Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


) Ибтидоий жамоа даврида илк асотир унсурларининг шакллана бошлаши



Download 0,53 Mb.
bet7/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

1) Ибтидоий жамоа даврида илк асотир унсурларининг шакллана бошлаши.
2) Илк шаҳар жамоаси даврида асотир тизимларнинг вужудга келиши.
3) Империялар даврида асотир тафаккур асосидаги яхлит дунёқараш тизимининг юксак даражага кўтарилиб, ичдан емирилишга бошлаши.
Айни асотир тафаккурнинг емирилиш жараёнида унинг ўрнини фалсафий тафаккур эгаллайди9. Бу ҳодиса милоддан аввалги I мингйиллик давомида юз берган. Бундан бироз илгарироқ Мусо(ас)га тавҳид эътиқодига асосланган илк илоҳий китоб “Таврот” (“Тора” ёки Мусонинг беш китоби) нозил бўлганлиги айтилади. Бутунги кунда жаҳон динлари даражасига кўтарилган буддавийлик ва Узоқ Шарқда катта таъсир кучига эга бўлган конфуцийлик ахлоқий тизимлари ҳам айни шу давр меваси эканлигини эслаб ўтиш ўринли. Келгуси бобларда бу жараён Шарқ халқлари қадим адабиётига оид аниқ маълумотларга таянган ҳолда ўз такомили бўйича бевосита таҳлил этиб борилади.


1—боб.

ШИМОЛИЙ АФРИКА ВА ОСИЁДА
АСОТИРЛАР ВА АСОТИР ТАФАККУР УНСУРЛАРИНИНГ

ИЛК ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНИ


Ибтидоий жамоа даврида ёзув бўлмаганлиги ва, демакки, бевосита ушбу жамоа вакиллари томонидан ёзма манбалар яратилмаганлиги сабабли биз бу даврдаги ҳақиқий аҳвол ва, айниқса, ибтидоий жамоа тузумида яшаган инсонлар онгида кечган жараёнлар ҳақида фақат билвосита хабар берувчи манбаларгагина таяниб фикр юритишга, кўп нарсани фақат иккиламчи манбалар асосида, фараз даражасида тасаввур қилишга мажбурмиз.


Бу давр ҳақидаги манбаларнинг энг биринчилари илоҳий китоблар — «Таврот» ва «Қуръон» хабарлари дейиш мумкин. Уларни билвосита манбалар сифатида қарашимиз сабаби шуки, аслида илоҳий китобларнинг вазифаси муайян бир дунёвий мавзуни атрофлича таҳлил қилиш ёки батафсил ёритиб бериш эмас, балки инсонга Парвардигори ва ғайб дунёси ҳақида хабар бериш, охирати обод бўлиши учун бу дунё ҳаётида қандай яшашни ўргатиш, яъни инсоннинг дунёвий ва ухравий мақсадларини уйғунлаштиришга кўмак бериш, шу маънода унга ҳидоят йўлини кўрсатишдир.
Ундан кейин бевосита ибтидоий жамоа даврига яқин турган ёзма манбалар — қадим Миср, Шумер, Бобил тош ва сопол битиклари, қадим Юнон, Ҳинд, Хитой, Эрон ёзма манбалари, «Авесто», «Ригведа» каби ўз даврида муқаддас саналган китобларда келтирилган маълумотларни тилга олиш мумкин. Аммо бу китоблар асотир тафаккур ҳукмронлиги шароитида шаклланганлиги ҳисобга олинса, уларда тасвирланган нарса- ҳодисаларнинг қанчаси қай даражада воқеликка мувофиқ келишини аниқлаш яна ўзига яраша мураккаб жумбоқларни ечишни талаб қилади.
Учинчи гуруҳ манбаларни одатда этнографик маълумотлар дейилади ва бунга халқ орасида тарқалган турли хурофий ирим-сиримлар, урф-одат ва маросимлар, халқ ижоди таркибида сақланган баъзи асотир унсурлари ва ҳ.к.ларни киритиш мумкин. Этнограф олимлар то XIX — XX асрларгача ибтидоий жамоа шароитида яшаб келган баъзи қабила ва элатлар ҳаётини ўрганишга, айниқса, катта аҳамият беришади. Аммо юқорида қайд этиб ўтганимиздек, умумбашарий ривожланишдан минг йиллар орқада қолиб кетган ва асрлар мобайнида тарихий такомил жиҳатидан кейинги босқичларга тааллуқли ўзга жамоалар билан умумий бир маконда яшаб келаётган бундай ибтидоий тоифалар ҳаётига ўзга таъсирлар мутлақо бўлмаган, деб ҳеч ким даъво қила олмайди. Шу сабабли улар асосида тўпланган маълумотларни ҳам, барибир, билвосита манба деб ҳисоблашга тўғри келади.
Навбатдаги ўринда археологик қазилмалар натижасида қўлга киритилган ашёвий далилларнинг гувоҳликлари туради. Собиқ шўролар даврида ибтидоий жамоа ҳақидаги хулосаларнинг энг асосий қисми айни ушбу маълумотларга таяниб чиқариларди. Бундай маълумотларнинг ўзига хослиги — айтиб ўтилганидек, улар ўзи «гапирмайди», балки олимлар томонидан қиёсий таҳлил ва талқинлар асосида хулосалар берилади. Буерда бир хавфли жиҳат мавжудки, одатда аввал муайян ғоя олға сурилади, сўнг ўша ғояни амалда исбот қилувчи маълумотлар қидирилади. Натижада, қўлга киритилган маълумотлар билан уларнинг керакли йўналишда изоҳланиши орасида қанчалик мутаносиблик бор, аниқлаш қийин бўлиб қолади. Масалан, инсонлар жамоасининг пайдо бўлиши хусусидаги марксистик таълимотни олиб қарайлик. Бу таълимот асосида Ф. Энгельснииг инсоннинг меҳнат туфайли маймундан одамга айланиши ҳақидаги ғояси ётади. Бу ғоя ўз навбатида асосан Ч. Дарвиннинг жонзотларнинг энг содда туридан мураккабига қараб биологик танлов асосида тараққий этиб бориши ҳақидаги назарияси ва Л.Г. Морганнинг Шимолий Америкалик ҳиндуларнинг ирокез қабиласи ҳаётини ўрганиш асосида яратган ибтидоий жамият ва инсонларнинг ёввойиликдан маданий турмуш сари тараққиёти ҳақидаги мулоҳазаларига таяниб олға сурилган. 1956 йилда Москвада босилиб чиққан "Умумжаҳон тарихи" ("Всемирная история") китобининг яқин 89 босма табоқдан иборат 1—жилди таркибида айни шу масалага 15 босма табоқдан ортиқ жой ажратилган10. Мавзуни ёритишда ўз даврининг катта мутахассислари қатнашган. Аммо коммунистик диктатура талабларидан келиб чиқиб ер юзида ҳаётнинг пайдо бўлиши ва инсоннинг яралиши соф материализм ва синфийлик назарияси асосида талқин этилган. Қайд этиш керакки, барибир, инсоннинг одамсимон маймунлардан келиб чиққанлиги ҳақидаги даҳриёна ғоя ҳанузгача ўзининг тўлақонли ва ишончли исботини топгани йўқ. Ундаги "дриопитек" (дарахтда яшовчи маймун), "австралопитек" (жануб маймуни), "питекантроп" (маймун — одам), «синантроп» (хитой одами) каби икки оёқда юра олувчи ва ибтидоий тош ва ёғоч қуроллардан фойдаланган жонзотлар айни ҳозирги инсоннинг асл маънодаги «аждодлари» эканлиги хусусида холис илм нуқтаи назаридан ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бунинг устига топилган маълумотлар қамраб олинган замон ва маконга нисбатан шунчалар тасодифий ва ноизчил хусусиятга эга-ки, инсоннинг маймундан пайдо бўлганлигига асло шак келтириш мумкин бўлмаган жанговар даҳрийлик замонида ҳам олимлар одамсимон маймунлар билан ибтидоий инсонлар орасидаги барча ҳалқаларни тиклаш имкондан ташқари эканлигини очиқ эътироф қилишга ва "геологик кузатувлар изчиллиги етарли бўлмаганлиги сабабли» («из-за неполноты геологической летописи») ҳануз топилмаган инсоннинг бевосита "аждодлари" («предки») ва "салафлари" («предшественники») ҳақида "назарий" (аслида тахминий «гипотетик») мулоҳазалар билдириш билан чекланишга мажбур бўлганлар11. Жумладан, нафақат "австролопитек"лар, балки уларга нисбатан мия чаноғи анча катта бўлган "питекантроп"лар ҳам бирор иш қуролидан фойдаланган эканликлари исботини топган эмас12. Хитойдаги Чжоукоудян ғоридан топилган "синантроп" (хитой одами) суяклари аниқ қайси даврга оид эканлиги ҳануз баҳсли13. Моддиюнчи олимлар талқинида бундан юз минг йиллар илгари ўтган инсон аждодлари деб тасаввур қилинаётгган мавжудотларнинг кичик-кичик айрим гуруҳларидан сақланиб қолган излар ер юзининг бепоён кенгликларида шу қадар кам миқдорда ва бир-биридан ниҳоятда олис маконларда сочилиб кетган-ки, улар асосида изчил ва яхлит манзара ҳосил қилиш учун инсон ўзи хаёл қилган ғояга ўта эътиқодли ва жуда кучли тасаввур қувватига эга бўлиши керак. Чунки китоб муаллифларининг ўзлари эътироф этишларича, то XVIII —XIX асрларгача илғор маданият ўчоғларидан ниҳоятда олис маконларда истиқомат қилган тасманияликлар ҳам ўзларининг жисмоний ва ақлий ривожланиш даражаларига кўра ҳозирги замон одамларидан мутлақо фарқ қилмас экан14. Ҳатто замонамизга нисбатан яқин ҳисобланувчи Мустье даври (100 — 40 минг йил илгари)да яшаган «неандерталь одами» ҳам бевосита ҳозирги замон одами (Homo sapiens — ақлли одам)нинг аждоди эканлиги маълум эмас. Чунки улар орасидаги ривожланиш жараёнларини изчил кузатиш учун етарли маълумотлар йўқ. Бунинг устига марксист тадқиқотчилар ирқчилик «назарияси»ни рад этиш асносида ҳозирги замон одами(Homo sapiens)нинг «ягона биологик турга мансублиги»факт биологического единства всего человечества», «единство человечества как биологического вида»)15, ирқий фарқлар эса жўғрофий макон таъсирида кейинчалик пайдо бўлган иккиламчи фарқлар эканлигини қайта-қайта таъкид этишади. Айни шу ўринда Европа қитъасидан излари топилган қўллари «ҳайвон панжасига ўхшаш»(«лапообразные»)16 бўлган «неандерталь одамлари»нинг тош даврининг бошқа намоёндалари билан чатишиб кетганлари ҳақидаги таҳминий мулоҳазалар амалда яна ўша ирқчилар «тегирмонига» сув қуйиш бўлиб чиқишини айтиб ўтирмаса ҳам бўлади. Шундай қилиб, қадим тош асрининг сўнгги даврлари(«верхный палеолит»)га келибгина ҳақиқий маънодаги ҳозирги замон одами (Homo sapiens) ер юзида пайдо бўлганлиги ва у ўша даврлардан то ҳозиргача жисмоний тур сифатида ҳечқандай жиддий ўзгаришларга учрамай келаётганлиги материалист олимлар томонидан ҳам тўлиқ эътироф этилган17.
Демак, инсоният ўз тарихий такомилида босиб ўтган биринчи ривожланиш босқичи — Ибтидоий жамоа тузуми ҳақидаги бизнинг барча тасаввур ва хулосаларимиз тахминий асосларга қурилмай иложи йўқ ва баҳсли ўринлар аниқ билимларга нисбатан беқиёс даражада кўпдир.
Қуръони каримнинг «Тин» сураси 4-оятида: "Лақад халқна-л-инсана фи аҳсани тақвим. Сумма рададнаҳу асфала сафилин...". (сўзма —сўз таржимаси: "Дарҳақиқат, биз инсонни энг кўркам шаклу шамойилда яратдик. Сўнгра уни асфала софилинга қайтардик..."), дейилади. Бунда "асфала софилин" сўзи "энг тубан ҳолат" маъносини беради. Аллоҳ таоло инсонни яратар экан, унга ниҳоятда улуғ рисолат тақдир этди, аммо жаннатдан ерга тушган инсон камолот йўлини энг тубан ҳолатдан аста-секин юксак маънавий уфқларга интилиш билан бошлади. Инсон тафаккури такомилида энг узоқ давом этган босқич тош асри бўлиб, айни шу давр ибтидоий жамоага мувофиқ келади. Фикримизча, ибтидоий одам шуурини илк бор илоҳий нур ёритганлиги шубҳасиз. Бу масалада илоҳий китобларнинг гувоҳлигини инкор қилиш номукаммал билимлар эгаси бўлган инсон томонидан такаббурликдан ўзга нарса эмас. Аммо бу ўринда иккинчи бир жиҳат ҳам борки, у ҳам бўлса, илоҳий ваҳийни инсон қачон қандай қабул қилиши билан боғлиқ. Маълумки, инсон ўзгадан олган ҳар қандай ахборотини ўз билим ва тасаввурлари даражасидагина қабул қила олади. Ибтидоий инсоннинг дунё ҳақидаги тасаввурлари ҳам 1) уни ўраб турган атроф-муҳит шароитига, 2) ўша шароитдаги турмуш кечириш имкониятларига, 3) ўша имкониятлар доирасидаги ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган тажриба ва кўникмаларига боғлиқ бўлганлиги табиий. Одам Ато билан Момо ҳаво жаннатдан ер юзига тушганда қандай шароит ҳукмрон эди. Улар измида фақат тош ва ёғоч қуроллардан фойдаланиш имкони бор эди, холос. Демак, Одам ато зурриётлари не-не асрлар давомида ер юзида ибтидоий шароитда ҳаёт кечирганлар, уларда Аллоҳ берган ақл бор эди, аммо на тажриба, на ҳозирги кун инсони ихтиёрида мавжуд бўлган шароит мавжуд эмас эди. Бу ҳам инсоният учун Аллоҳ таолонинг бир имтиҳони дейиш мумкин.
Қуръони карим Ҳақни ботилдан ажратиш учун нозил этилган китоб бўлиб, шу сабабдан Фурқон (фарқлаб берувчи) деб ҳам аталади. Унда ҳақиқатлар баъзан жуда қисқа, баъзан бир ишора билан эслаб ўтилган. Ундан фарқли равишда "Авесто" китобида инсон ақлий такомилидаги асотир тафаккур босқичи ўз ифодасини топган. Шу сабабли ундаги воқеалар баёни ҳам асотир («миф») шаклида бўлиб, тарихий воқелик ўзига хос талқин этилади. Қандай бўлганда ҳам Алишер Навоий қаҳрамони Фарҳод Аждаҳо («Ажи Даҳака»)ни енгиб ўтган биринчи манзил, ёки "Авесто"га кўра Жамшид даври шартли равишда аждодларимиз маънавий камолотининг биринчи босқичи — тош асрига ишора, деб қабул қилиш жоиздир. Албатта, Зардуштнинг чин пайғамбарлиги ва Маздаясна эътиқодининг асл илдизлари ҳақида аниқ хулосалар билдириш учун етарли асослар йўқ ва буерда мавзу ҳам бошқа. Фақат юқоридаги мулоҳазага холис бир мисол сифатида «Авесто» ёдгорлигининг бизгача сақланиб етиб келган тўрт қисмидан бири "Вендидад" китобининг иккинчи фрагарди(боби)да баён қилинган инсониятнинг ибтидоий жамоа даври тарихидан далолат берувчи Жамшид (асли "Йима вахишта" — гўзал Йима) ҳақидаги асотир (миф)ни келтириб ўтамиз. Ушбу асотир мазмуни қуйидагича:
Бутун оламлар парвардигоридан Зардуштга пайғамбарлик рутбаси иноят бўлгач, у тангрига мурожаат қилиб сўрайди: "Эй, бутун дунёнинг яратувчиси, муқаддас зот Ахура Мазда (Олий билимлар эгаси)! Сен мендан илгари инсонлардан қай бири билан суҳбат қилгансан, кимга илк бор Ахура Мазданинг муқаддас динидан таълим бергансан!» Олий билимлар эгаси бўлмиш ягона тангри унга шундай жавоб қилади: "Эй, Ҳақ бандаси Зардушт! Сендан илгари мен илк бор инсонлардан Йима (Жамшид)га, чорва ва йилқи подалари эгаси ўшал гўзал инсонга хабар йўлладим. Мен унга: "Эй, Вивахванта ўғли гўзал Йима! Сен менинг динимни ўрганиб, уни ҳимоя этишга тайёргарлик кўргин", дедим. Аммо, эй, Зардушт, ул гўзал Йима шундай жавоб қилди:"Мен бундай вазифа учун яратилмаган бўлсам, ўқимаган бўлсам, мен дин — эътиқодни чуқур ўзлаштириш ва ҳимоя қилишга қодир эмасман". Шунда, эй, Зардушт, Мен — Ахура Мазда — унга буюрдим: "Агар сен, эй, Йима, менинг динимни ўзлаштириш ва ҳимоя қилишга тайёр бўлмасанг, унда мен яратган дунёни обод қил, кенгайтир. Сен ушбу ер юзини ҳимоя қилишга, эҳтиётлашга ва бошқариб туришга масъул бўл!" Ва, эй, Зардушт, ул гўзал Йима менга жавоб қилди: "Мен сен яратган дунёни обод қиламан, уни кенгайтираман, уни ҳимоя қилишга, эҳтиётлашга, бошқариб боришга мен тайёрман."18
«Вендидод» китобининг давомида юртга қаттиқ совуқ тушиши ҳақида хабар берилган. Аммо сабаблари кўрсатилмаган. Фирдавсий «Шоҳнома»сида баён этилишича, шундан сўнг 900 йил давомида Йима (Жамшид) ер юзини обод қилиб, турли ҳунарларни жорий қилади. Бой моддий маданият бунёд этилади. Аммо умрининг охирида Жамшид ютуқлардан ғурурланиб кетиб, кибрга берилади. Ўзини "яратувчи" эълон қилиб, бутун халқдан ўзига сажда қилиш, сиғинишни талаб қила бошлайди. Шунгача, ривоят қилишларича, ўлим ҳам, касаллик ҳам, совуқ ҳам, очлик ҳам бўлмаган экан. Жамшид ўзини "худо" деб эълон қилгач, ер юзига ўлат тарқайди, очлик ва қаҳратон совуқ бошланади19. Ва шундан кейин даҳшатли ёвуз куч — «Ажи Даҳака» (Фирдавсийда «Заҳҳок») юртга бостириб кириб, ўз ҳукмронлигини ўрнатган ва минг йил юртни зулмат қоплаган экан. Бу воқеалар ер юзини музликлар қоплаган даврни эслатади. Бундай жиддий иқлим ўзгаришларининг асл сабаблари замонавий изланишларда ҳануз аниқ ечимини топмаганлиги ҳам ибтидоий инсонлар дастлабки ер юзини макон тутган давр ҳақидаги бизнинг билимларимиз мукаммал эмаслигидан дарак беради.
Тарих китобларида «ибтидоий пода даври» деб аталган ва бир неча юз минг йил давом эттан деб ҳисобланувчи ҳолатни бевосита инсонлар жамоаси тарихи сифатида олиб қараш тўғри эмаслиги ҳақидаги илгари билдирилган фикрлар яна эътироф этилмоқда20. Чунки бу даврдан бизгача етиб келган жуда кам маълумотлар асосида катта хулосалар чиқариш пухта далилланмаган даъволар даражасида қолиши эҳтимол. Қолаверса, инсоннинг бошқа биологик мавжудотлардан моҳиятан фарқини аниқ кўрсатиб берувчи жиҳатлар бу давр учун жуда сийрак учраши ҳам бежиз эмас. Шу сабабли, ибтидоий жамоа тузуми деганда инсонлар муайян бир ахлоқий-ижтимоий қоидалар асосида жамоа бўлиб яшай бошлаган давр, яъни, инсоният тарихий такомилининг илк босқичини назарда тутсак, кўп жиҳатдан — ҳам мантиқан, ҳам моҳиятан — тўғри бўлса керак. Бу даврнинг асосий хусусиятлари: 1) тош асри, яъни инсоният ҳануз металл эритишни кашф этмаган, фақат тош, суяк, ёғоч каби табиатда мавжуд қуроллардан фойдаланиб ҳаёт кечирган; 2) инсонлар жамоаси қариндош —уруғчилик муносабатлари асосига қурилган, она уруғи ёки ота уруғи заминида катта бир оила сингари бирлашиб ҳаёт кечирган, кейинчалик уруғлар қабила, элатларни ташкил этган, аммо ҳануз давлат, миллат тушунчалари шаклланмаган; 3) инсонлар онгида бир-биридан фарқ қилувчи илмий, бадиий, тарихий, мантиқий ва ҳ.к. тафаккур тарзлари алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмаган, фақат кейинги даврларда асотир тафаккур (“мифологическое мкшление”) деб ном олган яхлит синтетик тафаккур тарзи илк шаклланишни бошлаган. Ана шу бир-бирига боғлиқ уч кўрсатгич бир йўла намоён бўлган тарихий босқични аниқ қилиб ибтидоий жамоа тузуми деб аташ мумкин.
Бу даврда ишлаб чиқариш қуроллари ниҳоятда ибтидоий, яъни номукаммал бўлганлиги сабабли инсонлар ихтиёридаги моддий неъматлар ҳам жуда чекли бўлган, инсон табиат саҳоватига кўп жиҳатдан боғлиқ, тобе бўлган. «Ибтидоий коммунизм», яъни барча қабила аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий «тенглиги», хусусий мулкнинг шаклланмаганлиги ва ҳ.к.лар ҳақидаги кейинги давр олимларининг тасаввурлари — булар ўтмишни идеаллаштиришга ўхшаган бир нарса, аслида ибтидоий «тенглик» ва «жамоа мулки»нинг «ҳукмронлиги» ибтидоий инсоннинг ноилож шароитидан келиб чиққан ҳодисалар бўлиб, биринчидан, ижтимоий бойликнинг ҳануз хусусий мулкчиликка имкон берадиган даражагача ўсиб етмаганини, ва, иккинчидан, барча фақат моддий таъминот билан машғул бўлиб, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи махсус ижтимоий тоифалар етишиб чиқиши учун ҳануз имконият пайдо бўлмаганлигини англатади, холос. Бу масалани, биринчилардан бўлиб, тарих фалсафасининг асосчиларидан Ибн Халдун ( 1332 —1406) ишончли далиллар билан чуқур таҳлил қилиб берган21.
Бу даврнинг яна бир хусусияти инсон ҳаёти табиатга ўта боғлиқ бўлганлиги сабабидан ҳануз инсон ва табиат аро уйғунлик ортиқча бузилмаган, ибтидоий инсон бугунги одамларга нисбатан табиатни анча теран ҳис қилган. Айни «ҳис қилган» дейиш дуруст бўлади, чунки «тушунган» десак, мантиқий тафаккур қудрати билан илмий жиҳатдан англаб етишлик маъносига яқинлашиб қоладики, бундай «тушуниш» кейинги даврларга хос ҳодисадир.
Бу даврда инсон турли тош қуроллар ясаш ва улардан фойдаланишни ўрганди, камон ва ўқ ёй, ибтидоий сопол идишлар кашф этилди, ибтидоий чорвадорлик ва деҳқончилик шаклланди, илк уй ҳайвонлари қўлга ўргатилиб, буғдой ва арпа сингари илк маданий ўсимликлар етиштирила бошланди. Бу даврда инсон зоти аста—секин табиат ва инсон аро уйғунлик мавжудлигини ҳис эта бошлади. "Авесто" матнлари мазмунидан биз ота— боболаримизнинг она заминга, халқимиз учун асосий тириклик манбаи бўлган оқар сувга, оловга ихлоси, эъзозини аниқ ҳис қиламиз. Яна амалий яратувчилик фаолияти, айниқса, ерга ишлов бериш ва чорва ҳайвонларини парваришлаш, аждодларимиз тарафидан ниҳоятда муқаддас бир юмуш, олий ибодат деб қабул қилинганининг ҳам гувоҳи бўламиз. Ҳаётий таржиба, амалий яратувчилик фаолиятининг такомиллаши билан инсоннинг тили ҳам ривожланди, тасаввур доираси ҳам кенгайиб борди. Шу сабабли, дунёдаги асосий тил «оилалари» ва гуруҳларининг шаклланиши ҳам айни ибтидоий жамоаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан бир пайтга тўғри келади. Инсон тафаккури, балки илоҳий ваҳий таъсирида, маиший турмуш ташвишлари даражасидан юқорилаб, коинот ва осмон ёритқичлари ҳақида билимлар ҳосил қилишга киришди. Бу даврда асотир тафаккур даражасида дастлабки оғзаки ижод намуналари вужудга келганлигини ҳам тахмин қилиш мумкин. Энг ибтидоий шаклларда бўлса ҳам мақол ва маталлар, мажозий масаллар, дастлабки мадҳия — қасидалар ва қаҳрамонлик қиссалари хаёл ва ҳаётни бир—биридан ажратмаган омихта ҳолда акс эттира бошлади. "Маздаясна" эътиқодининг22 ахлоқий тамал тоши — "эзгу ўй, эзгу сўз, эзгу амал" бирлиги қоидаси ҳам шу даврлардан аждодларимиз эъзозлаб келаётган улуғ маънавий қадрият сифатида шакллана бошлаган бўлса, ажаб эмас.
Лекин ибтидоий инсон ҳамма нарсани ҳам ўз ақли билан, ҳаётий тажриба асосида тушуниб етган деб айтиш қийин. Инсон маънавий такомилининг дастлабки даврларида шундай муаммоларга дуч келар эдики, уни ўша даврдаги тафаккур даражаси ва ҳосил қилган ибтидоий билимларига таяниб тўғри ҳал қилиши имкондан ташқари эди. Айни шундай ўринларда ғайб дунёсининг ёрдамига муҳтожлик сезиларди. Материалистлар диний тасаввурларнинг шаклланиши билан инсонийликнинг шаклланишига алоҳида—алоҳида ҳодисалар сифатида ёндошмоқчи бўладилар. Аммо инсоний муносабатларнинг вужудга келишида Аллоҳ расуллари ва набийларининг даъватлари, илоҳий ваҳий ва тақволи инсонларга берилувчи ғайб илҳомининг аҳамиятини инкор қилиш охир—натижада ҳақиқий илмнинг хулосаси эмас, жаҳолат ва шайтоний кибрнинг васвасаси бўлиб чиқади23.
Масалага соф материалистик нуқтаи назардан ёндошган олимларнинг тадқиқотлари ҳам, уларнинг ўз хулосалари қандай бўлишидан қатъий назар охир-натижада шуни кўрсатадики, диний эътиқод, ахлоқий қоидалар ва умуман, инсонлар жамоасининг («ибтидоий пода»нинг эмас) шаклланиши бир даврда, ўзаро уйғунликда вужудга келган. Масалан, олимлар неандерталь одамларнинг жасадлари дафн этилганлигини кўрсатувчи 20 дан ошиқ осори атиқани аниқлаганлар. Улардан 12 таси ҳозирги Фаластин ҳудудидан, 5 таси Европа қитъасидан, яна бири Қримдан ва бири Ўзбекистон жанубидан топилган24 (с. 47). Шундай фактларни келтириб туриб, яна диний эътиқод «инсон табиатига хос эмас» деб хулоса чиқарилганлиги25 илм устидан сиёсий ақида зўравонлиги нақадар кучли бўлганлигини ифодалаши мумкин, холос.
Экзогамия, яъни уруғ жамоа ичида ўзаро никоҳнинг тақиқланиши ҳайвонлар галаси билан инсонлар жамоаси ўртасидаги жиддий фарқни кўрсатувчи аломат бўлиб, бу даврдаги ўта ибтидоий тасаввурлар даражасида идрок этган инсон Аллоҳ иродасидан ташқари ўз ақли билан бундай тақиқни жорий қила олиши мумкинлигига бовар қилиб бўлмайди. Инсон ўлганда унинг руҳи бошқа дунёга кетиши ва умуман инсонда жон, руҳ мавжудлиги ҳақидаги ғоя ҳам бундан 30 — 40 минг йиллар илгари яшаган инсонлар онгида ўз—ўзидан пайдо бўлиб қолган деб тасаввур қилиш қийин.
Шу ўринда мўъжиза масаласига бир оғиз тўхтаб ўтишга тўғри келади. Дунёга материалистик нуқтаи назардан ёндашувчи олимлар кўпинча ҳаётда мўъжиза юз бериши мумкинлигини инкор қиладилар. Ҳатто Исо ҳаёти ҳақида хайрихоҳлик билан китоб ёзган француз олими Эрнест Ренан мўъжизани инкор қилиб, Исо(а.с.) Аллоҳ қудрати билан кўрсатган барча мўъжизаларини материалистик асосда изоҳлашга уринган. Асли инсон ҳаёти бошдан — охир мўъжизалар силсиласидан иборат. Биз «тасодиф» деб атаганимиз ҳам — мўъжиза, биз «қонуният» деб атаганимиз ҳам — мўъжиза. Аммо имони мустаҳкам бўлмаган инсон учун қонуният — бор, тасодиф - бор, мўъжиза — йўқ. Мўъжиза — Аллоҳнинг иродаси намоён бўлиши билан боғлиқ. Биз кутган иш содир бўлса, қонуният деб биламиз, агар биз кутган натижа амалга ошмай қолса, тасодиф юз берди деб ўйлаймиз. Аслида қонуниятнинг амалга ошиши ҳам — Аллоҳнинг иродаси билан бўлади, тасодиф юз бериши, яъни кутилган қонуний натижанинг ҳосил бўлмаслиги ҳам Аллоҳнинг иродасидир. Биз турли сабаблар қидирамиз, омиллар излаймиз, аммо ҳар сафар тасодиф кутилмаган бошқа бир сабаб, бошқа бир омил туфайли юз беради, бундай сабаб ва омилларнинг эса чеки йўқ. Шундай экан, биз Аллоҳ мўъжизасини инкор қилиш билан ҳеч бир ютуққа эришмаймиз. Албатта, мўъжиза турлича намоён бўлади. Масалан, инсон эришган барча илмий ва амалий кашфиётлар Аллоҳ иродаси билан юз берган мўъжизалардир, чунки мантиқий тафаккур қоидалари воситасида умумлашмалар қилиш мумкин, таснифлар тузиш мумкин, аммо ҳақиқий илмий кашфиёт, барибир, илоҳий мўъжизасиз (илҳомсиз) юз бермайди.
Биз ҳалигача инсон кашфиётларининг сирини била олганимиз йўқ. Масалан, қандай қилиб инсон ўқёйни кашф этди, қандай қилиб асосий маданий ўсимликлар — буғдой, арпа ва ҳ.к. лар яратилди, тош қуролларни такомиллаштиришга қандай қилиб ибтидоий инсоннинг ақли ва бардоши етди, биламизми? Биз буларнинг воқеликда бўлиб ўтган ҳодисалар эканлигини биламиз, аммо тошни йўниб кетмон ёки болта ясаш учун аввало инсон ақл-фаросат билан ўз меҳнатининг натижасини олдиндан тасаввур қилиши ва режага мувофиқ иш юрита олиши керак, сўнг ибтидоий шароитда ҳафталаб, балки ойлаб тиришқоқлик билан бир юмушга уннаши лозим. Бунинг учун қанча бардош ва риёзат керак. Ибтидоий одам агар маймундан келиб чиққан деб тасаввур қилсак, қайси маймун бундай риёзатга ақли ва тоқати етади?
Қадимшунослар жуда кўп меҳнат қиладилар, ибтидоий инсонлар қароргоҳларини топиб ўрганадилар, у ерлардан топилган буюмларнинг асли ҳолати ва вазифаларини аниқлаш бўйича машаққатли тадқиқотлар ўтказадилар. Аммо юқоридаги саволларга ҳануз ишонарли жавоблар йўқ.
Яна бир мўъжиза — ибтидоий санъатнинг инсон тасаввурига сиғиши қийин бўлган намуналари. Инсонлар жамоаси пайдо бўлибтики, санъат бор. Испаниядаги Алтамир ғори суратлари, Франциядан топилган 800 метр ғор оғзидан ичкарида, мутлақ зулмат қаърида топилган суратлар, Африка ва Ўрта Осиёда топилган қоятошларга чизилган қадимги тасвирлар — булар ҳаммаси илоҳий илҳом мўъжизаларига ўхшаб кетади.
Юқорида кўриб ўтганимиздек, инсониятнинг ягона аждоддан келиб чиққанлигини материалистик илм ҳам инкор этмайди. Аммо унинг кейинча турли ирқлар ва бир-биридан кескин фарқ қилувчи турли тил оилаларига мансуб халқларга бўлиниб кетиши сабаблари ҳанузгача аниқ маълум эмас. Аслида бу ҳолат ҳам Аллоҳ сирларига бир ишора эмасми?
Манбаларда келтирилган маълумотлардан келиб чиққанда, ибтидоий жамоа тузуми даврида ҳам инсоният жуда секин-асталик билан бўлса ҳам муайян даражада ривожланиб борган, асло бир жойда қотиб ҳолган эмас. Қадимшуносларнинг изланишлари ажаб хулосалар беради. Энг қадимги одам излари кўпроқ Европадан топилган. Аммо инсонлар жамоасининг тез суръатлар билан ривожланиши ва илк шаҳарлар маданиятига ўтиш Шимолий Африка ва Осиё минтақасида кузатилади. Албатта, иқлим ва жўғрофий қулайликлар ҳам катта аҳамиятга эга. Ҳарҳолда илк деҳқончилик маданияти тоғ этакларида, кичик дарёча ва сойлар бўйида шакллана бошлангани маълум. (Жумладан, Ўрта Осиё ҳудудида Копетдоғ этакларидаги Жайтун маданияти милодий эрадан олдинги VI —V мингйилликларга оид эканлиги аниқланган). Уй ҳайвонлари — эчки ва қўйнинг пайдо бўлиши Осиё ва Шимолий Африкада камида милодий эрадан илгариги IX —VII мингйилликларга бориб тақалади. Сопол идишлар ҳам бундан 9 — 8 минг йиллар илгари пайдо бўла бошлаган. Милоддан илгариги VI —V мингйилликларда дастлабки маданият ўчоқларида инсонлар мато тўқишни ҳам ўргандилар. Қамишдан бўйра тўқиш ўша қадим даврларда юзага келгани маълум. Пахса ва кесак деворли уйлар қуриш ҳам ўша даврлардан бери такомиллашиб келмоқда. Кейинчалик шумерлар ғишт қолиплар ишлаб чиқишиб бу соҳада ҳам такомиллашув юз берди. Эронда, Шимолий Ироқ ва Нил дарёси бўйларида дастлабки деҳқончилик ва уй ҳайвонларини парваришлаш пайдо бўлганлигини қадимшунослар аниқлаганлар.
Дастлабки меҳнат тақсимоти ҳам ибтидоий жамоа давридаёқ вужудга кела бошлаган дейиш мумкин, чунки оддий тош кетмон, болта, ўғир ва ҳоказоларни ясаш учун алоҳида малака бўлиши ва ҳафталаб, ойлаб бунга алоҳида кўникма ҳосил қилган одамлар вақт ажратиши керак эди. Демак, улар учун зарур емишни бошқалар тайёрлаб бериши лозим бўларди. Ибтидоий рассомлар ҳам алоҳида машқ, кўникма ҳосил қилган бўлиши керак эди. Бундай мисолларни кўплаб айтиш мумкин. Фақат ушбу алоҳида «касб эгалари» уруғ жамоа таркибида бўлганлар. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг илк пайдо бўлишида ҳам улар бир-биридан кескин ажралган эмас, буни тарихий далиллар ҳам кўрсатиб турипти. Алоҳида чорвачилик ва деҳқончилик жамоалари шаклланиши эса тарихий ривожланишнинг кейинги босқичларига хос ҳодиса.
Инсонлар жамоасининг тарихий такомилини ўрганганда инсон ҳаётининг уч мустақил соҳаси ёки йўналишини ҳисобга олсак, адашмаймиз. Уларнинг ҳар бири жамият ривожининг алоҳида омилларини белгилаб беради. Масалан, иқтисодий соҳани оладиган бўлсак, инсон энг қадим даврлардан ўз моддий эҳтиёжларини турли йўналишларда турли усуллар билан таъминлаб келган. Ибтидоий жамоа ёки тош асрида бу усуллар атроф-табиатда мавжуд моддий таъминот воситаларидан фойдаланиш эвазига бўлиб, асосан овчилик ва йиғувчилик шаклида амалга ошган. Бу ҳар икки йўналишда инсоннинг яратувчилик фаолияти тош ва ёғоч қуроллардан (кейинчалик суяк асбоблардан) фойдаланиш ва уларни такомиллаштириб бориш билан боғлиқ бўлган. Оловдан фойдаланиш, сувдан фойдаланиш, тупроқдан фойдаланиш (масалан, сопол идишлар ясашда) — барчаси ушбу даврда юзага келган. Инсон зоти қадимдан ҳам гўштхўр, ҳам ўтхўр махлуқ бўлиб, тарихий такомил жараёнида овчиликдан аста-секин чорвадорликка, йиғувчиликдан аста-секин деҳқончиликка ўтиб борган. Шароитдан келиб чиққан ҳолда, баъзи инсон жамоалари кўпроқ овчилик билан ҳаёт кечирган бўлса, бошқалари кўпроқ йиғмачилик билан машғул бўлган. Масалан, Европа қитъасидаги ибтидоий одамлар учун узоқ муддат овчилик етакчи соҳа бўлиб келган бўлса, Шимолий Африка ва Яқин Шарқда (Арабистон ярим ороли, Кичик Осиё, Эрон ва Турон ҳудудларида) дон маҳсулотларига эътибор VIII — VI мингйилликлардан тобора ошиб борди. Йиғмачилик маданиятининг ривожи ёввойи донли ўсимликлар донини қайта ишлаш билан боғлиқ бўлиб, Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасида бундай фаолият милоддан аввалги XII —VIII минг йилликларда анча кенг миқёсда кузатилади. Бу даврлардан тош қуроллар такомиллашиб, ўткирланган тиғли ибтидоий тош ўроқлар ва япалоқ тошлардан дон майдалагич воситалар (ибтидоий қўл тегирмонлар) пайдо бўла бошлаган. Гўшт маҳсулотларидан фарқли ўлароқ ғаллани узоқ муддат сақлаш мумкин эди, инсон бунга ақли етгач, уларни даладан доимий қўналғага ташиб келтириш ва сақлаш учун қамиш саватлар тўқишни ўрганди.
Айни шу ёввойи донли ўсимликлар ғалласини қайта ишлаб истеъмол қилишга ўрганган жамоалар биринчилардан бўлиб ибтидоий деҳқончиликка ўта бошлади. Деҳқончилик дастлаб ўта ибтидоий шаклда бўлиб, учи ўткирланган ёғоч таёқлар билан майин тупроқли нам ерлар юмшатилар ва уларга ёввойи дон уруғлари сепиларди. Бундай деҳқончилик тоғ ёнбағирларидаги кичик дарёча ва сойлар ёйилиб оқадиган жойларда баҳорги сув тошқинларидан кейин амалга ошириларди. Дастлаб ибтидоий одамлар фақат баҳорда (ёки кузда) ерни юмшатиб дон сочганлар ва бошоқлар пишиб етилганда уларни ўриб олиб, дон қилиб, янчиб пишириб истеъмол қилганлар. Буни қадимшунослар «бадарийлар маданияти» деб номлаган26, милоддан аввалги VII — VI мингйилликлар давомида Юқори Нил бўйларида истиқомат қилган илк деҳқонлар жамоаси ёрқин мисол бўла олади. Улар ибтидоий деҳқончилик билан шуғулланиб, йиғилган дон экинлари ҳосилидан бўтқа тайёрлаб, фил суягидан ясалган қошиқларда овқатланишган. Қошиқ дасталари турли жонзотларнинг бошчалари шаклида безатилганлиги диққатга сазовор. Фил суягидан бошқа буюмлар (қадаҳлар, тароқлар) ҳам ясалган. Улардан қолган осори атиқалар ичида лола гули шаклидаги жуда нозик сопол идишлар учрайди. Улар бу идишлар четига хилма —хил нақшлар билан гул солиб безатишган. Жамоа аёллари кўзлари атрофини малахит кукунидан ишланган оч яшил ранг билан бўяганлар.
Бундай деҳқончилик милоддан илгариги VII минг йиллик охирларидан вужудга кела бошлаб, V мингйиллик бошларигача давом этган. Бу даврларда йиғиб олинган ҳосил унчалик мўл бўлмаган, асосан тош ва ёғоч қуроллардан фойдаланилган. Фақат V мингйиллик охирларидан дастлабки металлургия вужудга келиб, ёғоч таёқчалар ва тош кетмонлар ўрнига мис кетмонлар ишлаб чиқариш бошлангач, деҳқончилик маданияти ривожида кескин олға силжиш имкони пайдо бўлган.
Ҳайвон — «қориннинг қули», унинг асосий ташвиши — қорин тўйдириш ва ўзидан авлод қолдириш. Ибтидоий инсон учун ҳам дастлабки даврларда қорин тўйдириш энг асосий вақтни оладиган муаммо бўлган. Лекин ҳайвонлардан фарқли ўлароқ инсонларга тафаккур қуввати ва яратувчилик қудрати берилган. Шуларга таянган инсон ўз меҳнат қуролларини борган сари такомиллаштириб бориб, фақат табиат берган ризқ билан кифояланиб қолмай, моддий эҳтиёжларини ўз яратувчилик меҳнати билан мустақил ҳосил етиштириб таъминлашга, ўз шароитини борган сари яхшилаб боришга ўрганди.
Инсон ҳаёти фақат иқтисодий эҳтиёжлар доирасида чекланиб қолмайди, балки унинг мустақил сиёсий ва маънавий эҳтиёжлари ҳам бўлади. Муайян қулай шароитларда яратувчилик меҳнати билан ҳосил қилинган самара инсонлар жамоасининг сиёсий-ижтимоий ва маънавий соҳаларидаги ривожланиш имкониятларини ҳам яхшиланишига олиб келди. Шу билан бирга ўзига яраша муаммолар ҳам кўпайиб борди. Масалан, инсон меҳнатининг самарадорлиги ошуви билан, табиийки, жамоа ихтиёрдаги заҳира бойлик ошиб боради. Ушбу кундалик эҳтиёждан ортиб қолган моддий неъматларни қандай сақлаш керак, улар кимнинг қўлида сақланиши ва жамоа аъзолари орасида зарур ҳолатда ким томондан ва қандай тақсимланиши керак? Овчилик ва йиғмачилик инсон моддий таъминотининг асосий воситаси бўлган пайтда бу масалалар нисбатан енгилроқ ҳал бўлган. Биринчидан, овчилик маҳсулотини қаттиқ совуқ ҳолатдагина маълум муддат заҳира қилиб сақлаб туриш мумкин. Шу сабабли оби-ҳавоси совуқ жойларда овчилик касби моддий таъминотнинг етакчи шакли сифатида узоқ давр мобайнида сақланиб келганлигини қадимшунослар топган маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Иссиқ ва нам жойларда истеъмол қилишга яроқли турли ўсимлик ва мевалар кўп учрайди. Шу сабабли субтропик ва тропик ўлкаларда яқин—яқинларгача ҳам йиғмачилик ва овчилик билан ибтидоий ҳолатда умр кечирувчи уруғ ва қабилалар сақланиб келганлиги бежиз эмас. Дон ва ғалла маҳсулотлари берувчи ўсимликлар ўртача иқлимли тоғ ёнбағирлари — адирлар, ёйилиб оқувчи ва пасттекис қирғоқли, баҳор ёки кузда одатда сув тошқинлари мунтазам юз бериб турувчи дарё бўйларида, йилнинг муайян фаслларида ёғингарчилик етарли бўладиган чўл ҳудудларида кўпроқ учрайди. Айни шу жойларда истиқомат қилувчи элатлар ғалла уруғларини йиғиш, уларни узоқ муддат сақлаб, истеъмол қилиб боришни ўргандилар ва бундай шароитда аста-секин деҳқончилик маданияти шакллана бошлади. Деҳқончилик маданиятининг ривожи, ундаги яратувчилик меҳнати самарадорлигининг ошиб бориши эса ибтидоий инсонлар жамоасининг сиёсий-ижтимоий жиҳатдан ҳам такомиллашувига имкон яратди.
Инсонлар аро соф сиёсий муносабатлар охир-натижада мавқе ва мақом масаласига бориб тақалади. Инсоннинг илк бор инсон сифатида фаолият бошлашиданоқ унга ҳайвонлар дунёсига ёт бўлган бирқатор хусусиятлар хос бўлган. Ҳайвонлар аро муносабатлардаги асосий қонуният, агар Ч.Дарвин исбот қилишга уринганидек, табиий танланиш бўлса, бунинг маъноси ҳар бир ҳайвон тури ичида ва турли ҳайвонлар аро жисмонан энг кучли, энг эпчил, турли шароитларга энг чидамли ва кўникувчани ғолиб чиқади. Бундай тамойил инсонлар аро муносабатларда ҳам йўқ эмас. Жисмоний куч-қувват, ирода қудрати, жанговарлик, жасорат, эпчиллик ва тадбиркорлик, ақл-идрок ва ташкилотчилик қобилияти қадим замонларда ҳам, бугунги кунда ҳам ҳар бир шахснинг жамиятдаги мавқе ва мақомига муайян даражада таъсир кўрсатиб келади. Аммо булардан ташқари инсонлар жамоасидаги ўзаро муносабатларга хос алоҳида қонун-қоидалар ҳам мавжудки, ибтидоий жамоада бу қоидаларга, айниқса, қатъий риоя қилинган. Ота-онага, ёши улуғларга ҳурмат ва ғайб билан алоқадор ҳисобланган инсонларга эҳтиром айни шу соф аҳли башарга хос хусусиятлардандир.
Ибтидоий жамоа даставвал уруғ жамоаси сифатида шаклланган, дедик. Уруғ жамоасининг қариндош-уруғчилик муносабатлари асосида ташкилланиши мавқе ва мақом масаласида ҳам аждодлар хотирасига ҳурмат, ёши улуғларга эҳтиром биринчи ўринга кўтарилишини тақозо этган. Бу жамиятда катта авлоднинг мавқе ва мақоми алоҳида бўлган. Жамоанинг иқтисод, сиёсат, маънавият соҳаларидаги етакчилари кўпроқ катта авлодга мансуб бўлган.
Инсоният ибтидоий жамоадан илк шаҳарлар жамоаси даврига ўтар зкан, унинг маънавий такомили биринчи навбатда ақлий меҳнат, иқтисодий ва сиёсий ташкилотчилик билан банд бўлган алоҳида тоифаларнинг умумжамоа аҳлидан ажралиб чиқишида намоён бўлади.
Умуман, иқтисод, сиёсат, маънавият соҳаларининг ҳар бири алоҳида ажралиб чиқиши учун ушбу соҳаларни ташкил этувчи, бошқарувчи алоҳида шахслар етишиб чиқиши керак. Ҳар ким ўз қорни ғамида юра берса, кўпчиликка муайян соҳаларда ибрат бўлувчи, уларни тўғри йўлга етакловчи алоҳида шахслар бўлмаса, аввало инсонлар жамияти ўзи ташкил топмайди. Аллоҳ таоло алоҳида истеъдод берган инсонлар жамият ривожида доимо олға ҳаракатлантирувчи куч бўлиб келганлар, шундай эркин ирода эгаси бўлган том маънодаги озод шахслар бўлмаса, инсонлар жамоасининг ҳайвонлар галасидан фарқи бўлмаган бўларди, чунки еб-ичиш, ётиш-туришдан ўзга ғами бўлмаган авом онгида нафақат маънавият, балки иқтисод ва сиёсат соҳалари ҳам бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этилмайди. Ушбу етакчи тоифа, агарчи ибтидоий жамоа таркибида миқдорий жиҳатдан жуда кам бўлса-да, аммо уларнинг инсоният тараққиётидаги ўрни, вазифаси ниҳоятда муҳим бўлган.
Жамоанинг иқтисодий соҳадаги етакчиси, яъни унга егулик озуқа топишда раҳнамолик қиладиган ёки қўлга киритилган маҳсулотни тақсим қиладиган шахс, унинг сиёсий раҳнамоси, яъни инсонлар аро турли низоларни ҳал қилувчи ёки жамоани ташқи душман хавфидан ҳимоясини ташкил этиб, унга бошчилик қилувчи шахс, унинг ғайб билан муносабатини таъминловчи маънавий раҳнамо турли даврларда турли шахслар бўлганми ёки бир шахсда бирлашганми — турли тарихий шароитларда бу масала турлича ҳал қилинган бўлиши мумкин. Аммо масала қандай ҳал қилинмасин, ушбу турли соҳадаги етакчилар орасида уйғун муносабатлар мавжуд бўлганда жамоа ютган, уларнинг зидлашуви эса жамоа ҳаётини издан чиқарган. Охир-оқибатда айни ана шу вазифаларга уҳдадор бўлган шахслар биринчи бўлиб, жамоанинг бошқа оддий аъзоларидан фарқ қила бошлаганлар ва истеъдоди, ақлий салоҳияти, ирода қудрати билан ҳам ўзгалардан фарқ қилиб турган ушбу гуруҳ табиий равишда бора-бора жамоада маълум маънода имтиёзли гуруҳни ташкил этганлар. Ҳақиқий озод шахслар ҳам шулар бўлган.
Ҳайвонлар, умуман, жонли мавжудотлар ичида «деҳқонлари» бор, «чорвадорлари» бор, ҳатто қўриқчилари бор, аммо соф «ҳунармандлари» деярли йўқ. Балки асаларилар жамоасидаги мум уяларни қурувчи ариларни шартли равишда «ҳунарманд» дейиш мумкиндир. Ибтидоий инсонлар жамоасида ҳунармандлар тоифасининг ҳам мавқеи бошқаларникидан фарқ қилиб турган. Чунки ҳақиқий ҳунарманд меҳнатида яратувчиликка қаратилган тафаккурнинг салмоғи юқори бўлади. Шу сабабли ҳақиқий ижодкор усталарнинг жамоадаги эътибори ҳам ўзгача бўлиши табиий.
Инсон ҳаётида маънавият соҳасининг ўрни ҳақида гапиришдан олдин бир саволга жавобни ойдинлаштириб олиш лозим. Инсоннинг ҳайвондан фарқи нимада? Биз «бу — яхши, у — ёмон» деб баҳолаймиз. Асли Борлиқда «яхшилик» ва «ёмонлик» қутблари йўқ. Яхшилик ва ёмонлик тушунчалари аҳли башар онгида мавжуд. Шу маънода олганда ҳайвонлар дунёси учун «яҳшилик» ва «ёмонлик» тушунчаларини тадбиқ этиб бўлмайди. Масалан, бўри —ёмон, чунки қўзичоқни ейди, сигир —яхши, чунки сут беради, деб ҳисоблаш ҳайвон зотини инсонга тенглаштириш маъносини англатади. Инсон билан ҳайвоннинг умумий томони нуқтаи назаридан қарасак, ҳайвонлик —моддий мавжудликни таъминлаш ташвишидан иборат.
Мавжудликни таъминлашнинг 3 асосий шарти бор: 1) жонни хавф—хатардан сақлаш; 2) қорин ғами, яъни моддий таъминот масаласи — бу иккиси алоҳида фарднинг мавжудлигини таъминлайди; 3) насл қолдириш ташвиши — ўзга жинсли зотга интилиш, фарзандга меҳр шаклида намоён бўлади, бу муайян биологик турнинг доимий мавжудлигини таъминлаш шартидир. Ҳайвонга ушбу уч шартни адо этиш учун инстинкт даражасидаги онг берилган. Ушбу интилишлар инсонда ҳам тўлиқ мавжуд. Буларни жамлаб маънавий меросимиз анъанасига биноан номласак, «ҳайвон руҳи» дейиш тўғри бўлади.
Биз инсонлар ҳайвонларга восита сифатида қараймиз. Илоҳий китобларда ҳам бунга ишоралар бор. Аммо Аллоҳ инсонга бошқа барча жонзотлардан фарқ қилувчи алоҳида мақом берган. Аллоҳ инсонни бирор бир бошқа нарса учун восита қилиб яратган эмас27. Инсон «ер юзида халифа» қилиб яратилган.
Бундай жиддий унвонга сазовор бўла олиш учун унга етарлича имкониятлар ҳам ато этилган. Улардан энг биринчиси — ирода эркинлиги. Яъни, яшашдан мақсадни инсон ўзи учун ўзи эркин белгилаш қудратига эга. Яна инсонга маънавий такомил имкони берилган. Шу жиҳатдан инсонни маънавий такомил имконига эга бўлгаи биз билган ягона моддий мавжудот деб таърифлаш мумкин. Маънавий такомил дегани ўзи юқорида санаб ўтилган ҳайвоний хислатларни инсоний фазилатларга айлантириб бориш деганидир. Аммо маънавий такомил имконини рўёбга чиқариш учун ҳам алоҳида хислатларга эга бўлиш талаб этилади. Айни шундай хислатлар, яъни ҳайвонларда яхши ривожланмаган, аммо инсонда мукаммал бўлган алоҳида хислатларни ҳам Аллоҳ таоло бизга инъом этган. Булар — а) ақл, б) яратувчилик қудрати, в) абадийликка интилиш. Бу хислатлар мажмуи энг мукаммал жонзотларда ҳам йўқ. Аммо Инсонга аниқ келажак кўрсатилмаса ва унга етиш мумкинлигига ишонч бўлмаса, унга берилган барча хос сифатлар беҳуда бўлиб қолади. Айни шу келажак ва унга етиш имкони ҳақида илоҳий хушхабар — ваҳий — инсонни маънавий такомил сари йўлловчи маёқ бўлиб унинг йўлини ёритиб туради, унга қувват бағишлайди.
Бу маънавият йўли ақл нуқтаи назаридан Борлиқ ҳақиқатини англаш сифатида намоён бўлади. Инсон ақлининг биринчи қадами мавжудотларга исм қўйишдир. Мавжудликни англаб етиш унга алоҳида исм қўйиш билан бўлади. Бу илмни ҳам илк бор Одам атога Аллоҳ ўргатганлиги Қуръони каримнинг «Бақара» сурасида аниқ айтилган.
Биринчи бўлиб моддий мавжудотлар, нарса — ҳодисалар англаб етилади, уларга исм қўйилади. Ҳайвонларда ўз эҳтиёжлари даражасида моддий нарса — ҳодисаларни англаш хислати бор. Аммо уларда бу хислат азалдан берилган бўлиб, ривожланиш чегараси моддий эҳтиёжларни қондириш зарурати даражасидан нари ўтмайди.
Инсонда чексизликка интилиш хислати мавжуд. Айни шу хислат туфайли инсоннинг Борлиқни англаб етишга интилиши ҳам ниҳоясиздир. Ҳайвон онги ва инсон онги орасидаги фарқ айни шу чекланганлик ва чегарасизлик билан белгиланади. Бунинг сабаби Аллоҳ томонидан ҳайвонлар ва аҳли башар турли вазифалар учун яратилганлигидадир. Инсон “ер юзида халифа қилиб яратилган. Шунга мувофиқ унга ақл (Борлиқни англаб етиш қобилияти), ирода эркинлиги, яратувчилик қуввати, чексизликка интилиш ҳисси берилган. Ҳайвонлар инсон учун восита ва ибрат сифатида яратилган. Шунга яраша уларнинг ҳар бири муайян вазифага уҳдадор қилиб яратилган, яъни уларга ирода эркинлиги берилмаган. Онг ҳам ўз вазифаси ва умр кечириш эҳтиёжлари даражасида берилган. Бевосита Борлиқни англаб етиш ҳайвон онгининг вазифасига кирмайди. Яратувчилик қуввати инсонга энг яқин турувчи маймунга ҳам берилмаган.
Инсон ақл туфайли Ҳақни таниб боради. Аммо Ҳақни таниш учун фақат ақл етарли эмас. Аввало, луқмани ҳалоллаш керак. Инсонга берилган яратувчилик қуввати унга ўз ризқини ҳалол меҳнат билан топиб ейиш имконини беради. Умумбашарий миқёсда эса яратувчилик қобилияти туфайли аҳли башар ўз моддий шароитини чексиз равишда такомиллаштириб боради. Инсон моддий шароитининг такомиллашуви нимага хизмат қилади, деган савол туғилиши табиий. Чунки ёввойи ҳайвонлар моддий шароити ўртача олганда деярли ўзгармайди, аниқроғи, мутлақ яхшиланиш тарафга тараққий қилмайди. Агар нисбатан қулай шароитга тушиб қолса, муайян ҳайвон тури миқдори жиҳатидан кўпайиб кетади ва натижада яна ҳар бир фарднинг яшаш шароити оғирлашиб, ҳайвонлар сони табиий мувозанатга келади.
Инсонларнинг шароити яхшиланса, албатта насл кўпайишига ҳам имкон яралади. Аммо муайян босқичда насл кўпайиши чегараланиб, миқдорий кўпайишдан кўра маънавий такомил биринчи ўринга чиқади.
Инсонга хос яна бир хислат меҳр туйғуси. Ҳайвонларда бу туйғу ибтидоий кўринишда бўлиб, асосан икки йўналишда ўзлигини кўрсатади. Улардан бири ота-она ва фарзанд орасидаги муносабатларга оид ва ҳайвонларда кўпроқ маълум муддат билан чекланган инстинкт тарзида юзага чиқади. Иккинчиси — икки қарама-қарши жинс орасидаги муносабат бўлиб, ҳайвонларда бу ҳам аксаран инстинкт даражасида шаҳват ёки ҳирс кўринишида намоён бўлади ва у ҳам кўпинча ҳайвон ҳаётининг муайян даврларида ёрқин юзага чиқиб, бошқа даврларда суст кўринишда бўлади. Уй ҳайвонларида овқат бериб, парвариш қилувчи эгасига нисбатан ҳам шундай туйғу шаклланиши кузатилади. Пода бўлиб яшовчи ҳайвонларда ўз подаси аъзоларига нисбатан ҳам қандайдир ўрганиш шаклланган бўлиши мумкин. Инсонда, юқорида айтиб ўтганимиздек, бу тамойилларнинг барчаси мавжуд ва улар инсондаги «ҳайвон руҳи» даражасига мувофиқ келади ҳамда инсоннинг моддий — биологик мавжудот эканлиги билан изоҳланади. Инсонга хос меҳр туйғуси буларнинг барчасидан маънавий такомил даражасига кўра фарқ қилади. Лекин меҳр туйғуси азалий эмас, балки маънавий камолот ҳосиласидир. Тавҳидий тафаккурнинг ҳис-туйғу даражасида намоён бўлиши айни меҳр туйғусида ифодаланади. Инсонга меҳр туйғуси алоҳида масъулият юклайди. Масъулият ҳам инсон ақли ва иродасиниг уйғунлигини намоён қилувчи хислатдир. У ақл билан идрок этилиб, ирода қуввати билан риоя қилинади. Бунинг учун аввало илм ва имон уйғунлиги керак. Агар улардан бири бўлмаса, том маънода масъулият ҳам бўлмайди.
Инсонга илм олиш учун ақл берилган. Имон келтириш учун тўғри йўлга ҳидоят этувчи ваҳий юборилган. Илм ва иймон уйғунлиги нимадан иборат? Ваҳий - ҳидоят йўли. Уни ҳар бир инсон мустақил босиб ўтиши керак. Бунинг учун, аввало, илм эгаллаш лозим лозим. Инсоният тарихидаги барча пайғамбарлар ўз қавмини ягона Аллоҳга сиғинишга даъват қилишган. Аммо ибтидоий инсон илоҳий ваҳийни ўз тафаккур қобилияти даражасида қабул қилган, яъни мавҳум (ғайбга оид) ҳодисаларни моддий нарса-ҳодисалардан ажратиб идрок қила олмаслиги натижасида рамзу ишораларни нотўғри талқин этиб, ғайб ҳақидаги ҳар бир хабарни муайян нарса-ҳодисага боғлаб, санам даражасида, бут даражасида қабул қилган. Бунинг устига дастлабки пайғамбарлар келтирган ваҳий авлоддан-авлодга оғзаки тарзда ўтган бўлиб (ёзув бўлмагани сабабли) унинг талқини кейинги коҳинлар (руҳонийлар, яъни ваҳий хабарларини сақловчи ва тафсирловчилар) замонида аста-секинлик билан ўзгариб кетган.
Аста—секин ҳар бир алоҳида умр кечирган уруғ жамоа ёки қабилалар ўз санамига эга бўла борган. Санам тушунчаси асотир тафаккур маҳсули бўлиб, ғайбий қудратга алоқадор деб тасаввур қилинган муайян нарса—ҳодисани сиғиниш объектига айлантириш натижасида вужудга келади.
Бу тушунча такомилида ҳам бирнеча босқични кузатиш мумкин. Биринчи босқичда бевосита муайян моддий нарса-ҳодиса ғайбий қудратга эга деб тасаввур қилинади ва унга нисбатан шунга яраша муносабат шаклланади. Буни фанда «фетишизм» деб аташ расм бўлган. Бунда ғайбий қудрат ҳарқандай буюмга ёки зотга нисбат берилиши мумкин. Бу босқич ибтидоий жамоа ривожининг дастлабки даврларига хос бўлиб, айни шу босқичда «тотемизм» ҳодисаси ҳам юз бериши мумкин. «Фетишизм»дан «тотемизм»нинг фарқи шуки, биринчидан, «фетишизм» ҳар қандай буюм ёки зотга нисбатан шаклланиши мумкин бўлса, «тотемизм» кўпроқ тирик жонзотлар ёки катта аҳамиятга эга бўлган табиий нарса-ҳодисаларга нисбатан шаклланиб, у ёки бу алоҳида шахс ва гуруҳларни эмас, бутун уруғ жамоа ёки қабиланинг диққатини жалб қилади ва бутун жамоа вакиллари иштирок этувчи маросимларни вужудга келтиради. «Фетишизм» ва «тотемизм» ҳодисаларининг келиб чиқиши турлича изоҳланиши мумкин, ҳар ҳолда «сеҳргарлик» (“магия”) ушбу ҳодисалар билан узвий боғлиқдир. Ибтидоий инсон ушбу босқичда ҳали ғайб ҳақида жуда мавҳум тасаввурларга эга бўлиб, кўп нарсаларни аниқ-тиниқ идрок этадиган бўлмайди, сабабни оқибатдан, моҳиятни шаклдан фарқ қилишга қийналади.
Иккинчи босқичда ҳар бир шакл ортидаги моҳият аста-секин идрок этила боради ва ҳар бир нарса-ҳодисанинг «эгаси», яратувчиси, унга қудрат бахш этувчи куч бор эканлиги ҳақида дастлабки тасаввурлар шакллана боради. Бу ҳодиса Европа фанида «анимизм» атамаси билан шуҳрат топган бўлиб, ҳар бир нарса-ҳодисанинг «руҳи» бор, деган торроқ маънода талқин этиб келинади. Шумер матнлари берган маълумотлар ушбу ҳодиса ҳақида аниқроқ тасаввурлар бермоқда. Энки, Энлил, Нингирсу, Нингал, Нинлил, Нинмах, Нинхурсаг, Нинту, Ниншубур, Нинурта каби атамалар аниқ кўрсатиб туриптики, шумерликлар ҳар бир нарса-ҳодисанинг «эгаси», «хожаси», бунёдга келтирувчи ва ҳаракатлантирувчи куч бор эканлиги ҳақида бирмунча муайян тасаввурлар ҳосил қилганлар ва айни шу ғайбий қудратга сиғинишни лозим топганлар.
Ибтидоий инсон онгидаги ғайбий қудратни англаш борасида юз берган ушбу такомил унинг ижтимоий ривожидаги биринчи босқич — ибтидоий жамоа даврининг якунланиб, иккинчи босқич — илк шаҳар жамоаси даврига ўта бошлаши билан бир даврга тўғри келади. Шумер матнлари ушбу босқични ўзида тўлақонли акс эттирган. Аммо шумер асотирларида бу босқич асосан хотира даражасида бўлиб, «санам» тушунчаси ҳақиқий маъносида бундан кейинги учинчи босқичга оиддир. Шумерологлар «илоҳ» («бог») деб атаётган «санам»лар ибтидода «анимизм» деб номланган ҳодисадан келиб чиққан бўлса-да, улар деҳқон ва чорвадор жамоалари шакллана бошлаган даврларданоқ янгича моҳият касб эта бошлаган эди.
Ибтидоий жамоада инсонлар аро зиддиятлар бўлмаган деб тасаввур қилиш хаёлпарастлик бўлур эди. Аммо уруғ жамоа ичидаги муносабатлар қатъий аҳлоқий қоидаларга бўйсундирилган эди. Ривожланган ижтимоий тузумлардаги ҳуқуқий меъёрлардан ушбу ибтидоий қоидаларнинг фарқи шунда эдики, уруғ жамоа аҳлининг аксарият кўпчилиги ушбу ахлоқий қоидаларни эътиқод даражасида қабул қилар ва нафақат ташқи омиллар, яъни жамоа аъзоларининг муносабати, балки ички омил, яъни ушбу қонун-қоидаларнинг илоҳий тартиб эканлигига қатъий ички ишонч ҳам уларни тутиб турар ва ҳайвоний хис-туйғуларини жиловлашга ёрдамлашар эди. Бу қоидаларни бузган одамлар эса нафақат жамоадошлари олдида, балки кўпроқ илоҳий ирода, ғайб олдида ўзини айбдор ҳис қилар эди. Албатта, қонуннинг пайдо бўлиши бевосита имоннинг сусайиши билан боғлиқ десак, мураккаб воқеликни жўнлаштириш бўлади. Ибтидоий жамоа ҳаёт шароитининг ўзи инсонни муайян аҳлоқий чегаралардан ташқари чиқиб кетишига ортиқча имкониятлар бермаганлигини ҳам ҳисобга олиш керак. У даврларда зиддиятлар кўпроқ муайян уруғ жамоаси аъзолари орасида эмас, балки турли инсон жамоалари ўртасида юз берган. Ҳар бир уруғ жамоа ичида ўрнатилган тартиб-қоидалар бошқа жамоага нисбатан қўлланилмагани сабабли турли баҳоналар билан уруғ жамоалар аро урушлар келиб чиқиши осон эди.
Ибтидоий жамоа даврида аксарият инсонлар ўзлигини фақат жамоаси, нари борса, қабила ва элати миқёсида англаб етганлиги сабабли ўзи билан наслий қон-қариндошлик муносабатларида бўлмаган ёхуд шунга тенг битимлар ҳосил қилмаган бегона жамоа, уруғ ва элат вакилини нафақат қабиладошлари билан тенг санамаган, балки унинг инсон даражасидаги қадрини ҳам идрок этмаган. Қадим жоҳилия арабларининг ҳаётидан хабар берувчи манбалар, масалан, "Айёми араб"да тасвирланган қабилалар орасидаги аёвсиз жангу жадаллар, ўзга қабила аъзолари мулкини торож қилиб, аёллари, болаларини қул-чўрига айлантириб, шунинг ҳисобидан қабиладошларига зиёфат беришлар одатий ҳол ҳисобланиб, яна бундай бедодликларнинг "қаҳрамонлик" сифатида шеъриятда васф этилиши каби ҳолатлар бунга далил бўла олади.
Ибтидоий жамоа давридан бошлаб инсонлар жамоасининг ўзига хос жиҳатини белгиловчи яна бир муҳим аломат унинг таркибида жамоани ғайб олами билан боғлаб туриш вазифасини ижро этувчи алоҳида шахс мавжудлиги эди. Алоҳида ҳолатларда бу вазифани пайғамбарлар бажарганлар. Бошқа вақтда уларнинг маънавий ворислари бўлмиш руҳонийлар (коҳинлар, шомонлар ва ҳ.к.лар) ушбу вазифага уҳдадор бўлганлар. Назаримизда, дастлабки инсоний жамоа — уруғ жамоасининг шаклланишига асос бўлган экзогамия масаласини ҳам ваҳийга таянган ҳолда жорий этган ушбу тоифа бўлса керак. Умуман, маънавият соҳаси — инсоннинг Ҳаққа муносабатига оид энг ўзак масалалар — унинг ғайб олами билан муносабатисиз вужудга келмайди. Ушбу соҳага, яъни ғайб билан муносабат масаласига ибтидоий жамоада ҳам, илк шаҳар жамоасида ҳам алоҳида эътибор қаратилганини турли йўналишдаги манбалар ҳам тасдиқлаб турипти.
Ибтидоий жамоа даврида маънавият соҳаси мавжуд бўлмаган, бу соҳа инсоннинг иқтисодий ёки сиёсий соҳадаги эҳтиёжлари натижасида, уларнинг таъсири остида инсонлар жамияти ривожланиб, муайян босқичга етгандагина пайдо бўлган, деб тасаввур қилиш инсон моҳиятини тўғри англаб етмаслик бўлур эди, чунки маънавиятсиз инсон — умуман инсон эмас, унинг ҳайвондан моҳиятан фарқи бўлмайди, ҳайвонлар оламида эса айни маънавият соҳаси мавжуд бўлмагани учун иқтисодий ва сиёсий соҳалар ҳам ибтидоий даражада, инстинкт ҳолатида қолиб кетган бўлади. Ибтидоий инсон маънавиятининг энг муҳим таркибий қисмларидан бўлмиш диний имон-эътиқодни марксистлар воқелик ҳақидаги нотўғри, чалкаш тасаввурлар («извращённые представления») ҳосиласи деб талқин этишади28. Асли бу ўринда мутлақо мустақил асосларга эга бўлган икки моҳият бир-бири билан аралаштириб юборилганлигини таъкид этиш керак, улардан биринчиси — илоҳий ваҳийга ва ғайб олами мавжудлигига имон келтириш бўлса, иккинчиси — Ҳақ таоло ва ғайб олами ҳақидаги илоҳий хабарни ибтидоий инсон онги қай даражада аслига мувофиқ қабул эта билганлиги масаласи бўлиб, асосий чалкашликлар айни шу ҳолат билан боғлиқ. Асотир тафаккур айни шу ибтидоий инсоннинг ғайб олами ҳақидаги ўзига хос тасаввурлари ҳосиласи бўлиб, материалистик тафаккур ҳам айни шу чалкаш тасаввурлардан қониқмаслик, уларга нисбатан ички эътироз асосида шаклланади. Деярли барча қадимги эътиқод тизимлари ана шундай асотир тафаккур таъсиридан, яъни илоҳий ваҳий ва унинг инсоний талқинлари аралашиб кетиши ҳолатидан фориғ эмас. Бундай ҳолатлар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун, масалан, Таврот ва Инжилнинг ҳозир мавжуд матнларини Қуръони карим оятлари билан қиёслаб ўрганиб чиқиш кифоя. Аммо биз ибтидоий инсонни айблаш эмас, унинг бундай янглишувлари сабабларини англаб етишга уринганимиз маъқул. Ажаб эмас, шунда ҳақиқатга яқинроқ борсак.
Бугунги кунда ибтидоий жамоа даврида пайдо бўлган эътиқод тизимларининг ҳар бири қандай йўллар ва сабаблар билан юзага келганлигини ишонарли тарзда аниқлаштириш имкониятлари йўқ. Чунки тадқиқотчилар қўлга киритган энг қадимги маълумотлар ҳам бундай эътиқод тизимларининг илк шаклланиш жараёнидан хабар бермайди. Аммо илк шаҳар-давлатлар давридан етиб келган асотир ривоятлар асосида бу масалага оид баъзи мулоҳазаларни баён қилиш мумкин ва кейинги бобларда бу ҳақда батафсилроқ сўз юритамиз.
Ибтидоий жамоани инсоннинг гўдаклик палласига қиёс қиламиз. Аммо бу қиёсни мутлақлаштириб, ибтидоий инсон тафаккурини воқе ҳаётдан тамомила узилган, у ҳеч бир жиҳатдан Борлиқни тўғри тасаввур қила олмаган деб ўйласак, унда инсоният қандай қилиб ўша даврларнинг мураккаб шароитида жон сақлаб қолганлиги, ҳатто ривожланишга эришганлиги тушунарсиз ҳодисага айланган бўлар эди. Қайтага ўз моддий ҳаёт фаолияти билан боғлиқ турли турмуш икир-чикирларига нисбатан ибтидоий инсон ниҳоятда амалий ёндашган, балки бугунги қулай ҳаёт шароитига ўрганиб қолган замондошларимиздан кўра кўп жиҳатдан омилкорроқ бўлган. Аммо мавҳум тушунчалар, ҳали инсон тафаккури англаб етишга қодир бўлмаган нарса-ҳодисаларни равшан идрок этиш ибтидоий инсонга насиб бўлмаган. Ғайб ҳақидаги тасаввурлари ҳам ўз воқеий, моддий ҳаёти даражасида бўлган. Натижада Аллоҳ восита қилиб берган нарсаларни муқаддаслаштириш каби янглиш тасаввурлар ибтидоий инсон онгидан ўрин олган. Биринчи навбатда оловга, сувга, қуёшга, ойга, баъзи ёввойи ва уй ҳайвонларига (масалан, бўри, ҳўкиз ёки сигир ва шу кабиларга) сиғиниш ҳолатлари юз берган. Тирик инсонни дунёга келтирувчи аёл зоти ҳам қадим инсонлар назарида сирли хислатлар эгаси сифатида эъзозланган. Осори атиқалар орасида аёл ҳайкалчаларнинг кўп учраши беҳуда эмас. Илоҳий ваҳийни ҳозиргача ҳам кўпчилик «осмондан тушган» деб тасаввур қилади. Шу маънода ягона Аллоҳ кўпинча «осмон»тангри», «кўк») сифатида тасаввур қилинган. Осмон жисмлари, айниқса ой, қуёш, баъзи ерга яқин турган ёруғ сайёралар, юлдуз буржлари ҳам инсонлар тасаввурини ўзига тортган. Қадим Миср ва Шумер ёзувларида ўз аксини топган қуёш, сув, ҳилол тимсоллари шу жиҳатдан диққатга сазовордир. Бундан ташқари «ҳоч» тимсоли ҳам ўша қадим даврлардан бери ишлатилиб келаётган тимсоллардан бири бўлиб, заруратга кўра ва маълумотлар етарли бўлса, алоҳида тадқиқот мавзуси бўлиши мумкин.
Ибтидоий инсон ҳаётида яратувчилик фаолиятининг ҳиссаси ошиб борган сари эркакнинг оиладаги етакчилик вазифаси мустаҳкамланиб борган. Шунга мувофиқ хусусий оила қуриб яшаш имкониятлари ҳам кенгайган. Отадан ўғилга муайян мулк мерос қолиши одатга кира бошлаган. Уруғ жамоалар аро муносабатлар тараққий топиб, улар қабилаларга бирлашган. Қабилалар бир неча минг кишидан ташкил топганлигидан уни бошқариш масалалари ҳам мураккаблашиб, зарур ўринларда уруғ жамоа бошлиқларидан иборат қабила кенгаши, баъзан эса мустақил оила бошлиқлари — эркаклардан иборат катта йиғин ташкил этилган ва уларда бутун қабила ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ўта муҳим масалалар муҳокама қилинган. Юқоридаги омиллар туфайли қабила миқёсида энди коҳинлар ва саркардалар хонадонлари имтиёзли тоифаларга айланишган. Бундай ўзгаришлар аҳли башарнинг кейинги маданий тараққиёти давомида турли шароитларда турлича оқибатларга олиб келди. Кўпроқ чорвадорлик билан машғул бўлиб, кенг яйловларда кўчиб юрувчи қабилалар билан ўтроқ деҳқончилик шароитида яшашни ихтиёр қилган жамоаларнинг кейинги такомилида ўзаро фарқлар борган сари ошиб борди. Суғорма деҳқончилик билан шуғулланиш уруғ жамоаларнинг деҳқон жамоаларига айланишига, уларнинг кейинги ривожи эса илк шаҳар маданиятининг ташкил топишига олиб келди. Айни пайтда иш қуроллари ҳам такомиллашиб борди. Ибтидоий жамоа тузуми охирларига бориб ғилдирак ихтиро қилинди, ибтидоий металлургия вужудга келди, мис буюмлар инсонлар ҳаётига кириб кела бошлади. Турли нақш ва белгилар ўйиб ишланган муҳрлар ишланди. Тош асри (неолит)дан мис-тош асри («энеолит»)га ўтиш бошланди.



2-боб.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish