Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 286,37 Kb.
bet14/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

Савол ва топшириқлар:
1. Когнитив лингвистиканинг бошқа фанлар билан алоқаси тўғрисида нималарни биласиз?
2. Онгнинг тил билан алоқаси қандай?
3. Тил ва тафаккур бирлиги қандай намоён бўлади?
4.Тил тафаккурдан нимаси билан ва қандай фарқ қилади?
5. Ўзбек тилшунослигида когнитив йўналишда қандай ишлар амалга оширилган?


6-мавзу
Когнитив тилшуносликнинг мақсад ва вазифалари
Режа:
1. Тилшуносликда инсон омили. Шахс ва тил муносабати.
2. Антрополингвистика - семантика, прагмалингвистика, когнитолингвистика.
3. Когнитив фан – бу билимнинг мустақил соҳаси.
4. Когнитив тилшунослик фанининг мақсади ва вазифалари.

1. Замонавий тилшуносликнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, унда лисоний ҳодисалар моҳиятини очишда, бугунги фаннинг асосий масалаларидан бўлган инсон ва олам муносабати, лисоний шахс руҳияти, ўй-кечинмалари, орзу-умидларини ифодалашда тил бирликларининг ролини антропоцентрик йўналишда тадқиқ этишга эътибор сезиларли даражада кучайди. Ўзини ўраб турган олам билан доимий муносабатда бўлиш, воқелик фактларига муносабат билдириш, уларни «сўзловчи шахс» сифатида эҳтиёжлар ва манфаатлар нуқтаи назаридан баҳолаш инсон когнитив фаолиятининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Инсон воқелик билан ўзаро муносабатга киришар экан, турли воқеа-ҳодиса, ҳаракат-ҳолат ва предметларнинг белги-хусусиятларини англаш ва аниқлаш билан чегараланиб қолмайди, балки уларни ўзининг жамиятда эгаллаб турган мавқеи, эҳтиёжлари, ўз коммуникатив мақсади ва нутқий шароитдан келиб чиқиб баҳолайди. Бунда у жамият томонидан белгилаб қўйилган қоида ва мезонларга таянади.


Инсон омилига янгича ёндашувлар замирида юзага келган «Антрополингвистика жаҳон тилшунослари томонидан тилшуносликнинг янги даври деб баҳоланмокда ва у лингвистик семантика, прагмалингвистика, когнитолингвистика сингари тилнинг ички тузилишини сўзловчи ва тинговчи шахс билан боғлаб ўрганувчи йўналишларни ўз ичига олиши эътироф этилмоқда. Мустақиллик шароитида ўзбек тилшуносларининг диққат-эътибори структур тилшунослик билан бирга антрополингвистика йўналишларига қаратилганлиги таҳсинга лойиқдир»17.
Антрополингвистик нуқтаи назаридан воқеликнинг асосий фигураси бўлган инсон жамиятда юз бераётган воқеа-ҳодисалар марказида туради.У объектив оламда юз берувчи турли воқеа-ҳодисалар, ҳаракатлардан маълум даражада таъсирланади ва ўз навбатида ўзи ҳам уларга муносабат билдиради. Бу муносабат турли нутқий вазиятларда ҳар хил кўринишларда намоён бўлади. Мулоқотнинг қандай амалга ошиши суҳбатдошларнинг маънавий-маданий савияси, ёши, нутқий вазиятга боғлиқ бўлади.
«Нутқий мулоқотни фаолият ва ўзига хос бир система сифатида тушуниш унинг таркибий кисмлари нималардан иборат эканлигини шарҳлашни талаб қилади. Мулоқотнинг умумий моделида таркибий қисмлар ўз аксини топган. Шунга кўра уларни икки гуруҳга, яъни ташқи ва ички гуруҳларга ажратиш мумкин. Мулоқотнинг ташқи омиллари (таркибий қисмлари) мулоқотнинг мақсади, ундаги тингловчи ва сўзловчининг мақсади, мулоқот воқеланаётган шарт-шароит, вазият кабиларни киритиш мумкин. Чунончи, мулоқот мақсади мулоқот мазмунини белгилайди. Вазият унинг шаклини ва кўп ҳолларда мулоқотнинг ички таркибий қисми бўлган лисоний ва нолисоний омиллар табиати ва турларини белгилайди».18 Инсоннинг олам ҳақидаги ҳаётий тажрибалари асосида кузатиши натижалари, асосли, теран мушоҳадалари фалсафий хулосаларга келишига имкон берса, ижтимоий ҳаётдаги турли фактларга ўз тафаккури мезонларига таяниб муносабат билдириши мантиқий фикрлашни юзага келтиради.
Сўзловчи муносабатининг қай тарзда юзага чиқиши унинг жамият томонидан белгилаб қўйилган маънавий-ахлоқий мезонларга амал қилиши, ўз сезгилари, дидига таяниши, гўзалликни қандай идрок қилиши, ақли ва ҳис-туйғуларига боғлиқ бўлади. Бу эса тилнинг этика, эстетика, психология каби фанлар билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Бошқача айтганда, мазкур соҳалар ўзаро кесишган чорраҳа марказида инсоннинг нутқий фаолияти туради.
Кейинги йилларда олимлар инсоннинг лисоний тафаккур ҳамда мулоқот фаолияти таҳлили билан изчил шуғулланмоқдалар. Шу асосда замонавий тилшуносликда жамият ва инсон нутқи муносабатини ўрганувчи социолингвистика, лисоний бирликлар ва муайян субъект нутқи орасидаги боғлиқлик ҳақида баҳс юритувчи прагматика, нутқнинг миллий-этник жиҳатларини тадқиқ этувчи этнолингвистика, англаш ва билиш, нутқнинг мақсади, коммуникатив вазиятдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганувчи психолингвистика каби йўналишлари майдонга келди. Бу эса лингвистик тадқиқотларда тил ва тафаккур, тил ва онг алоқалари табиатига янада чуқурроқ кириб бориш учун замин яратади. Мазкур йўналишларда олиб борилган тадқиқотларни маълум даражада бирлаштириб турувчи лисоний соҳа когнитив тилшуносликдир.
Тилшуносликда лисоний ҳодисалар таҳлилига когнитив ёндашув тил ва тафаккур, сўз маъносининг ўзаро муносабати муаммоларини категориялаш ва концептлаштириш орқали билимнинг турли структураларини шакллантириш ва уларнинг тилда намоён бўлиш имкониятларини аниқлашга ёрдам беради. Когнитология – билим ва тафаккур, борлиқ ва унинг объектив қонуниятларини ўрганиш, англаш, идрок қилиш натижалари ҳақидаги фан бўлиб, у тўпланган маълумотларнинг муайян тизимига айланганки, бизнинг онгимизда маълум тарзда жойлашган ва ўз табиатига кўра тафаккурнинг когнитив жараёнларидан таркиб топган. Шунингдек, когнитив фан билим тузилиши жараёнларини ўрганиш, турли хил ахборотларни қайта ишлаш, сақлаш, фойдаланиш, ташкиллаштириш ва тўплаш, инчунун, бу тузилмаларнинг инсон миясида шаклланишини ўрганишни ҳам ўз ичига олади. Когнитив тилшуносликнинг мазмун мундарижасини қуйидагича белгилаш мумкин:

Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish