Ўйиннинг бошланиши ва тугаши
1-2 чоракдан кейин жамоалар ҳужум қилиш томонларини алмаштирадилар. Қўшимча чоракларда ҳужум қилиш томонлари билан алмашинмайди. Тўртинчи чоракда қайси сават томон ҳужум бўлган бўлса, шу томонга ҳужум қиладилар.
Ўйинчи баҳс тўпи отилишига тааллуқли шартларни бузмаслиги керак. Агар баҳсли тўп уриб юборилгунига қадар сакраётган ўйинчи сакраш жойини ташлаб чиқиб кетса, ёки сакраётган ўйинчи доира (цилиндр) ичига кирса, бунда тезда ҳакамларнинг бири томонидан қоида бузилганлиги қайд қилиниши зарур. Агар қоида икки жамоа томонидан бузилса ёки ҳакам тўпни юқорига отиб беришни ёмон бажарган бӯлса, баҳсли тўпни ташлаш такрорланиши керак.
Тўп қоида бузилган жойга яқин бӯлган майдон ён чизиғининг ташқарисидан ўйинга киритиш учун рақиб жамоасига берилади.
Ўйинчини алмаштириш
Тўп жонсиз ҳолатга ӯтиши ва ўйин соати тӯхталиши билан, аммо тўп ўйинга киритишдан олдин котиб сигнал берганидан кейин майдондаги ҳакам рухсат берганидагина амалга ошиши мумкин. Ўйинчиларни алмаштириш иккала жамоани хоҳлаган пайтида амалга оширилади.
Жарима тўпи отиш пайтида ўйинчиларни жойлашиши
Ж арима тўпини отиш белгиланганда, ўйинчилар жарима тўпи отиладиган сават тагидаги 3 сонияли майдонча атрофида қуйидаги тартибда жойлашишлари шарт. Уч сонияли зонани, яъни трапецияни шчитга яқин томонидаги иккала биринчи жойни ҳимоячилар эгаллайдилар, бетараф зонада ҳеч ким турмайди. Бетараф зонадан кейинги иккинчи жойни ҳужумчилар эгаллайдилар, ундан кейинги учинчи жойлардан бирини битта ҳимоячи эгаллаши керак.
Ҳаммаси бўлиб 3 сонияли зона атрофида олтита ўйинчи жойлашиши керак. Қолган ўйинчилар орқа томонда жойлашадилар.
Тўпни майдонда олиб юриш
Тўп устидан назорат қилаётган ўйинчи теккунга қадар ўз назоратида сақлаб, тўпни ҳаракатга келтирган пайтда тўпни майдонда олиб юриш бажарилади.
Тўпни олиб юрилганда у майдон полига тегиши керак. Тўп юқорида айтилганидек ҳаракатга келтирилганидан сўнг, ўйинчи бир йўла икки қўли билан тўпга теккан пайтида ва бир ёки иккала қўли билан тутиб қолган заҳоти, у тўп олиб юришни тугатади. Тўп ўйинчининг қўлига тегмаган пайтда унинг қадамларини сони чегараланмайди.
Ўйинчи биринчи марта тўп олиб юришни тугатган бўлса, у тўпни иккинчи марта олиб юриши мумкин эмас. Лекин бу нарса ўйинчи:
а) саватга тўп ташланганлиги, ёки;
б) рақиб томонидан тўп қайтарилганлиги, ёки;
в) тўп узатилганлиги ёки тўсатдан йўқотилганлиги, шундан кейин эса у бошқаўйинчига текканлиги оқибатида тўп устидан назоратни йўқотганидан сўнг содир бўлмаётган бўлиши керак.
Агар тўп, ҳакам фикрича, саватга йўналтирилмаган бўлса, тўпни шчит томонга отган ва унга бошқа ўйинчидан олдин теккан ўйинчи қоидани бузган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |