Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Жаҳон адабиётининг ривожланиш даврлари ва минтақа адабиётлари масаласи



Download 0,53 Mb.
bet3/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Жаҳон адабиётининг ривожланиш даврлари ва минтақа адабиётлари масаласи

Маълумки, жаҳон тарихида илк ёзув ва демакки, ёзма манбалар Шарқда, Африка ва Осиё қитъаларида пайдо бўлган ва неча асрлар ривожланиш жараёнини бошдан кечирган. Қадим дунё адабиёти билан шуғулланган рус олимлари “словесность” деб атаган кенг маънодаги ёзма адабиёт милодий эрадан уч минг йил илгари Осиёда, Дажла ва Фурот дарёлари қуйи оқими бўйларида ва Шимолий Африкада Нил дарёси бўйларида яратила бошлаган. Аммо Янги даврга келиб, назарий илм соҳасида Европа халқлари илгарилаб кетди ва натижада, нафақат табиий ва техника фанлари, балки ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича, жумладан, адабиётшунослик ва тарихшунослик илмида ҳам Европа олимларининг қарашлари жаҳонда етакчи ўринга ўтди. Ўтган аср бошларида бу ҳолат ижобий баҳоланган бўлса, ХХ аср охири – ХХI аср бошларига келиб, бу соҳада анча-мунча муаммолар йиғилиб қолганлиги маълум бўлмоқда.


Жаҳон адабиёти тарихи инсонлар жамоасининг вужудга келиши ва ривожланиши, инсон тафаккурининг такомили, умумжаҳон маданияти тарихи билан узвий боғлиқдир. Демак, адабиёт тарихини инсониятнинг маънавий, фикрий, ижтимоий, иқтисодий такомил тарихидан ажратиб олиб қараш имкондан ташқаридир. Биз ҳар бир жараённи илмий тадқиқ этишда маълум қонуниятлар, маълум тартиб қидирамиз. Шу жумладан, инсонлар жамиятининг узлуксиз ва мураккаб тараққиёт жараёнини маълум даражада шартли бўлган даврлар, босқичларга ажратамиз.
Инсоннинг дунё моҳиятини, Борлиқ ҳақиқатини англаб етиш жараёни турли даража ва миқёсларда кечади: 1) башариятнинг умумтарихий такомили давомида, 2) инсонлар жамоасининг турли замоний ва маконий бирлашмалари (уруғ жамоаси, қабила, элат, миллат, давлат, маданий—сиёсий минтақа ва ҳ.к.лар) доирасида, 3) ҳар фард инсон умри давомида. Буларнинг ҳар бири ўз навбатида бошқаси билан мураккаб боғланиш, муносабатлар ҳосил қилмасдан иложи йўқ. Демакки, агар бирор ҳодиса ҳақида мулоҳаза юритишга, унинг моҳиятини жиддий англаб етишга қасд қилинса, уни атроф—воқелик, ўзи мансуб бўлган умумий ва хусусий ҳодисалар силсиласида олиб қаралмоғи, макон ва замонидан узиб олмай идрок этилмоғи керак бўлади. Бундан ташқари Борлиқ ҳақиқатини англаб етишнинг йўллари, восита ва усуллари ҳам турлича эканлиги бугунги кунда барчамизга маълум. Шу нуқтаи назардан ер юзида энг қадимги даврлардан бошлаб инсонлар жамоасининг тарихий такомили ва тафаккурий ривожи ҳақида маълумотлар ҳосил қилмоқчи бўлсак, анча мураккаб ҳолатга рўбарў бўламиз.
Инсоният илк ўзлигини англаб ета бошлаган даврлардан тарихий тараққиёт масаласига эътибор бера бошлаган. Ўз тарихини тўғри англаб етиш учун маълум қонуниятлар, маълум тартиб қидирган. Масалан, «Авесто»да башарият тарихи уч даврга бўлинади. Улардан биринчиси ибтидоий тузум бўлиб, бу даврда ер юзида эзгулик ҳукм сурган, инсонлар гуноҳ нима билмаганлар. Аммо Вивахвант ўғли шоҳ Йима (Жамшид) "одамларнинг кўнглини олмоқ учун" уларга гўшт ейишни ўргатгандан сўнг иккинчи давр — эзгулик ва ёвузлик аро аёвсиз кураш даври бошланган.
Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони биринчи қисмида Чин хоқонининг ўғли Фарҳод тилсимланган сандиқ сирини билиш қасдида Юнон юртига сафарга чиқади. Бу йўлда у аввал даҳшатли аждаҳони, сўнг зардуштий динидаги ёвузлик руҳи Ахриманни ва ниҳоят темиртанли тилсимни енгиб ўтиб, донишманд Суқрот суҳбатига етишади. Суқрот энг баланд тоғ бағридаги ғордан жой олган эди. Навоий шуларни алоҳида таъкидлаб дейди:
Бу уч манзилдан ўткарганга маҳмил
Дейилган тоғ эрур тўртинчи манзил.3
Демак, Фарҳод Суқротга етишгунча уч манзилни босиб ўтганлиги маълум бўлмоқда. Навоийнинг мажозий тасвирида биринчи манзилдаги аждаҳони - ибтидоий тош асри маънавиятида инсон табиатидаги ёввойилик тимсоли, иккинчи манзилдаги Ахриманни - бронза даври «Авесто» маданиятидаги асотир тафаккурга хос хурофотлар тимсоли, учинчи манзилдаги темир одамни - ўз номи билан темир даври - ҳарбий демократияга асосланган улкан империялар даврида олиб борилган аёвсиз қирғин урушлар ва шафқатсизлик тимсоли деб талқин қилсак, Фарҳоднинг Юнонга сафари тимсолида биз минтақа халқларининг исломгача неча минг йиллик маънавий камолот йўлини – уларнинг ўз ички душманлари - ёввойилик, хурофот, шафқатсизлик хислатларини бир-бир енгиб ўтиб, маънавий камолот босқичларидан донишмандлик сари кўтарилиб борганлигини кўришимиз мумкин. Булар - бадиий адабиётдаги мажозий тимсоллар талқини.
Ислом минтақа маданиятининг буюк назариётчиларидан, йирик файласуф, тарихчи ва сиёсатшунос, Амир Темурга замондош ва суҳбатдош бўлган, инсоният тарихини биринчилардан бўлиб илмий асосда даврлаштиришга уринган ва ўзига хос тарих фалсафасига асос солган Ибн Халдун (1332—1406) ўзининг тарих илмига бағишланган “Муқаддима” асарида инсон жамоалари тараққиётини икки катта босқичга ажратади4. Улардан биринчиси - ибтидоий жамоа (бадавия жамоаси), яъни уруғ ва қабила жамоаси бўлиб, бунда инсонларнинг бир жамоага уюшуви қон—қардошлик муносабатларига асосланган бўлади. Бу даврда аксарият инсонлар ўзлигини фақат ўз жамоаси, нари борса, қабила ва элати миқёсида англаб етган. Иккинчи - маънавий камолотнинг юқорироқ босқичига кўтарилган инсонлар учун хос бўлган жамоани аллома "шаҳар жамоаси" деб атаган5. Асли бу тушунча фақат "шаҳар" эмас, "давлат" маъносини ҳам билдирган. Юнонларнинг "полис" сўзи бугун биз тушунган "шаҳар"ни эмас, Афина, Спарта каби шаҳар-давлатларни англатганлигини дунё тарихидан биламиз. Инсонлар жамиятида илк давлатнинг пайдо бўлиши асл ибтидода шаҳарлар шаклланиши билан боғлиқ. Агар ибтидоий жамоа одамлари энг оддий тош қуроллари воситаси билан тирикчилик ўтказишга уринган бўлсалар, илк шаҳар жамоаларининг шаклланиши металл эритишнинг йўлга қўйилиши билан боғлиқ. Илк шаҳар-давлатларда бронза қуроллар кенг миқёсда қўлланилгани археологларнинг тадқиқотлари ва энг қадимги ёзма манбалардан маълум. Дарвоқе, ёзувга эҳтиёж ҳам илк шаҳар-давлатларда пайдо бўлган. Инсоният темир қуроллардан фойдаланишни ўргангач, буюк салтанатлар даври бошланади. Чунки баъзи шаҳар-давлатларда муайян сабабларга кўра металл эритиш технологияси ривожланиб, ўзгалардан олдинроқ темир ва пўлатдан жанг қуроллари ишлаб чиқилгач, иқтисодий-сиёсий ва ҳарбий қудрат касб этган элатлар теварак-атрофдаги ўлкаларни забт этишга киришган ва бора-бора турли ўлкалар ва халқларни зўрлик билан бирлаштирган йирик империялар ташкил топа бошлаган.
Жаҳон тарихшунослик фанида муаммолар беҳисоб. Уларнинг энг муҳимларидан бири — инсоният тарихини ёритишда қайси манбани асос қилиб олиш масаласи бўлиб, уни тарихшунослик фанининг ўзак масалаларидан дейиш мумкин. Албатта, башарият тарихини ёритиш учун асос бўладиган манбалар кўп. Уларни икки асосий қисмга бўлиш мумкин. Биринчиси —бевосита манбалар, яъни ёзма ёдгорликлар. Ўтмиш халқлар ўз ўй —фикрларини, кечмишларини хатга битиб бизга мерос қолдирганлар. Ушбу ёзувларга таяниб туриб ўша замон ҳақида асосли фикр билдириш мумкин. Иккинчиси — моддий ашё, осори атиқалар. Булар ҳам ўтмиш халқлар, башарият тарихи ҳақида қимматли маълумотлар беради. Аммо улар билвосита, қўшимча маълумот бўлиб, уларни турлича талқин қилиш, шунга яраша хулосалар чиқариш мумкин. Агар бу икки тур манбалар бир—бирини тўлдирса, бир—бирини қувватласа — яхши. Бироқ ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди. Масалан, ибтидоий жамоа даврида ёзув бўлмаган. Демак, ибтидоий жамоа одамларининг ўй—фикрлари ҳақида биз фақат тахминий мулоҳазалар билдиришимиз мумкин. Уларнинг тарихини тиклашда эса асосан қадимшунослар қўлга киритган ашёвий далилларга таяниб ҳукм чиқаришга тўғри келади. Бу соҳада яна бир манба — этнографик маълумотлар ҳисобланади. Лекин тасаввур қилинг: америка ҳиндуларининг бир тоифаси — ирокез қабилаларининг XVIII —XIX асрларда мавжуд бўлган яшаш тартиб—қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, бани башарнинг бугунги кундан 10—12 минг йил илгариги аждодлари қандай яшагани, уларнинг ўша қадим даврлардаги туриш—турмуши, ижтимоий тартиб—қоидалари ҳақида асосли хулосаларга келиш, узил—кесил ҳукм чиқариш мумкинми? Бизнинг назаримизда, бундай билвосита манбаларга таяниб чиқарилган хулосалар фақат гипотеза, яъни мантиқий фараз даражасида қабул қилиниши мумкин. Аммо бундай фаразлар асосида илоҳий каломда келтирилган шаҳодатларни рад этишга уриниш илм эмас, инсоний жаҳолат туфайли йўл қўйилган такаббурлик нишонаси бўлади, халос.
Қандай бўлганда ҳам, археологик тарих, этнографик тарих билан ёзма матнларга асосланган тарихни фарқ қилган маъқул. Ҳақиқий тарих фақат ўша даврда яратилган етарли кўламдаги ёзма манбаларга таянгандагина муайян илмий аниқлик касб этиши мумкин. Чунки моддий ашёлар гувоҳлигига таянган ҳолда инсоният тарихини тиклашга уриниш учун олдиндан воқеликка ёндашувнинг муайян тамойилини танлашга мажбур бўлинади. Барча кейинги мулоҳазалар олдиндан танланган ушбу ёндашувдан келиб чиққан ҳолда, шу назарий—фалсафий асосда қадимшунослар топган моддий ашёларнинг бир—бирига нисбатини белгилаб, муайян тизим ҳосил қилиш, кейин шу тизимга мувофиқ мантиқий силсила яратиш ҳисобига бўлади. Қадимшунослар топган осори атиқалар эса ҳечқачон аждодлар умр кечирган воқеликни тўлиқ тиклаш имконини бермайди, жуда кўп унсурларни мантиқий асосда хаёлан тасаввур қилишга тўғри келади, айниқса, ўша давр одамларининг муаммоларга ёндошуви, дунёқарашлари, воқелик ҳақидаги тасаввурлари тарихчи нигоҳидан яширин қолади. Уларнинг ўрнига тарихчи ўзи ўйлайди, ўзи тасаввур этади. Аммо унинг муҳити бошқа, замони—макони бошқа, билим даражаси бошқа. Хуллас, етарли ёзма манбалар бўлмаганда, таянч нуқталар ҳам ишончли бўлиши қийин.
Етарли кўламда ёзма манбалар мавжудлиги эса масалани тубдан ўзгартиради. Энди ана шу нуқтаи назардан башарият тарихининг илк даврига оид қарашлар қандай шаклланганига эътибор берайлик. Аввало, қадим замон кишиларининг башарият илк тарихига муносабати дунёнинг турли минтақаларида турлича бўлган. Хусусан, бу масалага Узоқ Шарқ минтақаси, жумладан, Хитойдаги муносабат бир хил, Ҳиндустонга милодий эрадан минг—бир ярим минг йил илгари кириб келган орийларнинг бу ҳақдаги тасаввурлари бошқа хил, қадим юнонларнинг қарашлари эса яна бошқача эканлиги манбалар орқали бизга маълум.
Ислом ва христианликдан илгари Яқин ва Ўрта Шарқда, Мисрда, Икки дарё оралиғида, Эронда бу ҳақда ўзига хос қарашлар мавжуд бўлган. Европа халқлари тарихчилиги ҳам, бу нуқтаи назардан, асрлар давомида бир неча босқични босиб ўтган. Жумладан, қадим Юнон ва Рум тарихчилиги анъаналари кейинги христиан тарихчилари томонидан рад қилиниб, Ўрта асрларда деярли унутилиб кетган бўлса, Уйғониш давридан бошлаб бу соҳада янгича ёндошувлар вужудга кела бошлади. XVIII асрга келиб, жаҳон илмида кенг мавқе касб этган француз маърифатчилиги ижтимоий фанларда қудратли материалистик йўналишни бошлаб берди6. Айни шу даврдан тарих фанига қадимшунослик (археология) кучли таъсир кўрсата бошлади. Ибтидоий жамоа тузуми ҳақидаги материалистик талқинга таянувчи ёндошув, унинг археологик ва этнографик материаллар билан бойитилиши ва далилланиши айни XIX асрда кенг ривож олди ва XX аср давомида такомиллашиб борди. Бугунги кунда жаҳон тарихшунослиги бой ва хилма—хил таржибага эга бўлишига қарамай, юқорида тилга олинган материалистик йўналиш нафақат бизнинг зиёлиларимиз орасида, балки кўпгина жаҳон тарихчилари орасида ҳам сезиларли нуфузини сақлаб келмоқда. Хусусан, Россияда эълон қилинаётган тарих илмига оид китобларда бу таъсир яққол кўзга ташланади. Қуйидаги мулоҳазаларда биз иложи борича ушбу бирёқлама ёндошувдан қочишга ҳаракат қилдик.
70 йиллик собиқ шўролар даврида тарихни синфийлик мезонлари билан ўлчаб қулдорлик, феодализм, капитализм тузумларига (формацияларига) ажратиб келинди. Ваҳоланки, ўта мураккаб тузилма бўлмиш инсонлар жамоасининг моҳиятини бундай жўнлаштириб, икки бир-бирига мутлақ қарама-қарши синфларнинг аёвсиз кураши сифатида талқин этиш тарихий воқеликка хилоф ва ижтимоий тараққиёт омиллари ҳақида ғайриилмий ва хатарли хулосаларга олиб келар эди. Ҳайриятки, бу мафкура зуғумидан қутулдик. Бугун бу соҳада жаҳон илмида турлича фикрлар бор. Агар аҳли башар тамаддун тараққиётининг бугунги кунда қабул қилинган энг умумий ва шартли даврлаштирилишини оладиган бўлсак, Европанинг кўпчилик тарихчилари инсониятнинг тарихий такомилида қуйидаги 4 асосий даврни ажратиб кўрсатишини эслашимиз мумкин: 1. Ибтидоий жамоа. 2. Қадимги дунё. 3. Ўрта асрлар. 4. Янги давр. Қадимшунослар (археолог ва палеонтологлар) инсон қачон қандай ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланганлигига қараб, ибтидоий жамоа ва қадимги дунёни уч босқичга: 1) тош асри, 2) бронза асри, 3) темир асрига бўлиб ўрганадилар.
Биз ушбу тадқиқотнинг хос жиҳатларидан келиб чиқиб, Европа илми, мусулмон минтақа маданияти анъаналари, XX аср тарихчилари, хусусан, шумерологлари, эришган ютуқларини ҳам ҳисобга олган ҳолда қуйидаги даврлаштиришни таклиф қилмоқчимиз:
1. Ибтидоий жамоа тузуми, тахминан мелодий эрадан олдинги XII-X мингйилликлардан то V—IV мингйилликларгача давом этган бўлиб, қадимшунослар таснифига кўра тош асрига тўғри келади. Бу даврда ёзув ҳали мавжуд бўлмаган, давлат тузуми шаклланмаган, металл иш қуроллари маълум бўлмаган. Бу даврда диний ақидалар ва маросимлар, илмий ва бадиий ижод ҳали бир—бирдан ажралмаган оғзаки шаклда бўлиб, мазмунан илк асотирий тасаввурлар сифатида ўз ифодасини топа бошлаган. Бу давр кишилари ғайбий қудрат ҳақида муайян тасаввурларга эга бўлганлар ва ўзлари ғайбий қудрат манбаи деб тасаввур қилган нарса—ҳодисаларни муқаддас санаб, уларга сиғинишнинг ибтидоий ибодат—маросимларини ишлаб чиқа бошлаганлар. Ибтидоий жамоа аслида дастлабки ахлоқий қоидаларга қатъий риоя қилишдан бошланади. Бу қоидаларнинг манбаини фақат инсонларнинг ижтимоий тажрибасига боғлаб изоҳлашга уриниш фақат материалистик йўналишда фикрловчи инсонлар учунгина қаноатланарли бўлиши мумкин.
2. Шаҳар—давлатлар даври. Синфий ёндашувга асосланувчилар бу жамиятни илк табақалашув даври деб атайдилар. Албатта, бу таъриф ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас, чунки бу даврда барча ўзига хос хусусиятлари билан шаҳар ва давлат пайдо бўлади, деҳқонлар ва чорвадорлардан ташқари яна бошқа ижтимоий тоифалар — ҳунармандлар, савдогарлар, ҳарбийлар, руҳонийлар ва ҳоказолар шаклланади, турли тоифалар аро маҳсулот алмашув ривожланади, эл орасида табақалашув рўй бера бошлайди, қадим шаҳар—давлатлар ривожланиши билан ёзув вужудга келади, диний асотир ва маросимлар дастлабки шаклда ўзаро уйғунлик ҳосил қила бошлайди. Булар ҳаммаси ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги ривожланиш даражаси бўлмиш илк деҳқончилик маданиятининг юзага келиши ва ўтроқ ҳаётга ўтиш оқибати бўлиб, ушбу заминдан ўсиб чиқади. Башарият тафаккури самараларининг бизгача ёзма равишда анча—мунча мукаммал етиб келган илк намуналари ҳам ушбу даврга оиддир. Бу давр умумжаҳон миқёсида милодий эрадан олдинги IV —II мингйилликларни ўз ичига олиб, умуман олганда, қадимшунослар таснифидаги бронза асрига мувофиқ келади. Бу даврда асотир тафаккур асосида ғайбий қудрат манбаи деб тасаввур қилинган нарса—ҳодисаларни ўзаро муайян нисбатда таснифлашга жиддий уриниш кўзга ташланади. Натижада асотир қиссалар, асотир тафаккур асосидаги чоғроқ ҳажмдаги қаҳрамонлик достонлари юзага келади. Ёзувнинг пайдо бўлиши асотир матнларининг шаклланишида муҳим ўрин тутиб, уларни ўзаро қиёслаш имконини яратади.


    1. Download 0,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish