Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Мавзуни мустақил ўзлаштириш бўйича саволлар



Download 6,32 Mb.
bet3/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Мавзуни мустақил ўзлаштириш бўйича саволлар

  1. Пул ва банклар фанининг предмети

  2. Пулнинг моҳияти

  3. Кредитнинг таърифи

  4. Банкларнинг моҳияти

  5. Пул ва банклар фани методининг тавсифи

  6. Пул ва банклар фани предметини ўрганишда қўлланиладиган усуллар

  7. Пул ва банклар фанинг мақсади

  8. Пул ва банклар фанининг аҳамияти

  9. Пул ва банклар фанинг вазифалари



2-мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функсиялари
Режа:

  1. Пулнинг пайдо бўлиши ва хусусиятлари.

  2. Пул моҳиятининг намоён бўлиш шакллари ва тараққиёт босқичлари.

  3. Пулни барча товарлар қийматини ўзида ифода этувчи умумий эквивалентлиги. Пулнинг турлари.

  4. Пулнинг функсиялари.

Адабиётлар: 2, 3, 21, 22, 23, 37, 38, 39, 40, 49, 54, 58, 61,67.
Таянч тушунчалар:Пулни пайдо бўлиш тарихи. Пулни пайдо бўлишида қийматнинг шакллари. Пул тараққиётининг босқичлари. Пулни моҳияти ва хусусиятлари. Қийматнинг шакллари. Пулни қиймати ва истеъмол қиймати. Пулни турлари. Ўзбекистонда қоғоз пулларни муомалага қўйиш босқичлари. Кредит пулларининг турлари. Пулни функсиялари ва уларни ўзаро боғлиқлиги. Пулни барча товарлар қийматини ўзида ифода этувчи умумий эквивалентлиги. Пулни юқори ликвидли товар эканлигини сабаби.
Маърузани ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялар
Фан бўйича тузилган таълим технологиялари услубий қўлланмага асосан маъруза давомида “Ақлий ҳужум”, “Блитс сўров”, “Мунозара”, “Кейс-стади” ва бошқа усуллардан фойдаланилади.


2.1. Пулнинг пайдо бўлиши, моҳияти ва хусусиятлари.
Маълумки, пул товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг узоқ вақт ривожланиши натижасида вужудга келди. Р.Крузо таъкидлаганидек, фақат товар ишлаб чиқариш бор жойда пул керак, якка одамга пулни кераги йўқ. Пулни товар айирбошлашни ўзи яратди.
Биринчи йирик меҳнат тақсимоти, яъни чорвачиликдан деҳқончиликни ажралиб чиқиши ва шу муносабат билан товар хўжалигининг ривожланиши туфайли маҳсулот қийматининг ифодаси бўлмиш пулни келтириб чиқарди.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, товар турларининг кўпайиши алмашув жараёнининг янада ривожланишини тақозо қилди. Алмашув жараёнида товар эгалари ўзаро мулоқотда бўлиб, товарнинг эгаси ўз маҳсулотини (мулкини) баҳолаган. Шу баҳолаш жараёни бирор ўлчов бирлиги бўлишини тақозо қилган. Товар муомаласининг эквивалент ривожланиш жараёнида умумий эквивалент шаклини ҳар хил товарлар ўйнаган. Ҳар бир жамоа ўз товарини эквивалент сифатида ўртага қўйган. лекин жамият тараққиёти шу товарлар ичидан пулни товарларнинг товари деб эътироф этган.
Пул - бу махсус товар, умумий эквивалент бўлиб, абстракт меҳнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди.
Бу таъриф пулни қуйидаги хусусиятларини ўзида ифодалайди:
1. Пулнинг бошқа товарлардан ажралиб турувчи махсус товарлиги.
2. Пул - бу умумий эквивалент - ягона товар бўлиб қолган товарлар қийматини ўзида ифода қилиши.
3.Пулнинг эквивалент сифатида товарни яратишга кетган меҳнат ва бошқа харажатларни ўзида ифода қилиши.
4. Пулнинг ҳар бир иқтисодий тизимда, товар ишлаб чиқаришда
кишилар ўртасидаги юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ифода қилиши ва бошқалар (пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлиши).
5. Пулнинг муҳим хусусияти шундаки, у ҳам бошқа товарлар сингари қийматга ва истеъмол қийматга эга бўлиши билан бирга бошқа барча товарларга қарама-қарши туради. Бу бир томонда пул, иккинчи томонда бошқа товарлар ва хизматлар.
Пулнинг истеъмол киймати шуки у ўз функсиясини бажариб иқтисодиёт мушкулини осон қилади (воситачи сифатида).
Пулнинг қиймати (қадр қиймати) деганда пул бирлигининг харид қилиш қобилияти, яъни унга қанча товар ва хизматлар харид этиш мумкинлиги тушунилади.
Пулни қиймати метал пулни забт этиш ёки қоғоз пулни босиб чиқариш харажатларини билдирмайди. Бу харажатлар пул қиймати эмас, балки пулни муомалага киритиш сарфларидир. Пулни қиймати нархга боғлиқ, нархлар кўтарилиб, кетса, уни қиймати (қадри) пасаяди ва аксинча.
Умуман пул инсоният кашфиётлари ичида энг оддий, энг тушунарли бўлиб ҳисобланади.
Инсониятнинг бутун ютуқлари ҳам, фожиалари ҳам пул билан боғлиқдир. Инсон фаолиятини энг муҳим харакатга келтирувчи кучлардан бири пул бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Таниқли давлат арбобларидан бири таъкидлаганидек, Давлатни ўрни уни қанча солдати ёки пушкаларини қудрати билан эмас, балки миллий валютанинг мустаҳкамлиги билан белгиланади. Бунга шуни қўшимча қилиш мумкинки, корхонанинг мавқи унда неча кишини ишлаши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори билан эмас, балки унинг молиявий барқарорлиги билан белгиланади.
Тарихий манбаларга кўра биринчи қоғоз пуллар ХИИ - асрда Хитойда чиқарилган. Шунинг билан бирга 700 йилларда кумуш тангалар чиқарилгунга қадар Бухоро давлатида коғоз пуллардан фойдаланган.
Умуман тарихда биринчи тангалар ВИИ - асрда кичик Осиёдаги Лидия мамлакатида забт этилган.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish