Салом Замирахон! Айтганимдек, бугун Президент Девонида йиғилиш бўлди. Душанбадан 20 кун ҳар куни Президент кўрсатмасига кўра тузилган 18 та тарғиботчилар гуруҳи билан Президент академияси ва ислом халқаро академиясида эрталабдан кечгача дарсларим бор экан. Ўзбекистонда биринчи марта дин уломалари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан аралаш бир гуруҳда таҳсил олишади. Хоҳлаган тақдиримда ҳам боролмайман. Дарс жадвали Президент маслаҳатчиси таслиқлаган! Ўзимни асосий иш жойимдаги дарсларим ҳам қолиб кетди.
Шу сабабли, манга бириктирилган дарсларни ИНХАда шогирдим Мирхолиқова Чаросхон ўтади. Хоҳласайиз ўзиз ҳам қўшилиб бинар тренинг ўтсайиз бўлади. Ман Чаросхонга айтиб қўйдим. Уни контактларини Сизга жўнатвораман. Келишиб, жалб қилаверасизлар уни. У яхши мутахассис, уялтирмайди деган умиддаман.
Энди материалларга келадиган бўлсак, уларни Ўзингиз тайёрлайсиз. Бу илтимос. Ман Дилором Гафурджановга айтганман. Ушбу тренингшларни биз ўзимизни проектимизга киритиб қўймиз. Сиз ҳам проект аъзосисиз. Буни ойлик ёзишда эътиборга оламиз, албатта!!!
Ўзингиз тайёрласангиз ҳам, ман ўз фикрларимни билдирсам:
Иштирокчилар билан интерактив танишув.
Проектив тест: “Менинг эҳтиёжлар пирамидам ва АКТ”
Ушбу банд манимча осон. Шунчаки таништириш машқларини киритасиз. Проектив тест эса, иштирокчиларга оқ қоғоз, рангли қаламлар берилади. Улар шу мавзуда расм чизиши ва тушунтириб бериши керак бўлади. Пирамидани хоҳласа Маслоу пирамидасига ўҳшатсин, ёки бошқача шаклда. Буни фарқи йўқ. Тренернинг вазифаси: уларни бошқариш, йўналтириш, расм мазмуни ва ишлатилган ранглардан келиб чиқиб талқин қилиш, шарҳ бериш. Расмга қараб, уларнинг камчиликларини айтиш, танқид қилиш....мумкин эмас!!!
2. Оилада психологик соғлом муҳитнинг аҳамияти. Оилада оғир вазиятни келтириб чиқарувчи омиллар.
|
Оила ва унинг психологик формуласи.
Оилада соғлом муҳитни яратиш шарт-шароитлари.
Оилада оғир вазиятни келтириб чиқарувчи омиллар.
Оилада оғир вазиятлардан чиқиб кетиш йўллари.
|
Бу ҳам қийин эмас, оила психологиясидаги умумий ёндашувлар, маърифий адабиётлар ва ўзингизнинг тадқиқотингиздан келиб чиқиб тайёрласангиз мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Оғир ҳаётий вазиятлардан чиқиб кетишда Интернет психологиясининг роли
|
Интернет фойдаланувчиларининг мотивлари. Фойдали ва зарарли мотивлар
Интернетнинг шахс ҳаёти ва оилавий муаммоларни хал қилиш йўналишидаги психологик имкониятлари. Фойдали веб-саҳифа ва телеграм каналлари, уларнинг психологик мазмуни.
Интернетга тобеликнинг оиланинг психологик саломатлигига таъсири ва уни профилактика қилиш.
|
Бу бўйича Чаросхон мутахассис. Ман айтаман эртага кечгача Сизга жўнатворади.
4. Ҳаётий оғир вазиятлардан чиқиб кетишда эмоционал интеллектнинг роли
|
Ижобий ва салбий эмоцияларни аниқлаш.
Эмоцияларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш.
Ўзини ва бошқаларнинг эмоцияларини бажариш.
Ҳаётий оғир вазиятларда эмоциялардан оқибат эмас, балки мотиватор сифатида фойдаланиш усуллари.
|
Бу эмоционал интеллект (EI) бўйича материал кўп Интернетда. Шундай бўлсада, ўзим тайёрлаган русча слайдимни жўнатиб юбораман. Шунга қараб материал тайёрлаб қўйинг, илтимос. Тренинг ўзига келадиган бўлсак, у ерда бир-иккита қизиқарли машқлар ва тарқатма материаллар бор. Ман Чаросхонга тушунтираман ва тарқатма материалларни бераман,чиройли қилиб ўтиб берадилар.
Умуман олганда, мани тушунасизлар деган умиддаман! Ман Дилором Гафурджановнага бориб, эртага тушунтираман ёки вақти тўғри келмаса телефон қилиб айтаман. Тушунасиз деган умиддаман!
Do'stlaringiz bilan baham: |