4. Жамғарма воситаси. Бу пулнинг жамланган бойлик шаклига кириб ўзегаси учун керак бўлганда харид этиш воситаси бўлиб хизмат қила- олишидир. Пул қоғоз ёки танга бўлгани учун бойлик эмас, балки ўзида
меҳнатни мужассамлаштиргани, унга ҳамма нарсани харид этиш ёки уни жамлаб сақлаш мумкин бўлгани учун бойлик ҳисобланади.
Пул бойлик жамгаришнинг энг қулай усулидир, чунки пулда ликвидлик бор, яъни пул ҳамма ерда унга белгиланган номиналга (масалан 500 сўм) қараб тўлов учун қабул қилинади. Пул бошқа ликвидлик воситаларига нисбатан (ер, бино, аксия, облигасия, сертификат) барқарор восита хисобланади, унинг қадри инфлясия бўлмаса барқарор сакланади, бошқа ликвидларни эса нархи-қадри ўзгариб туради. Бошқача айтганда пулнинг ликвидлиги унинг муомала воситаси сифатида ҳамма нарсага тез ва ҳеч бир тўсиқсиз айрибошланишидир.
Пулни сифати ва сони мавжуд. Пулни сифати чексиз бўлиши, яъни пулга зарур бўлган вақтда хоҳлаган товарга айлантириш имконияти мавжуд, сони чекланган бўлиши мумкин, чунки унга чекланган миқдорда товар сотиб олиш мумкин.
Пулни қимматбаҳо, ноёб буюмларга, санъат асарларига, уй-жой, ер, машина, асбоб-ускуна, аксия, облигасия ва бошқалар шаклида ҳам жамғариш мўмкин.
Адабиётларда пул хазина тўплаш вазифасини хам бажариши мумкинлиги қайд этилади. Уни фақат ўзининг реал қийматига эга бўлган пуллар (қимматбаҳо металлар) бажара олади. Қоғоз пуллар асосан муомала ва тўлов вазифасини бажаради.
Ишлаб чиқаришни ривожланиб бориши пулни жамғарма функсияси аҳамиятини ҳам оширади. Шунинг билан бирга тадбиркорликнинг ривожланиши, уни кўпроқ айланишда бўлишига ундайди.
Пулни жаҳон пули функсияси қадимдан маълум бўлиб у мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, товар ва хизматлар учун тўловлардаги баҳо масштабини ҳар бир мамлакатнинг пул бирлигини маълум олтин таркиби бўлишлиги билан характерланади. Жумладан, 1961 йилдаги пул реформасидан кейин СССР рубли - 0.987412 граммга, 1 АҚШ $ = 0,88 грамм олтинга тенглаштирилган. Ҳозир бундай тартиб йўқ, чунки ХВЖ нинг 1976 йил майдаги Ямайканинг Кенгстон шаҳридаги йиғилишида олтин бундан буён жаҳон пули вазифасини бажармаслиги эътироф этилган. Шу сабаб ҳозир ўзаро ҳисоб-китобларда жаҳон пули эмас, жаҳон пулларидан фойдаланилади ва бу вазифани обрўли пул бирликлари бажармоқда.
Пулнинг функсиялари ўзаро узвий боғлиқ ва улар бир-бирини тўлдирган ҳолда пулнинг моҳиятини тўлиқ ифода қилади. Пулнинг функсиялари кетма-кетлигига эътибор бериш зарур. Пул қиймат ўлчови функсиясини бажармасдан туриб муомала, жамғарма ва тўлов воситаси бўла олмайди. Пулнинг қиймат ўлчови сифатида мустаҳкамлиги унинг муомала, тўлов, жамғарма функсияларидаги ўрни ва аҳамиятини оширади, халқаро миқёсда ҳам юқори обрўга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |