Ўзбекистон республикасида қоғоз пулларни муомалага қўйилиши босқичлари
Кредит пулларининг турлари
Пулни барча товарлар қийматини ўзида ифодаловчи умумий эквивалентлиги
Пулни юқори ликвидли товар эканлигининг сабаби.
3-мавзу: Пул назариялари Режа: Пул назариялари ва уларнинг келиб чиқиши.
Пулнинг металлик ва номиналлик назариялари.
Пулнинг миқдорийлик ва монетаризм назариялари.
Кейнс назарияси ва бошқа қарашлар.
Адабиётлар: 23, 37, 38, 40, 49, 55, 61, 67. Таянч иборалар:Пул назарияси. Уларни келиб чиқиш шарт-шароитлари. Пулни металлик, номиналлик, миқдорийлик, монетаризм назариялари. Пулни кейнс назарияси ва бошқа қарашлар. Уларни номояндалари. Пул назарияларининг амалий аҳамияти.
Мавзуни ёритишда қўлланиладиган педагогик технологиялар: Фан бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуа асосида маъруза давомида “Ақлий ҳужум”, “Блитс сўров”, “Кейс-стади” ва бошқа усуллардан фойдаланилади.
3.1. Пул назариялари ва уларни келиб чиқиши Пул назарияси – пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришдаги таъсири ҳақидаги назариялардир. Капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пул-товар муносабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдаги пул назарияси кенг тарқалган. Иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функсиялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари пул назариясини келтириб чиқарди.
Дастлабки пул назариялари бўлиб металлик ва номиналлик назариялари ҳисобланади, капиталистик тараққиёт борасида бу назариялар ҳам ўзгариб, янги миқдорийлик ва замонавий монетаризм ва бошқа назариялар пайдо бўлган.
Пул назарияларининг келиб чиқишига асосий сабаб ишлаб чиқаришнинг тараққий этиши ва пул муомаласининг тараққиётидан маълум даражада оқсалишини олдини олиш ва уни ривожлантириш масаласи ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришни тобора ривожланиб бориши туфайли хўжалик субъектлари ўртасидаги пуллик муносабатлар мураккаблашиб борди. Феодализмгача бўлган нақд пулли муносабатлар бу давр талабларига жавоб бера олмай қолди. Буни Европадаги ХВ асрдаги “Пул очарчилигидан” ҳам кўриш мумкин. Худди шу даврдан бошлаб пул назариялари: металлик ва номиналлик назарияларига асос солинди.
Жумладан, 80-йилларда меҳнаткашларни эксплуататсия қилиш қуроли деб қаралган марксизм – ленинизм ғояларига асосланган пул назарияси ҳам пайдо бўлган.
Ғарб иқтисодий адабиётида пул тўғрисидаги назарияларнинг металлик, номиналлик ва миқдорийлик назариялари йирик юксалишдаги назариялар сифатида қайд этилган.