Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг асосий шакллари, хусусиятлари ва уларни қўллаш имкониятлари



Download 6,32 Mb.
bet18/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

4.4. Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг асосий шакллари, хусусиятлари ва уларни қўллаш имкониятлари
Ҳисоб – китоблар шакли деганда хуқуқий меъёрларда кўзда тутилган ҳисоблашув хужжатларининг тури ва хужжат айланиши тартиби билан фарқ қиладиган маблағларни нақд пулсиз утказиш шартлари тушунилади.
Ҳисоб - китоб операсиялари банклар томонидан корхона учун очилган ҳисоб- варақларидан мижоз билан ҳисоб – китоб хизмати курсатиш юзасидан тўзилган шартномага асосан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 3-июндаги 2465-соли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар тўғрисида Низом»га асосан хўжалик юритувчи субектлар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб – китоблар қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- тўлов топшириқнома
- тўлов талабнома
- аккредитивга ариза
- инкассо топшириқнома
- ҳисоб – китоб чеки
- мемориал-ордер
- пластик карточкалар билан ҳисоблашиш - БПК
Корхоналар ўзига қўлай бўлган ҳисоб – китоб шаклини эркин танлаши мумкин. Ҳисоб – китобларнинг қайси шаклини қўллаш мумкинлигини, тўловнинг тўлаш тартиби, тўловчи билан маблағ олувчи ўртасида тўзиладиган шартномада кўрсатилади.
Юқоридаги шакллар бўйича қулланиладиган хужжатлар Марказий банкнинг қуйидаги талаблари ва андозаларига мос келиши лозим:
- ҳисоб-китоб хужжатининг рақами;
- хужжат тўлдирилган сана, ой, йил;
- тўловчининг номи;
- тўловчининг ҳисоб варақ рақами;
- солиқ тўловчисининг идентификасия рақами (чек ва аккредитивларда кўрсатилмайди);
- тўловчи банк номи;
- тўловчи банк коди;
- олувчининг номи;
- олувчининг ҳисоб рақами;
- олувчи банк номи;
- олувчи банк коди;
- тўлов сўммаси миқдори (ёзувда ҳам кўрсатилади);
- тўловнинг максади (чекларда кўрсатилмайди);
Булардан ташқари ҳисоб-китоб чекларида қўшимча равишда қуйидагилар курсатилади;
- чекнинг серияси ва рақами;
- жисмоний шахс паспортининг серияси ва рақами;
- чекнинг охирги амал қилиш санаси
Шу каби аккредитив бўйича аризада қуйидагилар кушимча равишда курсатилади;
-амал қилиш муддати;
- аккредитив очилаётган шартнома рақами ва санаси;
- буюртма рақами;
- буюртма санаси;
- товар ёки хизматнинг номи;
- аккредитив бўйича тўловни амалга оширишда асос бўлган хужжатнинг тури;
-қўшимча шартлар
Хужжатлар имзо қўйиш хуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг ўз қўли билан қўйган имзоси ва корхона мухри мавжуд бўлганда қабул қилинади.
Хужжатларни буяш, чизиш ва тозалашга ёъл қўйилмайди.
Нақд пулсиз ҳисоб – китоб шаклларининг муҳим турларидан бири тўлов топшириқнома ҳисобланади.
Тўлов топшириқнома мижоз ўз ҳисобварағидан унга хизмат курсатувчи банкка маълум бир сўммани бошқа мижознинг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғидир.
Топшириқномалар билан товарлар, иш, хизматлар ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб – китоблар амалга оширилади.
Топшириқномалар банк томонидан тўловчи ҳисоб варағида маблағлар бўлгандагина (агар шартнома ва бошқа меъёрий хужжатларда бошқалар кўзда тутилган бўлмаса) қабул қилинади.
Тўлов топшириқномалари банкга тўловчи ва олувчига битта банк хизмат қилса 3 нусхада (банк учун, тўловни олувчи ва тўловчига) тақдим этилади, агар ҳар хил банклар хизмат қилса 4 нусхада тўзилади.
Електрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқнома маблағларни олувчи банкда 2 нусхада қабул қилинади:
- бир нусхаси банкнинг кунлик хужжатларига тикилади.
- иккинчи нусхаси маблаглар олувчининг шахсий ҳисоб варағидан олинган кўчирмага илова қилинади.
Тўлов топшириқноманинг санаси уни банкка такдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган холда тўлов топшириқнома ижро учун қабул қилинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича тўловлар бундан мустасно).

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish