Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 286,37 Kb.
bet8/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

Америка структурализими. XX асрнинг 20 30 йилларида маҳаллий аҳоли бўлган индецларнинг тилини ўрганиш мақсадида майдонга келди. Америка структурализими Ф.Боас, Э.Сепир ва Л.Блумфилдлар номи билан боғлиқдир. Уларнинг фикрига кўра, тилшуносликнинг бош вазифаси тилни тавсифлаш, яъни тил фактларини тушунтириш, изоҳлаш эмас, балки рўйхатга олишдан иборатдир. Ана шу вазифадан келиб чиққан ҳолда бундай тадқиқот методи дескриптив (инглизча “тавсифлаш”) номини олди.
Дескриптивистлар эътибор қаратган асосий масалалар тилнинг маданият билан муносабати, тил ҳодисалари ва социал жиҳатларнинг ўзаро алоқаси, тилларнинг типологик таснифи сингарилардан иборатдир. Уларнинг тил ва маданият юзасидан олиб борган кузатишлари кейинчалик тилнинг халқ маданияти, урф-одатлари билан муносабатини ўрганувчи этнолингвистиканинг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилди.
Дескриптив лингвистика системасининг яратувчиси Л.Блумфилддир. Унинг фикрича, нутқий алоқа жараёни, “стимул” (таъсир) ва “реакция” (акстаъсир) муносабатидан ташкил топади. Тил суҳбатлашувчиларнинг икки асаб системаси ўртасидаги кўприк саналади. Айтилган сўз реакция томонидан алмашувчи, эшитилган сўз эса “алмаштирилган стимул” ҳисобланади.
Лингвистика объекти бир-бирига боғланмаган алоҳида товуш ва маънолар эмас, балки “маълум товушларнинг муайян маънолар билан боғланиши” бўлиши керак. Маълум товушларнинг муайян маъно билан боғланган шакллар тил шакллари ҳисобланади. Фонемалар эса тил шакли саналмайди. Барча тил шакллари, биринчидан, боғлиқ ва эркин, иккинчидан, мураккаб ва содда шакллардан ташкил топади.
Алоҳида қўлланилмайдиган (морфема ва сўзнинг бошқа қисмлари) шакл боғлиқ шакл, алоҳида қўлланилувчи (сўз, сўз бирикмаси) шакл эса эркин шакл ҳисобланади. Сўзнинг қисмини ташкил этган боғлиқ шакл формант деб аталади. Шунингдек, бошқа тил шаклларига фонетик-семантик жиҳатдан қисман ўхшаш бўлган шакллар (сўз, сўз бирикмаси, гап) мураккаб шакл бўлиб, бундай ўхшашликка эга бўлмаган шакллар (морфемалар) содда шакл саналади.
Икки мураккаб шакл учун умумий қисм саналган тил шакли конституент, ёки шу мураккаб шаклнинг қисми (компоненти) саналади. Конституентлар бевосита иштирокчилар ва охирги (терминал) иштирокчиларга бўлинади. Охирги иштирокчи морфема саналади. Таркибидаги бевосита иштирокчиларнинг ҳеч қайсиси боғлиқ морфема бўлмаган тил шакли синтактик конструкция саналади (Блумфилд Л. 1968. Нурмонов А.2009: 70).

Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish