Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Империялар ёки буюк салтанатлар даври



Download 0,53 Mb.
bet4/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Империялар ёки буюк салтанатлар даври қадимшунослар таснифидаги темир асри билан мос келиб, қадимги дунёнинг (милоддан аввалги даврнинг) I мингйиллиги – милодий эранинг IV-V асрларигача (илк Ўрта асрлар) бўлган даврни шартли равишда ушбу ном билан аташ мумкин. Чунки бу даврда суғорма деҳқончилик асосига қурилган унча катта бўлмаган яхлит шаҳар-давлатлар ўрнида борган сари турли жўғрофий шароитдаги катта ҳудудларни қамраб олган, таркибида турли-туман қабила ва элатлар бўлган улуғ салтанатлар вужудга келади. Айниқса, темир ва пўлат қуролларнинг кашф этилиши ушбу жараённи кучайтириб юборган омиллардан ҳисобланади. Империялар даврида сиёсий раҳбарлик кўпроқ жанговар кўчманчи чорвадор қабилалар вакиллари қўлига ўтади. Бундай қабилалар ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтиб, ибтидоий уруғ жамоадан қабилага, ундан қабилалар иттифоқи ва ҳарбий демократияга асосланган кўчманчилар давлати даражасига кўтарилган бўлади. Бу даврда ҳокимият асосан муайян бир сулола қўлида марказлашади. Асотир тафаккур асосида Борлиқни идрок этиш мукаммал даражага кўтарилиб, қадим замон кишисининг дунёқараш тизими умумбашарий миқёс касб эта бошлайди. Бу давр ўрталаридан баъзи минтақаларда асотир тафаккур қобиғида фалсафий дунёқараш шакллана бошлайди ва илк фалсафий оқимлар вужудга келади. Айни шу давр охирларига бориб тавҳид таълимотини ўзида акс эттирган илоҳий китоблар умумминтақавий ва умумбашарий миқёс касб эта бошлайди.

  • Ўрта асрлар даври. Инсоният тамаддуни тараққиётининг бу даврида турли минтақа маданиятлари шаклланиб, маънавий жиҳатдан юксак такомил босқичларига эришди. Европа маданияти бу даврнинг энг охирги қисмида юксала бошлаган бўлса, Узоқ Шарқ, Жанубий Осиё (Ҳиндустон) ва мусулмон минтақа маданиятлари деярли бутун Ўрта асрлар давомида изчил ривожланиб борди. Бу даврни шартли равишда милодий эранинг IV-V асрларидан то XVI аср бошларигача бўлган муддатни ўз ичига қамраб олади, дейиш мумкин. Бу даврда фалсафий тафаккур ривожланиб, турли оқимлар мукаммаллашиб борди. Инжил ва Қуръон китоблари асосида шаклланган тавҳид таълимотига асосланувчи диний эътиқод тизимлари умумжаҳоний миқёсда нуфуз ҳосил қилди. Тавҳидий тафаккур ривожланиб, улуғ алломалар ижодида ўз мукаммал ифодасини топа бошлади. Аммо ҳануз сиёсат майдонида эскича хурофотлар ҳукмронлиги барҳам топмади. Айни шу маънавият ва сиёсат соҳалари орасидаги, хавос ва авом, аҳли маъни ва аҳли сурат орасидаги номутаносиблик ушбу даврни Ўрта асрлар деб аталишига асос бўла олади.


  • Download 0,53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish