Металлар коррозияси Режа



Download 15,13 Kb.
Sana11.03.2022
Hajmi15,13 Kb.
#490599
Bog'liq
metallar korroziyasi 1498248659


Aim.Uz

Металлар коррозияси


Режа:
1. Металлар коррозияси ва унинг турлари.
2. Металлар коррозиясига қарши кураш усуллари.


Адабиётлар:
1. Рахимов Х.Р. Анорганик кимё. II нашр. Т. “¤қитувчи”. 1984.
2. Ахмеров К.М., Жалилов А., Исмоилов А. Умумий ва анорганик кимё. Т. “¤қитувчи. 1988.
3. Ахметов Н.С. Анорганик кимё. Высшая школа. 1975.


Металларнинг коррозияланиши. Металларнинг теварак атрофдаги мухит билан кимёвий электрокимёвий таъсири натижасида емирилиши коррозия дейилади. Металларга қуруқ газлар, масалан, кислород, сульфат ангидрид водород хлорид, водород сульфид ва бошқа газлар таъсир этганда кимёвий коррозияланади. Электрокимёвий коррозия металларнинг нам хаво ёки электролит эритмаси билан ўзаро таъсири натижасида содир бўлади ва бунда шу жойнинг ўзида электр токи хосил бўлади. Техникада ишлатиладиган металларга хамма вақт бошқа металлар аралашган бўлади. Шунинг учун металлар электролит эритмасига текканда узлуксиз ишлайдиган гальваник элемент хосил бўлади, бунда активроқ металл емирилади.
Металл кучланишлар қаторида қанчалик чапда турган бўлса, яъни қанчалик актив бўлса, у шунчалик осон коррозияланади, деб кутиш керак эди. Хақиқатда эса хамма вақт хам бундай бўлавермайди. Масалан, қаторнинг бошроҚида жойлашган алюминий атмосфера таъсирида бўладиган коррозияга бирмунча яхши қаршилик кўрсатади. Бунинг сабаби шуки, алюминий сиртида алюминий оксиддан иборат юпқа парда хосил бўлиб, бу парда алюминийни атрофдаги мухит таъсиридан химоя қилиб туради. Бу парда бирор усул билан йўқотилса, алюминий жуда тез коррозиялана бошлайди.
Металлар коррозияси халқ хўжалигига жуда катта зарар етказади. Шунинг учун хам металларни коррозиядан сақлаш мухим ахамиятга эгадир. Металларни коррозиядан сақлашнинг бир қанча усуллари мавжуд бўлиб, шундан энг мухимларини кўриб чиқамиз.
1. Химоя қаватлар. Металл сиртига уни коррозиядан сақлаш учун лак, краска, эмаллар, пластмассалар ва бошқалар қопланади. Кўпинча, металлар коррозияга анча чидамли бошқа металлар билан хам қопланиши мумкин. Агар қоплама емирилса, яъни металл сиртининг бир қисми очилиб қолса, химоя қилинувчи металл агрессив мухитга тушиб, гальваник элемент хосил бўлади ва металл коррозиялана бошлайди. Агар қоплама метали химоя қилинувчи металдан активроқ, масалан, темир устига рух қопланган бўлса, қопланган металл (рух) анод бўлади ва бундай қоплама анод қоплама дейилади. Химоя қилинаётган металл (темир) катод бўлади ва у қопланган рухнинг хаммаси сарфланиб бўлмагунча бузилмайди.
Химоя қилувчи металга қараганда активлиги камроқ бўлган металлар катод қоплама хосил қилади. Борди-ю катод қоплама бузилса химоя қилинувчи металл жуда тез коррозияланади.
2. Мухит таркибининг ўзгариши. Металл атрофидаги мухитдан зарарли қўшимчалар чиқариб ташланиб, эриган кислород ва тузларнинг миқдори камайтирилса, уларнинг таъсирида коррозияланадиган металларнинг коррозияланиши камайтириш учун коррозияни секинлатувчи ингибиторлар деб аталувчи моддалар ишлатилади.
3. Электрокимёвий химоя. Электрокимёвий химоянинг мохияти шундаки, унда химоя қилинувчи иншоат доимий ток манбаининг катодига уланади. Натижада иншоатнинг ўзи катодга айланади. Коррозиядан бундай сақланиш катод химояси дейилади. Бунда анод сифатида металл холидаги лом ишлатилади ва у коррозияга учраб химояланувчи буюмни коррозияланишдан сақлайди. Протектор химояда-химоя қилинадиган металга ундан кўра активроқ металл пластинкалар-протекторлар бириктирилади. Хосил бўлган гальваник жуфтда протектор-анод, химоя қилинадиган конструкция эса катод вазифасини ўтайди. Бунда протектор аста-секин емирилади ва металл конструкциянинг коррозияланиши эса деярли тўхтайди.
Халқ хўжалигида электрокимёвий химоя усуллари сувли мухитдаги ёки тупроқдаги металл конструкцияларни коррозиядан сақлаш учун ишлатилади.
Download 15,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish