Тренерлар
Тартиб бӯйичаўйин бошланишига ҳеч бӯлмаганда 20 дақиқа қолганида ҳар бир тренер котибга ўйинда қатнашадиган ўйинчиларнинг фамилиялари варақамларини, шунингдек жамоа сардори, тренери ва тренер ёрдамчисининг фамилияларини маълум қилиши керак.
Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолганида тренерлар ӯз ўйинчиларининг фамилиялари ва рақамларни тасдиқлайдилар ва қайдномага қӯл қӯядилар ҳамда шу вақтнинг ӯзида ўйинни бошлайдиган 5 та ўйинчини белгилаб қӯядилар. «А» жамоаси тренери шу маълумотни биринчи билдираётган бӯлиб ҳисобланади.
Агар ўйинчи ўйин жараёнида ӯз рақамини ӯзгартирадиган бӯлса, унда бу ҳақида котиб ва катта ҳакамга маълум қилиши зарур.
Бир минутлик танаффуслар ҳақидаги илтимосларни тренер ёки тренер ёрдамчиси қилишлари мумкин. Агар тренер ёки тренер ёрдамчиси ўйинчини алмаштириш кераклиги тўғрисида бир қарорга келсалар, унда заҳирадаги ўйинчи шу илтимосни етказиш учун котибга мурожаат қилиши керак ва ўйинга дарҳол тушиш учун тайёр туриши зарур. Агар жамоада тренер ёрдамчиси мавжуд бӯлса, унинг фамилияси ўйин бошланишидан олдин қайдномага ёзилган бӯлиши шарт.
Агар тренер турли сабабларга кӯра ӯз вазифасини давом эттира олмаса, бунда тренер ёрдамчиси тренервазифасини бажаради.
Жамоа сардори тренердек ҳаракат қилиши мумкин. Агар у бирон бир узрли сабаб билан майдондан чиқиб кетиши керак бӯлса, унда у тренер сифатида ҳаракатини давом эттириши мумкин. Лекин, агар у қоидани бузганлиги туфайли ўйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилган бӯлса ёки оғир жароҳатланганлиги сабабли тренерлик вазифасини бажара олмаса, унинг ӯрнига сардор сифатида ўйинга тушган ўйинчи уни тренер сифатида ҳам алмаштириш керак.
Агар ўйинни бошловчи сифатида тренер томонидан белгиланган ўйинчи жароҳат олган бӯлса ва катта ҳакам жароҳатининг ҳақиқийлигига иқрор бӯлса, бундай ўйинчини алмаштириш мумкин.
Ўйинга кеч қолиб келган захирадаги ўйинчилар ўйинда қатнашишлари мумкин, аммо шу шарт биланки, тренер ўйин олдидан котибга топшириладиган рӯйхатга киритган бӯлиши керак.
Тренер ёки тренер ёрдамчиси ўйин пайтида стол атрофида ӯтирган ҳакамлар билан мулоқот қила оладиган жамоанинг ягона вакили бӯлиб ҳисобланади. У истаган пайтида, масалан, ҳисоб, вақт таблога ёки фоллар сонига тегишли бӯлган маълумотни олмоқчи бӯлганида ҳамда бир дақиқали танаффус олиш учун мурожаат қилганида бу ишни қилиши мумкин.
Унинг ҳакамлар столи атрофида ӯтирган ҳакамлар билан ӯзаро мулоқот ҳар вақт ўйиннинг бир меъёрда кечишига халақит бермайдиган бӯлиши ва осойишталик ҳамда вазминлик билан ӯтиши керак .
Агар тренер ўйинчини алмаштирмоқчи бӯлса, у захирадаги ўйинчига алмашиш тӯғрисида котибга мурожаат қилишни таклиф этади. Бу илтимосни айтиш учун тренер ҳакамлар столи олдига бориши шарт эмас.
Ўйин вақти – «тоза» вақт 40 дақиқа давом этади. У тўртта 10 дақиқалик чораклардан иборат. Биринчи ва учинчи чораклардан сўнг 2 дақиқалик танаффус бўлади. Иккинчи чоракдан кейин 10-15 дақиқалик танаффус бўлади. Ўйин натижаси дуранг бўлса, 5 минутлик таймлар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |