Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Пулни барча товарлар қийматини ўзида ифода этувчи умумий эквивалентлиги. Пулнинг турлари



Download 6,32 Mb.
bet6/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

2.3. Пулни барча товарлар қийматини ўзида ифода этувчи умумий эквивалентлиги. Пулнинг турлари.
Юқорида таъкидланганидек ишлаб чиқаришнинг тобора ривожланиб бориши айрибошланадиган маҳсулотлар сони ҳам ортиб боради ва айрибошлашда мураккаб ҳолат юзага келади, бирор бир товар соҳиби ушбу ҳолатни ўзининг истеъмолига зарур бўлган бир товарга айрибошлаши учун аввалам бор ўзининг товарига эҳтиёжи бўлган бошқа бир истеъмолчини топиши керак бўлади.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб барча товарлар қийматини ўзида ифода этувчи махсус (еквивалент) товарга эҳтиёжи сезилади.
Бу вазифани турли мамлакатларда турли товарлар бажарган.
Аста-секин бу жараёнларнинг натижаси сифатида бутун товарлар дунёсидан шундай товарлар ажралиб чиқдики, у барча ҳудуд ва мамлакатларда умумий эквивалент сифатида қўлланила бошлади. Бу вазифани дастлаб қимматли металлар – мис ва кумуш, кейинчалик олтин бажарадиган бўлди.
Охир оқибатда оддий товар кўринишидаги умумий эквивалент ўрнида пул шаклидаги умумий эквивалент, яъни пул майдонга чиқди.
Пулни умумий эквивалент вазифасини бажариши шу билан боғлиқки, у муомала вазифаси сифатида ҳамма нарсага тез ва ҳеч бир тўсиқсиз айрибошланади.
Пулдан бошқа ликвид активлар ҳам бор, лекин уларни ликвид жиҳатлари пулга тенглаша олмайди. Масалан, пул ҳеч бир харажатларсиз хоҳлаган пайтда хоҳлаган нарсага айрибошланиши мумкин.
Бино, транспорт ёки бошқа истеъмол буюмлари бошқа нарсаларга айрибошланиши учун у аввал сотилиши керак, бу кўп вақт ва харакатни талаб қилади.
Пуллар қиймати ўзида ифодаланишига кўра ҳақиқий ва ҳақиқий пулни ўрнини босувчи пулларга бўлинади. Ҳақиқий пуллар номинал қийматини ўзида ифодаловчи, реал қийматга эга бўлган метал пуллар бўлиб, улар ҳар хил шаклларда чиқарилган. Қоғоз пуллар ҳақиқий пулларни вакили бўлиб пулнинг муомала функсияси ривожланиши натижасида юзага келган.
Умуман пуллар қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Қоғоз пуллар

  2. Кредит пуллар

  3. Тангалар

Узоқ давр давомида муомаладаги пулларни асосий қисмини қоғоз пуллар ташкил этган ва унга сабаб бўлиб:
а) Қимматбаҳо металлар, хусусан олтин танга пуллари реал ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқни вужудга келиши. Масалан 10 граммлик танга фойдаланиши туфайли юқориддаги қийматидан камайиши мумкин.
б) Баъзи мамлакатларда пулни реал ва номинал қийматларига мос келмайдиган қалбаки тангаларни чиқарилиши.
в) Метал пулларни бузилиши, ёъқолиши давлат хазинасига қимматга тушиши. Қоғоз пулни чиқариш қимматли металларни муомалага чиқаришдан арзонга тушади ва бошқа ҳолатлар.
Ўзбекистон Республиксида қоғоз пуллар 1992-йилни 15-ноябридан сўм-купонлар шаклида, 1994-йил 1-июлидан миллий валюта сўм ҳолида чиқарилган.
Кретид пуллар қоғоз пуллардан фарқ қилиб, улар бир вақтни ўзида қийматни ифодалаши билан бирга у кредит ҳужжат ҳисобланади кредитор ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатларни акс эттиради. Кредит пулларга вексел, банкнот, чек, кредит карточка ва бошқалар киради.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish