Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Тилшуносликнинг замонавий йўналишлари ва уларн



Download 286,37 Kb.
bet2/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

2. Тилшуносликнинг замонавий йўналишлари ва уларнинг тарихий-фалсафий асослари.
3. Илмий парадигма ва инқлоблар консепцияси.

1. Инсоният асрлар мобайнида табиат ва жамият ҳақидаги тўпланган билим ва тажрибалардан унумли фойдаланиш билан бирга, уларни замон талаблари асосида қайта кўриб чиққан ҳолда, янгича таҳлил ва қарашлар билан бойитиб боради. Ҳар бир фаннинг тараққиёти муқаддам ўзлаштирилган билим ва кўникмалар базасида янгисини вужудга келтиришга асосланган ана шундай илмий изчиллик воситасида таъминланади. Муқаддам тушинарли ва аниқ бўлиб туюлган билимга янгича нуқтаи назарлар асосида баҳо беришга асосланган қониқмаслик ҳисси инсон табиатига хос хусусиятлардан бири бўлиб, жамиятда кексалик ва ёшлик, фанда эса эскилик ва янгилик (ёки замонавийлик) каби кўрсаткичлар воситасида белгиланадиган зиддиятлар ана шу ҳислатнинг натижасини тақозо этади. Брача фанлар сингари тилшунослик ҳам қониқмасликка асосланувчи ана шундай зиддиятли қарашлардан мустасно эмас.


Лингвистика бўйича магистратура мутахасисликлари ўқув режасига “Тилшуносликнинг замонавий йўналишлари” курсининг киритилишидан мақсад магистрантларни замонавий илмий дунёқарашида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда ушбу ўзгаришлар туфайли вужудга келган лингвистик оқим ва мактаблар, уларнинг ўзига хос таҳлил методлари ва метадалогияси билан яқиндан таништиришдан иборатдир. Бу орқали ушбу йўналиш ва оқимларда илгари сурилаётган лингвистик тамойилларга холисона баҳо бериш ва ўрганилаётган тил ҳодисалари билан боғлаш, илмий мақола ва диссертация ишлари ёзишда татбиқ этиш кўникмасини шакллантиришга эришиш назарда тутилади.
Мазкур фаннинг дастуридан ўрин олган мавзулар қамрови анача кенг ва мураккаб бўлиб, уларни пухта ўзлаштириш учун, биринчидан, тилининг пайдо бўлиши, тарихий тараққиёти, тузилиши ва ички қонуниятларига оид олинган билимларга, иккинчидан, тарих, фалсафа, мантиқ, жамиятшунослик ва психология каби фанларга оид билимларга таянган ва боғлаган ҳолда мушоҳада юритишни талаб қилади. Ушбу вазифаларнинг ижроси эса фан дастури ва мажмуасидан ўрин олган мавзулар, тавсия этилган илмий адабиётларни сабр-тоқат, синчковлик билан ўқиб ўзлаштириш асосида таъминланади. Бу жараёнда ҳар бир толиби илм қайси тил бўйича мутахассис бўлиб етишмасин, аввало, Ўзбекистон фарзанди эканини назардан қочирмаслиги лозим. Зотан, айни даҳлдорлик ҳисси “илму фан соҳасидаги ҳаракатларни дунёдаги энг илғор мезонлар билан ўлчаш...” билан бирга, уларни “...авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик” асосида амалга ошириш имконини яратади1.
2. Тилшуносликнинг замонавий босқичи ХХ асрнинг биринчи чорагидан ҳозирга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Ўз навбатида, ушбу даврда юзага келган барча замонавий қарашлар асрлар мобайнида бир неча авлод олимлари томонидан олам ва одам муносабатини ўрганиш натижасида жамғарилган билим ва тажрибаларга бориб тақалади. Тилшуносликнинг замонавий йўналишларига хос моҳиятини чуқур англаган ҳолда, илмий фаолиятда эркин қўллай олиш кўникмасига эга бўлиш учун А.А.Потебния томнидан апперцептив жараён сифатида изоҳланган муқаддам жамғарилган тажриба ва билимлар базасида янгисини вужудга келтиришга асосланган ана шу изчилликни илғаш билан бевосита боғлиқдир (Березин Ф.М. История лингвистических учений –М.,.1975. С.82).
Энг қадимги даврлардан ҳозиргача олиб борилган изланишлардан кўзланган мақсадга эътибор қаратиладиган бўлса, уларнинг деярли барчасида олам ва одам муносабати муҳокама марказида турганига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Ушбу изланишлар ўртасидаги фарқ эса ушбу муносабат қандай дунёқараш нуқтаи назардан талқин этилгани (яъни талқин усули) орқали кўзга ташланади. Хусусан, оламнинг фундаментал асослари, умумий моҳияти ва мавжудлик категорияларини билишнинг натурфалсафий, метафизик, диалектик каби умумилмий усуллари ана шу ёндашувлардан дарак беради.
Манбаларда қайд этилишича, оламни яратувчи илк ибтидо сифатида табиатни эътироф этишга асосланган дастлабки билиш усули натурфалсафий дунёқараш билан боғлиқ бўлиб, нарса ва ном ўртасидаги боғланишнинг табиийлиги ҳақидаги энг қадимги талқинлар ушбу ёндашувга асосланади. Эргача 450 йилларда иккинчи авлод файласуфлари томонидан нарса ва ном муносабатини антропологик (яъни ижтимоий келишув) нуқтаи назардан изоҳланиши кўп асрлик мунозараларга сабаб бўлади (Г. Скирбекк, Н.Гилье 2002: 57). Хусусан, илк ўрта аср Еврпа реализми вакиллари томонидан “Инжил”даги тушунча ва сўзлар нарсалардан аввал мавжуд бўлган деган ақидага таяниб, номлар илҳий унверсиалияларнинг (яъни, умумий тушунчаларнинг) нусхасидир деган ғоянинг илгари сурилиши; номинализм таълимоти вакиллари эса ушбу унверсиалияларни инсон томонидан нарсаларга хос ички белгиларни ҳис қилиш ва англаш орқали онгда юзага келадиган мавҳум муқобил сифатида талқин этиши, сўзни эса нафақат мулоқот воситаси, балки инсон фикрлаш фаолиятининг исботи, далили сифатида изоҳланиши билан боғлиқ зиддиятли мулоҳазалар шундан дарак беради (С.Г.Шулежкова. 2008: 33).
Асрлар мобайнида олиб борилган ана шундай изланишлар туфайли борлиқнинг фундаментал асослари, унинг моҳияти ва категориялари фалсафий талқинида инсон омилига таяниш, унинг идрокий қобилиятини тақозо этувчи эмперик ва рационал воситалари фаолиятидан келиб чиқиб баҳо бериш масаласини қатъийлашувига сабаб бўлди. Хусусан, инсон гносиологик фаолиятининг амалий ва назарий ҳосилалари ва уларни метафизик ва диалектик каби умумфалсафий нуқтаи назардан тушунтириш анъанаси шаклланди.
Арестотел томонидан этик компетенцияга асосланган донишмандлик, ақлли ҳаракат ва амаллар мажмуйи ва ҳақиқатни англаш сифатида изоҳланган амалий ва назарий билимлар “фан” тушунчаси воситасида умумлаштирилди (Фалсафа тарихи.2002: 129). Ушбу атаманинг умумий тарзда илмий билимлар тизимига ва хусусий билимларга нисбатан қўлланиши эса фанлар таснифи учун замин яратди. Бундай тасниф илк бор Форобий томонидан амалга оширилган бўлиб, унга кўра фанларнинг генетик асоси фалсафадан бошланади. Қандай қилиб таълим бериш ва таълим олиш, фикрни қандай ифодалаш, баён этиш, қандай сўраш ва қандай жавоб бериш ҳақдаги тил илми эса фанларнинг биринчилардандир (Нурмонов А. 2002:12).
Шунингдек, қадимги давр фалсафасида ўзгармас, барқарор деб қралган борлиқни (шу жумладан тилни) ўзгарувчан ва ривожланиш хусусиятига эгалигига биринчилар қаторида эътибор қаратган олим ҳам Форобий бўлган (Қаранг: Нурмонов А. 2002:9). Олимнинг ушбу ғояси XVIII асрга келиб, Шарель де Брос, Жон-Жак Руссо, Монободдо, Адам Смит, Пристли, Гердерлар томонидан ривожлантирилган (Расулов.Р.2010:78).
Қадимги ҳинд, хитой, юнон ва ўрта асрлар тилшунослиги вакиллари томонидан яратилган грамматик асарлар, ликсикографик манбалар ва лингвофалсафий қарашларнинг тилшуносликнинг амалий ва назарий асосларига доир лингвистик қарашлар изчиллигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Хусусан, Европада уйғониш даври тилшунослари Антон Арно ва Клод Ланслолар томонидан яратилган «Умумий рационал грамматика» асарида тилнинг мантиқий асосига кўра, инсонлараро универсиал ва рационал асосли ҳодиса сифатида талқин этиш ғоясининг қадимги акс-садоларини юнон файласуфларининг урф-одатлар ва таомиллар замирида бир умумий ахлоқ ва битта универсиал сиёсий идеал ётиши ҳақида қарашлари мисолида кузатиш мумкин (Фалсафа тарихи. 2002:59). Аристотелнинг муайян бир нарсаниг турли тилларда турлича номланиши сўзнинг ташқи структурасига хос тафоввут бўлиб, улар ички моҳияти жиҳатдан тиллараро муштаракдир, деган фикри ҳам ушбу ғояга асосланади (Т.А.Бушуй.2011: 59).
Асрлар мобайнида бир неча авлод файласуфлари томонидан борлиқ ва инсон фаолияти силсиласи доирасида талқин этиб келган муаммоларни инсоннинг лисоний қобилияти ва фаолияти, тил ва нутқ жараёнларини чуқур тадқиқ этиш асосида ечимини топишга эътибор қаратиб, тилшуносликни антрапологик фанларнинг марказий объектига айланишига сабабчи бўлган олим В. фон Гумбольдтдир. Бинобарин, ушбу олимнинг саъй-ҳаракатлари туфайли борлиқнинг инсон ҳиссиёти ва тафаккурига таъсири натижасида вужудга келадиган мантиқий махсуллар нутқ ва тил изчиллигидан иборат лисоний фаолият воситасида ўз барқарорлигига эга бўлиши ҳақида қатъий қарашлар шаклланди.
Унинг назарида тил “инсон шуури, табиатига сингдирилган ва тафаккур жараёнида фаол иштирок этадиган ҳодиса” бўлиб, унинг моҳияти “инсон руҳи ва табиат ўртасидаги азалий воситачи” эканида намоён бўлади. Зеро, “инсон реал борлиққа руҳнинг ички куввати ёрдамида ўз таъсирини ўтказгани ҳолда, борлиқ ҳақидаги таасуротни ўзида мужассамлантирган иккинчи бир борлиқни, яъни лисоний борлиқни вужудга келтиради” Язык и философия культуры. М.:1985: 430). Инсонга ана шундай улкан қудратни бахш этадиган тилнинг моҳияти унинг: тил ва руҳ, тил – инсон, тил – борлиқ, тил ва маданият, тил ва тафаккур, ижтимоийлик (социаллик) ва шахсийлик (индивидуаллик), тил ва нутқ, нутқ ва уни тушуниш, нисбий барқарорлик ва узликсиз тараққиёт, объективлик ва субъективлик каби антиномик кўрсаткичлар асосида муҳокама қилинади (Р.Расулов. Умумий тилшунослик).
В. фон Гумбольдт илмий меросида лисоний далилларни қиёсий-тарихий метод асосида талқи этилади ва ушбу таҳлил усули ҳозирга қадар фаол қўлланиб келмоқда. Шунингдек, ушбу меросда татбиқ этилган антропологик тамойиллар: 1) тилнинг билиш фаолиятидаги вазифасига оид лингвогносеология, 2) инсон – маданият - тил муносабатларини ўрганадиган лингвомаданиятшунослик, 3) тил ва жамият алоқасини муҳокама қиладиган лингвосоциология, 4) тил ва шахс руҳияти муаммосига оид лингвопсихология, 5) тилнинг инсон амалий фаолиятига таъсирини таҳлил қиладиган лингвопраксиология каби замонавий йўналишларни ягона методологик асос атрофида бирлаштириш имконини яратиши билан ҳам аҳамиятлидир (Т.Бушуй, Ш.Сафаров. 194). Замонавий тилшуносликда узоқ йиллар мобайнида ўз устуворлигини сақлаб келган систем-структур таълимотнинг вужудга келишида В. фон Гумбольдт таълимотнинг таъсири билан боғлиқдир.
3. ХХ асрнинг бошларида Ф.Гегельнинг нарса ва ҳодисаларни бевосита кузатиш (кўриш, эшитиш, ўлчаш кабилар) натижасиларини тасвирлаш эмас, балки уларнинг ички хосса ва хусусиятлари билан бирга тавсифлашни тарғиб қиладиган диалектик усули ҳам И.Кантнинг оламни ўзаро тортишиш ва узоқлаштириш қонуниятларига асосланувчи яхлит тизим сифатида талқин этиш ғоясининг вужудга келиши назарий тилшуносликда “анъанавий” ва “замонавий” деб тафоввутланадиган йўналишларнинг шаклланишида туртки вазифасини ўтади.
Хусусан, 19 асрнинг 70 йилларида ёш грамматикачилар томонидан тилни индивидуал руҳий фаолият ва ассациотив аналогияга асосланувчи атомистик ҳодиса сифатида талқин этишга асосланган позитивистик қарашларига зид равишда франсуз “социологик мактаби”, Фослернинг “немис неофилологик мактаби” вакиллари томонидан тилни ижтимоий далил ва психологик ҳодиса сифатида талқин этишни назарда тутувчи структуралистик оқим В. фон Гумбольдт таълимотда ўз татбиғига эга бўлган ушбу умумилмий метадологияга асосланади. Ф. Де Соссюр ва И.А.Бодуэн де Куртенеларнинг систем-структур назариялари мазкур лингвистик қарашлар асосида вужудга келди (А.Нурмонов.Систем тилшунослик. 6).
ХХ асрда юз берган инқилоблар, жаҳон урушлари туфайли илм-фан, техника-технологияда юз берган ривожланишларнинг сабабларини билишга интилиш ижтимоий-гумантиар фанлар эътиборини бевосита инсон фалсафаси билан боғлиқ антропологик ва эпистемологик масалаларга эътибор қаратиш эҳтиёжини келтириб чиқарди. Хусусан, З. Фрейднинг (1856 — 1939) алоҳида шахс руҳиятидаги ихтиёрийлик ва ихтиёрсизлик ҳолатларига оид психологик қарашлар асосида А.Адлер (1870-1937) ва К. Г. Йунг (1875-1961) томонидан ишлаб чиқилган “неофрейдизм” таълимоти (Дж. Браун. Психология Фрейда и постфрейдисты. М,1997), Сёрен Кьеркегор томонидан инсон мавжудлик сабабини изҳлаш мақсадида илмий истеъмолга олиб кирилган экзистенциал (лот. existentia — мавжудлик) назария асосида Карл Хаеперс, Жан-Пол Сартрлар томонидан ишлаб чиқилган “экзистенсиал фалсафа”сига асосланган антропологик йўналишлар (Руткевич А.М. От Фрейда к Хайдеггеру. М., 1985); Л.Витгенштейннинг тил ва борлиқни идрок этиш жараёнлари призмасига асосланувчи неопозитивисик қарашлари (???), К.Поппернинг танқидий рационализми, И. Лакатоснинг дастурий методологияси, С. Телминнинг инқилобий этиологик мафкураси, П. Файсрабенднинг методологик анархизми ва Т.Каннинг илмий инқилоблар назариясига асосланган постпозитивистик табиатли эпистемологик йўналишлар шулар жумласидандир.
Ушбу эпистемологик йўналишлар тилшуносликнинг натурализм, психологизм, социологизм ва структурализм каби оқимлари билан уйғунлашган ҳолда, тилни инсон омили билан боғлиқ ҳолда талқин этишни тарғиб қиладиган психолингвистика, социолингвистика, этнолингвистика, кингвокултурология, генератив тилшунослик, когнитив тилшунослик ва прагмалингвистика каби антрапологик йўналишларининг вужудга келишига сабаб бўлди.
Америкалик файласуф Томас Сэмюэл Кун (1922–1996) томонидан илмий билимлар парадигмаси ва унда юз берган илмий инқилоб сифатида баҳоланадиган ушбу ўзгаришлар унинг “Илмий инқилоблар структураси" номли рисоласида муфассал изоҳланади. Унда қайд этилишича, "парадигма деганда маълум вақт давомида илмий жамоатчилик томонидан муҳокама қилинган муаммолар ва уларни ечиш моделини тақдим эта оладиган илмий йутуқлар” назарда тутилади (Структура научных революций. М, 1970: 11) . У ушбу таърифдан келиб чиқиб, илмий парадигманинг қуйидаги учта белгисини фарқлайди:
1) ихтисослашмаган (локал) илмий натижаларнинг умум эътироф этилиши. Ушбу эътироф қўлга киритилган назарий парадигмани дунё илм-фанида тезликда тарқалишига асосланмаса ҳам, фанлар ривожига таъсиридан дарак беради;
2) умумэътирофга сазовор бўлган илмий парадигманинг малум бир вақт оралиғида илмий қийматга эга бўлиши. Масалан, тилшунослик ривожида бизга маълум бўлган ҳар қандай даврда долзарб бўлган илмий парадигма муайян давр чегараланган;
3) муаммонинг қандай пайдо бўлиши ва уни ҳал қилиш моделларининг илмий мактаблар томонидан маҳаллийлаштирилиши билан боғлиқ ҳолда ўзгариши. Масалан, структурализмнинг турли илмий мактабларда турлича талқин этилиши каби.
Даврий нуқтаи назардан ушбу ўзгариш ва янгиланишлар парадига қадар, парадигманинг устуворлиги, инқирози ва илмий инқилоб изчиллигига асосланиши маълум бўлади. Илмий парадигмадаги бундай силжишлар эса а) олдинги парадигманинг лисоний воқеликни изоҳлай олмаслиги; б) фаннинг жамиятдаги янгича талаб ва эҳтиёжларга мос келмай қолиши сабабли юз беради (Структура научных революций. М, 1970: 110).
Мазкур манбада замонавий тилшуносликдаги дастлабки илмий инқилоб сифатида Ф. де Соссюрнинг систем-структур назарияси, тилнинг психолингвистик, социолингвистик, этнолингвистик ва лингвокултурологик омиллари билан у ёки бу даражада боғлиқ бўлган Н. Хомскийнинг генератив назарияси иккинчи инқилоб сифатида эътироф этилади. Е. С. Кубрякова мазкур инқилобий ўзгаришларни замонавий тилшуносликка хос бўлган қуйидаги хусусиятлар билан боғлиқ ҳолда содир бўлишини қайд этади:
1) лингвистик экспансионизм, яъни тил ҳодисаларини табиий, аниқ ва ижтимоий-гуманитар фанларда юзага келган ютуқларга “ҳужум” қилган ҳолда, ушбу фанлар билан "чегарадош” бўлган гибрид йўналишларни вужудга келши,
2) тилни антропоцентрик нуқтаи назардан, яъни тил тизимини: тил ва жамият, тил ва миллат, тил ва синф, тил ва ижтимоий гуруҳлар муносабати, нутқ шакланиши ва идрок этиш билан боғлиқ руҳий жараёнлар асосида ўрганиш, тилларни ҳар бир халқнинг ўзига хос тарихи, этник хусусиятлари ва хулқ-атвори билан боғлиқ ҳолда ўрганиш, тилни миллатнинг маданий коди сифатида талқин қилиш кабилар,
3) тилни функцонал аспектда, яъни мулоқат турлари билан боғлиқ ҳолда ҳамда инсон идрокида кечадиган когнитив жараёнлар, психологик механизмлар, коммуникатив стратегиялар самарадорлигидан келиб чиқиб лингвокогнитив, психолингвистик ва прагмалингвистик каби телеологик, каузал ва динамик ёндашувлар асосида тавсифлаш,
4) тилни парадигмадошлик ва интегратив ёндашувлар асосида талқин этиш. Тилнинг синхрон ва диахрон, статик ва динамик каби анъанавий хусусиятларига фанлараро уйғунликда ҳамда функционал, антропоцентрик ва когнитив каби илмий парадигмалар интеграцияси ва экспланатор нуқтаи назаридан баҳо бериш.
Санаб ўтилган барча хусусиятлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиши билан бирга, уларнинг ҳар бири тилшуносликнинг замонавий йўналишларида устуворлик касб этиши ушбу йўналишларни фарқлашга хизмат қилади.

Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish