Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet14/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Бошингда муқаддас нурли тож ярақлар!
Чўққиларда юксак тахт узра барқарор,
Самоларни қамраб камалак мисоли,
Оқ булут сингари юксакларда сузар у.
Осмонлар шоҳи - у фақат,
Ерга ҳайбат солиб турган қудрат — у фақат.
Ануннаклар аро энг улуғи — ўзи,
Тақдирларни айтувчи ўзидир,
Санамлар ҳеч бири — уни кўрмагайлар!
Унинг элчиси ва маҳрамидир — Нуску
Энлил ўйлаганин — у сўзлар,
Амалларини билгувчи ўшадир, маслаҳатда —ўша,
Энлил буйруқларин бажарувчи - ўша.
Дуога қўл очиб, унга юкинурлар.
Энлилсиз, Қудратли қоясиз,
Шаҳар қурилмас, қишлоқ бунёд бўлмас,
Қўра қурилмас, қўтон бунёд бўлмас,
Саркарда етишмас, коҳин тутилмас,
Ибодатгоҳ хизматчиси башоратгўй бўлмас...
Усиз лашкарнинг саркардаси йўқдир.
Сувлар оқимини анҳорларга бурмас,
Денгиз ўртасига қуйруқ (тўлқин қайтаргич)
кириб бормас,
Ороллар бунёдга келмас денгиз аро.
Қамишзорларда увилдириқ тўкмас балиқлар,
Осмондаги қушлар ерга ин қурмагай,
Самода булутлар қалдироқ солмагай,
Далада арпалар бошоқламас усиз,
Яйловда майсалар барг ёзмас, гулламас,
Боғларда дарахтлар мевалар тутмагай.
Шумерлар сиғинган санамлар ичида энг ҳурматлилари — Ан ва Энлил бўлса, матнларда номи энг кўп учрайдигани — Энлил, аммо воқеабанд асотирларнинг асосий кўпчилиги (юқоридаги рўйхатга кўра 10 асотир) Энки номи билан боғлиқдир. Жумладан, «Инсоннинг яратилиши», «Энки ва Нинхурсаг», «Энки ва Инанна», «Энки ва Кур» «Ғалла ва Чорва мунозараси», «Инаннанинг ер ости салтанатига сафари» каби асотирларини санаб ўтиш мумкин. Аммо бевосита Энкининг қудрати ва яратувчилик фаолиятини ҳар томонлама мукаммал тасвир этувчи алоҳида асотир —алқов мавжудки, унга биринчи бўлиб тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бу — «Энки ва ер юзининг обод этилиши» деб номлаш дуруст бўлган «фалсафий асотир» бўлиб, асар Энкининг ўз номидан фахрия усулида баён этилган.
Мана Энки ўз —ўзини қандай шарафлайди:
Менинг отам, коинот хожаси,
Коинотда менга нур бахш этди.
Аждодим менинг, бутун ўлкалар ҳукмрони,
Жаъми моҳиятларни йиғиб қўлимга тутқазди.
Энлил зиёратгоҳи — Экурдан
Эридугдаги Абзуга,
менинг чексизликка туташ қароргоҳимга
Барча санъатларни,
менинг барча санъаткорлигимни келтирди.
Мен — эзгу уруғ, улуғ буқанинг пуштидан ажралган,
Мен — Аннинг тўнғич ўғли,
Кигалда порлаган юлдуз — мен,
Шумернинг Улуғ ҳукмдори — мен!
Ҳукмдорлар узра назоратчи — мен,
Барча яқин —йироқ ўлкалар қиблагоҳи мен!
Барча санамларнинг тўнғич оғаси — ўзим,
Фаровонлик яратувчи — мен!
Коинот китобининг битикчиси — мен!
Барча юртлар ақлининг манбаи,
Ҳикматлар ҳакими — мен.
Осмон қасрларида ҳукмдор Ан билан
адолат ҳукмини баён қилувчи — ўзим!
Чўққилар юксаклигидан назар ташлагувчи
Энлил билан тақдирларни ҳал қилувчи — ўзим!
Офтоб бош кўтарувчи уфқларда
тақдирларни ҳал қилишни у менга топширган!
Нинту эркалаб исмини айтган,
Нинхурсаг эзгу ном берган — мен ўзим,
Барча Ануннаклар йўлбошловчиси — мен,
Ёғдули Аннинг тўнғич ўғлони!...
Ҳар бир сўзи муқаддас хожа — ўзим,
Мен — барчадан улуғ, мен — ҳукмдор!
Менинг сўзим билан қўралар бунёд бўлган,
молхоналар қурилган,
Сўзим Осмонга етиб борганда
осмонлардан фаровонлик ёғилур,
Сўзим Замин сари йўлланганда
тўлқинларда балиқлар уюри етишур59.
Асар мазмунидан аён бўлишича, Энкини фақат Шумерда эмас, бошқа ўлкаларда ҳам улуғлашади:
Ўзга ўлкалар — Маган ва Дилмун
Мана мен — Энки! Менга юкунишади!
Дилмун кемалари лангар ташлайди,
Маган кемалари кўкка етгунча мол юклайди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish