳар бир минтақа учун бу икки асосга мувофиқ келувчи тарихий давр, албатта, бир-биридан озми-кўпми фарқ қилади. Шу сабабли ушбу китобда қамраб олинган охирги чегара мелодий III-IX асрлар деб белгиланди. Аммо эски суахили, қадим турк, геэз тилидаги эфиоп адабиётлари, қадим корея адабиёти, исломгача араб тилидаги адабиёт кабиларни биз бу китобга киритишни лозим топмадик, чунки булар барчасининг илк шаклланиш даври тарихан Ўрта Асрларга тўғри келганидан мазмунан “словесность” тушунчасига мос келса ҳам, тарихан Шарқ мумтоз адабиётлари яратилган даврлар билан туташиб кетади.

Китоб муқаддимаси ҳамда қадимда бой ёзма адабиётга эга бўлиб, ҳозирги кунда алоҳида элат сифатида тарих саҳифаларидан ўчиб кетган Шарқ халқлари – шумерлар ва аккадлар, Бобил-Ашшур, хетт ва хуррит, угарит-финикия адабиётлари, қадим Миср ва яҳудий адабиёти, исломгача эроний тиллардаги адабиёт ва хулоса профессорлар А.Маннонов ва М.Имомназаровлар томонидан, қадим ҳинд адабиёти филология фанлари доктори У.Муҳибова томонидан ёзилди. Боблар минтақалар бўйича ажратилди2.


Бу давр тилларининг аксарияти ўлик тилларга айлангани сабабли бевосита матнларга чиқиш имконсиз бўлиб, соҳага оид илмий тадқиқотлар ва таржима манбаларга таянилди. Манбалар ва тадқиқотлар имкониятидан келиб чиқиб, қадим шумер ва ҳинд адабиётлари бирмунча муфассал, қолганлари қисқароқ ёритилди. Муқаддима ва биринчи боб матнларида ҳам ушбу китобдаги назарий ёндошувлар бирмунча ўзига хос эканлигини инобатга олиб бироз батафсилликка йўл қўйилди. Шеърлар таржимасида мазмундан кўп узоқлашмаган ҳолда бадиий асарга хос хусусиятларни ҳадд ул-имкон акс эттиришга ҳаракат қилинди.


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish