Баскетбол ўйинининг келиб чиқиши.
Б аскетболга ўхшаб кетадиган ўйин туғрисидаги дастлабки маълумотлар ерамиздан аввалги 16 асрга оиддир. Мексикадаги Инклар қабиласига мансуб бўлган ҳудудлар «ПОК-то-ПОК»деб аталган ўйинни қизиқиб ўйнашган. Ушбу ўйиннинг бутун моҳияти ўйинчиларнинг тўпни ҳалқа ичига туширишдан иборат бўлган.Тўп ўрнида каучукдан тайёрланган шардан фойдаланишиб, уни ерга нисбатан перпендикулар баланд жойда осилган ҳалқага ташлашган. Орадан анча вақтлар ўтиб, ерамизнинг ХВИ асрига келганда, мексикалик «баскетболчилар» бу ўйинни такомиллаштирдилар. Ўйин ижодкорлари залда каучук шарни деворга осилган тош ҳалқа орқали ўтказишга ҳаракат қилишган.1603 йилда БРЙУИС томонидан ишланган гравюрада баскетболга ўхшаган ўйин акс эттирилган: ВЕТнинг «Спорт енсиклопедияси» (1818-й) дэган китобида эса Флоридада одамлар қизиқиб ўйнайдиган ўйин баён этилган: кимки саватга кўпроқ тўп туширса, ўша ютган ҳисобланади. Сават эса баланд жойга осиб қўйилган. Анча кейинроқ баскетболнинг ҳозирги замон кўринишини еслатадиган тўп билан ўйнайдиган ўйин тури пайдо бўлган. Спартада шунга ўхшаган «спискирус», қадимги Римда «Херпастум», Италияда «Ҳалқага тушириш» деб аталувчи ўйинлар бунга мисол бўла олади. Ҳозирги замон баскетбол ўйини 1891-йилнинг декабройида АҚСҲнинг Массачусец штатидаги Спрингфилд тренировка мактабининг (кейинчалик мактаб коллежга айланган) жисмоний тарбия ўқитувчиси Жеймс Нейсмит тамонидан кашф етилган.Уўйинни шундай таърифлаб берган: «Баскетболни ўйнаш осон, лекин яхши ўйнашқийин». Янги ўйин ўзининг серҳаракатлиги билан ўйинчиларда шунчалик қизиқиш уйғотади, деб Нейсмит хаёлига ҳамкелтирмас еди. Ҳозирги кунларда эса баскетбол билан шуғулланадиганлар сони миллионларча.
Н ейсмит томонидан яратилган ўйиннинг дастлабки варианти бешта асосий шартдан, 13 та асосий қоидадан иборат еди. Ўша ўйиннинг дастлабки қоидалари 1892-йил 15-январда матбуотда босилиб чиқди. Нейсмит янги ўйин учун футбол тўпини танлади, чунки бу тўпни қўл билан илиб олиш осон бўлиб, уни яшириш қийин ҳамда ерга урилган вақтда юқорига отилиши унга маъқул тушган. Нейсмит гимнастика залидаги томошахонага сават осган. Томошахонанинг баландлиги 3 метр 5 см бўлган ва ҳозирги пайтгача сақланиб келмоқда. Биринчи расмий мусобақа қоидалари 1894-йилда АҚСҲда еълон қилинган еди. 1895-йилдан бошлаб АҚСҲда баскетбол бўйича расмий мусобақалар ўтказила бошланди. 1896-йилдан бошлаб тўпни ерга уриб юришга рухсат берилди. Баскетбол аввалига Америкадан Шарқ мамлакатлари-ЙАпония,Хитой, Филлипинга, ундан сўнг Европа мамлакатлари-Чехословакия, Литва, Эстония, Латвия, Италия, Францияга ва нихоят, Жанубий Американинг айрим мамлакатларига тарқалди.Баскетбол ўйинининг тарихида буюк воқеа бўлиб 1932-йилнинг 18-июн куни ҳисобланади-шу куни Халқаро баскетбол Федерасияси (ХБФ-ФИБА)ташкил топади.
Саккиз миллий федерасияларнинг вакиллари-Аргентина, Греция, Италия, Латвия, Португалия, Руминия, Швецария ва Чехословакия биринчи халқаро анжуманда қатнашиб, бир овоздан Халқаро баскетбол федерациясини ташкил қилинишини ва муқобиллашган қоидаларининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлашади. ФИБАнинг устави 1932-йилда Рим шаҳрида қабулқилинган еди. Унгаҳа йилда бир марта ўтказиладиган Федерация конгресларида тегишли ўзгартиришлар киритиб турилади. ФИБАнинг бош органи – конгресс бўлиб, уҳар 4 йилда бир марта чақирилади. Конгресслар ўртасидаги даврда конгресс ваколатларига эга бўлган марказий бюроунинг раҳбар органи ҳисобланади. У икки йилда бир марта ўз мажлисларига-сессиясига тўпланиб туради. Марказий бюро сессиялари ўртасида унинг вазифасини 7 кишидан иборат ижроия комиссияси бажариб туради. Маълумки, олимпиада ўйинлари каби сайилларида ўтказилади. Бу йиллар орасида ФИБА раҳнамолиги остида 4 йил мабойнида – жаҳон чемпионатлари (жуфт йилларда) ҳамда қитъалар биринчиликлари (тоқ йилларда) ўтказиб турилади.
1-босқич-1891-1918 илларни ўз ичига олиб, баскетболнинг янги ўйин сифатида шакилланиб бориш босқичи ҳисобланади. Аввалига гимнастика дарсларини бир оз жонлантириш учун яратилган баскетбол аста-секин спорт ўйинига айланиб, унинг ўзига ҳос барча ҳусусиятлари шакллана бошлайди. Унинг дастлабки расмий қоидалари яратилади, ўйин техникаси ва тактикаси шаклланади. Ўйинда иштирок етаётган жамоа аъзоларининг ҳар бири учун муайян функсия- вазифалар белгилаб берилади.
2- босқич-1919-1931-йиллардан иборат бўлиб, бу давр миллий баскетбол федерациялари ташкил етилганлиги билан ажралиб туради. Бу эса баскетболнинг спорт ўйини сифатида ривожланиб боришига ижобий таъсир кўрсатади. Худди ш удаврда баскетбол бўйича халқаро турнирлар-мусобақалар ўтказилади.
3-босқич-1932-1947-йилларни ўз ичига олади. Бу давр бутун дунё бўйича баскетбол ўйини ҳар тамонлама ривожланганлиги билан ўзига хосдир. Бу даврда баскетбол ўйини федерасияси (ФИБА) ташкил етилади. Бу ҳодиса унутилмас воқеа билан – баскетболни спортнинг олимпия туридаги ўйинлар қаторига киритилиши билан бирга содир бўлади. Баскетбол техникаси ва тактикасига енгилликлар киритилди.
4босқич-1948-1965-йилларни ўз ичига олади. Бу йилларда бутун дунёда баскетбол ўйини шиддат билан ривожланибгина қолмай, муайян сакрашлар тарзидаги тараққиёт ва спорт маҳоратининг ўсиши ҳам анашу даврга тўғри келади. Тўпни бир қўл билан отиш қоидаси пайдо бўлади, рақибнинг ҳужумига қарши ўзини ҳимоя қилиш техникаси ва тактикасида анча мураккаб усуллар пайдо бўлади. Мини-баскетбол ўйини вужудга келиб, дунё бўйлаб тарқала бошлайди.
5босқич-1966-1990-йилларда миллий федерациялар сони ортади. Миллий профессионал баскетбол уюшмалари (МБА) пайдо бўлади. Баскетболчиларнинг халқаро алоқалари мустаҳкамланади, ўйин техникаси ва тактикасида янгилликлар вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |