Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Нақд пулсиз айланишнинг зарурияти, аҳамияти, унсурлари ва тамойиллари



Download 6,32 Mb.
bet17/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

4.3. Нақд пулсиз айланишнинг зарурияти, аҳамияти, унсурлари ва тамойиллари.
Мамлакатимизда пул айланишининг асосий қисми нақд пулсиз ҳисоб – китобларга тўғри келади.
Нақд пулсиз ҳисоб – китоблар деганда корхона ва ташкилотлар томонидан товар айирбошлаш, хизматлар кўрсатиш ва товарсиз операсиялар бўйича бир – бирига бўлган талаб ва мажбуриятларини нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини счётдан – счётга ўтказиш орқали амалга оширилиши тушунилади.
Мамлакат иқтисоди ривожланиб борган сари пул айланишида нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг улуши ортиб боради.
Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 27 – июнда №60 сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар тўғрисида» Низом қабул қилинган ва унга 2002 йилни 12 январида, 2007 йил 24-апрелда, 2013-йил 3-июнда, 2013-йилни 23-ноябрида ва 2017-йилни 24-июни ва 31-ноябрда айрим ўзгартиришлар киритилган.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон худудида нақд пулсиз ҳисоб – китобларни тартибга солувчи бошқа меъёрий хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика маконида ҳисоб – китобларни ўзлуксиз бажарилишини таъминлашга мўлжалланган.
Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг зарурияти қуйидагилар билан белгиланади:

  1. Ялпи ички маҳсулот ва миллий даромад хажмининг ортиб бориши;

  2. Товар айланиши ҳажмини ўсиши;

  3. Хўжалик субектлари ўртасида ҳисоб – китоб муносабатларининг ошиши;

  4. Банк кредитининг айирбошлаш жараёнидаги ролини ўсиши;

  5. Иқтисодий алокаларни ривожлантиришда ва ҳисоб – китобларда электрон ҳисоблаш

техникасидан, компютерлардан кенг кўламда самарали фойдаланишни ошиши;

  1. Нақд пулнинг кўпроқ миқдорда олди – сотди билан шуғулланувчи

ишбилармонлар қўлига ўтиб кетганлиги;
7. Пулнинг давлат ғазнасидан чиқиб яна қайтиб келиши жараёнларида узилишларнинг пайдо бўлиши;

  1. Давлатнинг нақд пул етишмаслиги муаммосига дуч келиши ва бошқалар

Нақд бўлмаган пул харакати хажмининг доимий ўсиб бориши халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга ва у қуйидагилар билан белгиланади:
1. Хўжалик субектларининг нақд пулга бўлган эҳтиёжи кескин қисқаради;
2. Ўзаро ҳисоб – китобларни амалга ошириш жараёнидаги муомила харажатлари тежалади;
3. Муомиладаги пул маблағларининг хавфсизлиги камаяди;
4. Ҳисоб – китобларни банклар орқали амалга оширилиши уларнинг хуқуқий жиҳатдан қонунийлигини таъминлайди.
5. Хўжалик ҳисоб варағига пул маблағларининг келиб тушиши, улар яратган маҳсулот ёки курсатган хизматларниг ижтимоий тан олиниши таъминланади;
6. Хўжаликлар ўртасидаги алоқаларни мустахкамлайди, товар – пул маблағлари харакатини тезлаштиради;
7. Нақд пулга бўлган талабни ва шу билан бирга қоғоз пуллар эмиссияси ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни камайтиради;
8. Ҳисоб – китобларни банклар орқали ўтиши лозим бўлган солиқлар миқдорини тўғри аниқлаш бўйича назоратни таъминлайди;
9. Муомилада нақд пул миқдорини камайиши унинг инфлясия даражасини пасайтиради ва бошқалар.
Нақд пулсиз ҳисоб – китобларни ташкил этиш ва амалга оширишни банклар олиб боради. Махсус банклар халк хужалиги тармоклари корхоналарига ҳисоб – китоб хизматини кўрсатади. Марказий банк бу ҳисоб – китобларни юритиш бўйича тартиб қоидаларни ишлаб чиқади.
Нақд пулсиз ҳисоб – китоблар қуйидаги унсурларни ўз ичига олади:
1. Нақд пулсиз ҳисоб – китобларни олиб бориш ва амалга оширишнинг асосий тамойиллари;
2. Ҳисоб – китоб шакллари;
3. Ҳисоб – китоб хужжатлари;
4. Тўлов тури;
5. Тўлов навбати ва манбалари;
6. Ҳисоб – китоб қатнашчилари;
7. Ҳисоб – китоб қатнашчиларининг хуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқалар
Нақд пулсиз ҳисоб – китоблар қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
1. Корхона ва ташкилотлар ўз пул маблағларини (қарзга олганларини ҳам) банкларда сақлашини зарурлиги;
2. Барча нақд пулсиз ҳисоб – китобларни банк орқали ўтиши;
3. Хўжалик субектлари ҳисоб – китоблар шаклларини эркин танлашлари ва уни шартнома орқали мустаҳкамлаб қўйишлари.
4. Хўжалик субектларининг ҳисоб – китоблар бўйича шартномавий муносабатларига банкни аралашмаслиги;
5. Товарлар ва хизматлар учун тўловлар тўловчининг розилиги билан амалга оширилиши;
6. Тўловлар хўжалик субектларининг ҳисоб варақасидаги маблағлари ҳисобидан, баъзида (агар корхона кредит олиши мумкин бўлса) банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши.
7. Мол етказиб берувчининг ҳисоб варағига пул маблағларини ўтказиш мазкур маблағларнинг мол сотиб олувчининг ҳисоб варагидан чиқарилгандан кейин амалга оширилади;
8. Тўловчи тегишли хуқуқга эга бўлса тўловни қисман ва тулиқ рад этиши.
Хўжалик субектлари пул маблағларини сақлаш ва ҳисоб – китоблар олиб бориш, касса операсияларини амалга ошириш учун тегишли банк бўлинмаларида ўзларининг ҳисоб варақларини очади.
Бюджет ҳисоб варақлари бюджет кассасини ижро этиш операсияларини бажариш, тўловларнинг тушуми ва харажатларни акс этириш учун очилади.
Ссуда ҳисоб варақлари маълум тартибда расмийлаштириладиган ссудалар (кредитлар) бўйича очилади.
1997 йилдан ҳисоб – китоб ва жорий ҳисоб варақлари урнига депозит ҳисобварақлари, яъни талаб килиб олинадиган депозит ҳисоб варақлари жорий этилган. Депозит – лотинча депоситум сузидан олинган булиб омонат, асраб куйилган маънони билдиради.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2009-йли 16-мартидаги 7/2 қарори асосида "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги ёъриқнома"га биноан мижозлар банкларда қуйидаги турдаги банк ҳисобварақларини очишлари мумкин:
- банк ҳисобварақлари
- жамғарма депозит ҳисобварағи
- муддатли депозит ҳисобварағи
- ссуда ҳисобварағи
- талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish