Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Мавзуга доир савол ва топшириқлар



Download 286,37 Kb.
bet10/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

Мавзуга доир савол ва топшириқлар:
1. Диалектик фалсафанинг моҳияти ва унинг структур тилшуносликнинн вужудга келишида иштироки нималардан намоён бўлади?
2. Ф.де Соссюр таълимотининг асосий моҳиятини қисқа сатрларда изоҳланг.
3. В.фон Гумбольдтнинг тил формаси ҳақидаи таълимоти моҳиятини қандай изоҳлаш мумкин?
4. А.Навоийнинг асарларидан тил ва нутқни фарқланишига оид қўшимча даллилларни топинг ва уларга қиёсий муносабат билдиринг.
5. Прага лингвистик мактаби фаолияти ҳақида нималарни айта оласиз?
6. Копенгаген структурализмида илгари сурилган асосий тамойиллар нималардан иборат?
7. Америка структурализимида илгари сурилган асосий лингвистик ғояларни изоҳланг.
8. Ўзбек тилшунослигидаги структурализимини унинг асосий йўналишлар билан қиёсалаб изоҳланг.
Адабиётлар:

  1. Бушуй Т., Сафаров Ш. Тил қурилиши: таҳлил методлари ва методологияси.-Т. «Фан», 2007.

  2. Расулов Р. Умумий тилшунослик. –Т., 2010.

  3. Расулов Р. Анъанавий тилшуносликми ёки систем тилшунослик? // Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари. Республика илмий- амалий анжуман материаллари. -Андижон, 2012. 180-бет.

  4. Соссюр. Ф. де. Труды по языкознанию. – М., 1977.

  5. Соссюр Ф. де. Заметки по общей лингвистике. – М.,1990.

  6. Неъматов Ҳ., Бозоров О. Тил ва нутқ. –Т., 1993.

  7. Нурмонов А. Лингвистик белги назарияси –Т., 2008.

  8. Нурмонов А. Структур тилшунослик Т., 2008.

  9. Нурмонов А. Struktur tilshunoslik: ildizlari va uo’nalishlari. Т.,2009.



З-мавзу
Генератив тилшунослик ва унинг моҳияти, замонавий тилшуносликда тутган ўрни
Режа
1. Генератив тилшуносликнинг вужудга келиш сабаблари.
2. Хомский генератив назариясининг инқилобий моҳияти.
3. Ботиний ва зоҳирий шаклллар ва уларнинг трансформацияси.
4. Генератив назариясининг ютуқ ва камчиликлари ҳақида.


1. Систем-структур тилшунослик атрофида янги-янги оқим ва йўналишларнинг вужудга келиши ҳамда уларнинг ҳар бирида тил тизими тадқиқининг ўзига хос усулларида амалга ошириш ғоясининг илгари сурилиши ушбу назарияга бўлган муносабатни ўзгаришига олиб келди. Хусусан, глоссематикачилар томонидан тилшуносликни бошқа фанлар юкидан озод қилиш ва уни имманент ҳолда тадқиқ этиш ғоясининг илгари сурилиши, дескриптив тилшуносликда эса тилни формал кўрсаткичлар асосида ва соф муносабатлар асосида ўрганишнинг тарғиб қилиниши кабилар шулар жумласидандир.
Л. Блумфилднинг таъкидлашича, “механистик ёндашув замонавий илмий тафаккурнинг энг зарур шаклидир” ва лингвистик билим “физика ёки кимё фанларини ўрганиш жараёнидаги сабаб-оқибат муносабатлардан ҳеч қандай фарқ қилмаслиги лозим” (Блумфилд 1968:47). Бу нуқтаи назарга кўра, тилшуносликнинг тахлил методлари табиий фанларникидан фарқ қилмаслиги керак, дескриптив амалларнинг бевосита кузатилаётган объектга татбиқ қилиниши тилшуносликни шундай фанлар даражага олиб чиқиши мумкин. Шу асосда тилларни “агглютинатив модел” асосида тавсифлаш ва таҳлил қилишнинг ягона универсал усулини яратиш мумкин.
Ушбу тавсиялар ва таҳлил усулларда гарчи тилшуносликни замон талабига мос ҳолда ўрганиш мақсади кўзланган бўлса ҳам, уларда тилни унинг соҳиби бўлган инсон омилининг эътиборга олинмаслиги, унинг асемантик ҳодиса сифатида талқин этилиши тилшунослик фанни гуманитар илдизидан узоқлашиш хавфга олиб келди [Шулежкова 2008,344–345]. Назарий тилшуонисликда юзага келган ана шундай танг ҳолатни англаган Н. Чомский (Хомский) ўзи мансуб бўлган дескриптив йўналишдаги ушбу мумаммоларнинг ечимини топиш мақсадида “генератив лингвистика”, “трансформацион-генератив грамматика” (Generativus – дунёга келтирувчи, яратувчи) деб юритиладиган таълимотини яратди.
Тил тизми моҳиятини бихевиористик ва эмперик тамойиллар устуворлигида ҳамда нутқий фаолиятни фонологик ва морфологик сатҳлар кўламидаги формал сигментлар дистрибутив таҳлили асосида ўрганишни тарғиб қилувчи дескриптив йўналиш ғояларининг танқидий тавсифи асосида юзага келган генератив лингвистиканинг “туғилиш санаси” Н. Чомскийнинг “Синтактик структуралар” номли рисоласи чоп этилган 1957 йил билан белгиланади. Ушбу назарияда тил структурасини фонологик ва морфологик сатҳларга мансуб формал элементлар дистрибутцияси орқали синтактик қурилмалар индуктив таҳлилига асосланган дескриптив йўналишга зид равишда тилнинг марказий бирлиги сифатида жумларани белгилаш, уларнинг вужудга келиш динамикасини генератив, канструктив, трансфаромоцион ва дидуктив тамойиллар асосида тавсифлаш орқали тилга хос универсиял моҳиятини ёритиш мақсад қилиб қўйилади.
Н. Чомскийнинг қайд этишича, тилни “... инсоннинг интеллектуал қобилиятини акс эттирувчи ҳодиса” ва “тил - онгнинг кўзгуси” эканидан келиб чиқиб, “... лисоний ҳодисаларни юзага келтирувчи механизмларни, улар қанчалик мураккаб ва мавҳум бўлмасин, изоҳлаш қобилиятига эга бўлган назарияларни яратиш” орқали назарий тилшуносликда аменталистик қарашлар туфайли юзага келган танг ҳолатдан чиқиш мумкин. Ушбу назарияда эса: 1) табиий тил инсонга хос бўлган интеллектуал ва психик қобилият экани; 2) нутқни шакллантириш ва тушуниш ягона бир қобилиятнинг (яратиш қридаларининг) икки хил намоён бўлиши; 3) тилнинг инсон туғма қобилияти билан боғлиқлиги; 4) барча тилларда умуминсониятга хос бўлган генетик хусусиятларнинг мужассамланганлиги кабилар тавсифига алоҳида эътибор қаратилиши керак.
Н. Чомский табиий тилнинг инсонга хос бўлган интеллектуал ва психик қобилият эканини ижтимоий асосли тилни competence (қобилият) сифатида, индивидуал нутқни эса performance (ижро) сифатида белгилаган ҳолда, “тилдан фойдаланиш (performance) лисоний қобилиятни (competence) намоён қилишдир” деган тезис орқали далиллашга ҳаракат қилади (Хомский 1972: 9). Ушбу фикр моҳиятан стурктур тилшуносликдаги тил ва нутқ дихатомиясига яқин бўлса ҳам, унда тилшуносликнинг объектини белгилашда тилнинг ижтимоийлигига эмас, балки тил ва нутқнинг лисоний фаолиятдаги узвийлигига ҳамда ушбу узвийликни таъминловчи лисоний қобилият(competence)дан келиб чиқиб белгиланади.
Бу нуқтаи назарга кўра, жумла тузиш ва лисоний ижод эркинлигини таъминловчи механизм ва структуралар инсон тилини тақозо этувчи лисоний қобилият(competence)да мужассамланган бўлиб, ушбу механизмлар ҳар бир шахснинг лисоний фаолият эркинлигини таъминлайди. Шу тариқа Н. Чомский структур тилшуносликда нутқий фаолиятни (langage) вужудга келиш манбасини кўрсатиш мақсадида қайд этилган лисоний қоблиятни инсон интеллекти ва руҳиятини намоён этувчи тил (langue) ва нутқ(parole) учун умумий ва марказий восита сифатида белгилайди. Лисоний қобилият (competence) ва унинг ижросини тақозо этувчи (performance) нутқ узвийлиги лисоний фаолиятни ташкил қилса ҳам, ушбу фаолият нутқни шакллантириб ижро этувчи шахс ҳамда нутқни тинглаб тушунувчи шахс позицияларида ҳар иккаласи учун умумий бўлган қобилиятнинг икки хил фаоллашувига асосланади.
Н. Чомский ушбу фарқни пропозитив мазмун ва акустик образларни тақозо этувчи ботиний ва зоҳирий структураларнинг икки хил комбинацияси асосида изоҳлайди. Унга кўра, нутқнинг шаклланиши инсон онгида пропозитив асосли “ботиний (ёки ички, туб структура) структура” вужудга келиши ва уларни грамматик трансформация амаллари воситасида “зоҳирий (ташқи) структура”га кўчирилишига асосланади.
И нсоннинг лисоний қобилияти чексиз миқдордаги тўғри жумлалар тузишни таъминловчи рекурсив қоидаларга асосланган бўлиб, улар исталган пайтда фикрни ботиний структурага айлантириш ва трансформация қоидалари воситасида зоҳирий структурага кўчириш имкониятига эгалиги билан характерланади. Ушбу стандарт назариянинг умумий схемаси қуйидагича:

Структура тузиш қоидаси







Лексикон




Б отиний структура













трансформация

Зоҳирий структура







Трансформацион таҳлил усули дастлаб З.Хэррис томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда трансформация жараён: ядро гап ёки операнднинг оператор воситасида трансформанд, деб юритилувчи ҳосила гапларнинг вужудга келтирилиши назарда тутилади. Н. Чомский ушбу усулга дедуктив-аксиоматик ишлов берган ҳолда ўзининг лисоний қобилият (competence), унинг ижроси(performance) изчиллигига асосланувчи трансформацион-генератив грамматикасикасини яратади.


Унинг асосий моҳияти гапнинг ғоясини S, ундаги исм груҳини NP, феъл гуруҳини VP ишоралари воситасида белгилаш асосида ҳам изоҳланади. Масалан, Самимийлик бу болани қўрқитиши мумкин гапининг яхлит ғояси S га тенг бўлиб, ундаги самимийлик сўзи исм груҳи NPни, мумкин сўзи Aux ишорасига хос феълли боғламани, бу болани қўрқитиши қисми эса VP- феъл гуруҳини тақозо этади. Шунингдек, ушбу таҳлилда NP исм гуруҳини N эга вазифасидаги компонентлан ташкил топганни, Aux - феълли боғлама ҳам битта модал феълдан ташкил топганини, VP - феъл гуруҳни эса V (қўрқитиши), Det (бу кўрсатиш олмоши) ва N (болани тушум келишигадаги от) каби ишоралардан иборат NP (воситасиз тўлдирувчи)дан ташкил топганини ҳам белгилаш мумкин. Унинг “синтактик дарахт” шаклидаги тасвири қуйидагича:
S

Эга Aux кесим




NP мумкин VP

N феъл тўлдирувчи



Самимийлик V NP

Қўрқитиши Det N


бу болани


Ушбу трансформацион субкомпонент гапнинг кўпсонли ташқи структураларини келтириб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади:
1. Самимийлик бу болани қўрқитиши мумкин.

  1. Самимийлик бу болани қўрқитиши мумкин эмас.

  2. Бола самимийликдан қўрққан бўлиши мумкин.

  3. Балки самимийлик бу болани қўрқитар?

  4. Самимийлик, бу болани қўрқитади ва бошқалар.

Н. Чомскийнинг эътирофига кўра, ҳар бир тил соҳиби ўз лисоний қобилиятига таяниб, чексиз миқдордаги ботиний структураларни ҳосил қилиши ва уларни ўз мулоқот вазиятига мос келадиган зоҳирий структураларга кўчириш имкрниятига эга бўлади (Chomsky 2006:27). Лисоний қобилият (competence) тақдим этадиган ушбу имкониятларни тингловчи позициясидаги ижроси (performance) эса нутқ шаклланишига зид равишда, зоҳирий (сиртқи) структурадан ботиний (сиртқи) структурани келтириб чиқарган ҳолда пропозитив моҳиятни англашга асосланади.
Генератив тилшуносликнинг диққат марказида турган кейинги масала лисоний қобилият (competence) ва унинг ижросини таъминловчи марказий воситани белгилаш билан боғлиқдир. Н. Чомский ушбу воситани белгилашда В. фон Гумбольдтнинг “инсонга тайёр ҳолдаги тил эмас, балки лисоний қобилият ато этилган ва бу қобилият туғмадир” деган фикрига таянади ва унга ижодий ишлов берган ҳолда (Язык и философия культуры. М.:1985: 430), уни инсонга ато этилган руҳий қобилият сифатида эмас, балки ирсий жараён натижаси сифатида изоҳлайди. Унинг бундай хулосага келишида К. Лоренцнинг эволюцион эпистемологияда жамиятнинг тадрижий такомили туфайли туғма қобилият ҳам субъект билан боғлиқ бўлмаган генетик релликка айланади, деган фикри тутрки вазифасини ўтайди.
Туғма қобилиятга хос яратувчанликни тақозо этувчи генератив асосни ва универсиалликни белгилашда Пор-Роял монастирининг роҳиблари Антон Арно ва Клод Ланслоларнинг «Умумий расионал грамматика» асарида илгари сурилган ғояларга, ушбу назариянинг асосий мағини ташкил этувчи рационал асосни белгилашда эса Р.Декартнинг инсон ўз кузатишларини туғма қобилиятдаги ва борлиқ ғояларни рационал туташуви асосида тафаккур бирлигига айлантириши ҳақидаги фикрига таянади (Р.Декарт. М.:Мысл, 1989. 1-т: 472-473).
Н. Чомский ушбу мулоҳазаларга таянган ҳолда, “Бола миясида тил билиш, тилни эгаллаш имконини берувчи туғма асосли ички схематизм мавжуд бўлиб, у хилма-хил нутқлар таъсирида бўлган болада универсиал грамматик кўникмани шакллантиради ва ўз она тили билан бирга бошқа тилларни ўзлаштириш имконини яратади”, - деган хулосага келади (Н.Хомский. Картезианская лингвистика. 2005: 4).
Яна бир ўринда у “Тил ҳақида гап борганда, туғма қобилият назарда тутилиши лозим”лигини таъкидлайди. “Инсон онгли фаолиятининг асосий элементларидан бўлган ушбу қобилият тасодифан, беихтиёр, қарийиб назоратсиз ҳаракат қилади ва натижада бой ҳамда мураккаб билимлар системаси бўлган тилни шакллантиради” (Хомский 1999, 242-бет). Тилни билиш ва ўзлаштириш имкониятини яратувчи туғма қобилият ва унинг воситасида вужудга келадиган ботиний структуралар барча учун умумий, универсал бўлган тамойилларга бўйсунади (Katz 1967:219).
Шу боис “тил назариётчиси, аниқ бир тил грамматикаси ҳақида фикр юритаётганида ушбу тилда сўзловчи ва тингловчининг когнитив тизимида шаклланган лисоний билимни назарда тутади, универсал грамматика босқичига ўтганидан сўнг у инсон тафаккури, интелектининг маълум, умумий имкониятларини ўрганишга киришади (Хомский 1999: 24-25). “Лисоний тузулмаларни шакллантирувчи тамойилларни тавсифловчи грамматика – универсал грамматикадир ва бундай грамматикани ўрганиш “инсон интеллектуал қобилиятини ўрганиш демакдир” (Chomsky 2006:24).
Генератив назария сабоқлари ҳақида гап борганда, энг аввало, унда тилнинг нутқ субъектини инобатга олган ҳолда тавсифлаш борасида структур йўналишларга нисбатан анча илғорлаб кетганини эътироф этиш лозим. Ушбу илдамлашув: биринчидан, ботиний структура тушунчасининг киритилиши тадқиқотчи диққатини зоҳирий лисоний белгилар ортида турган соҳага, яъни сўзловчи онгида кечадиган жараёнларга тортишида; иккинчидан, Чомскийнинг ишларида синтаксис, гап тузилиши ҳақидаги таълимот сифатида қаралишига қарамасдан, нутқий тузилманинг мустақил мазмунга эга бўлишини тасдиқловчи соҳа даражасига кўтарилганида кўзга ташланади.
Шунингдек, Н. Чомскийнинг асарлари ўтган асрнинг ўрталарида юзага келган танглик, турғун ҳолатдан чиқишда муҳим рол ўтаганлигинини ҳам алоҳида эътироф этиш керак. Генератив назариянинг ривожи маълум даражада тилшуносликни тасвирий ва таснифий амаллар қамровидан қутқазиб, уни сабабларни изоҳловчи фан даражасига кўтаришга ҳисса қўшди. Ушбу назария тилшуносларни тил грамматик қурилишига бошқача назар билан қарашга, грамматикани аввалгидек материалнинг тўғридан-тўғри, механик қайта ишланиши натижасида шаклланадиган қоидалар, андозалар тўплами сифатида қарашдан воз кечишга ундади ҳамда уни инсон тафаккури, нутқий фаолиятини шарҳловчи манба кўринишида қабул қилишга чақирди.
Мазкур таълимотида трансформация тил қурилиши моделининг таркибий қисмига ва энг муҳим тугунларидан бирига айланди. Ушбу тушунча воситасида тил синтактик қурилмасининг икки марказий бўлаги-“ботиний” ҳамда “зоҳирий” структуралар ягона боғламга бирлашди. Трансформация амалларининг “сабабларни изоҳлаш” имконияти кенг эканлигини кузатишган тилшунослар улардан тил тизимининг бошқа сатҳларига оид ҳодисалар таҳлилида ҳам кенг фойдаланмоқдалар.
Унинг айрим ғоялари функционал грамматика ва психолингвистика соҳаларининг шаклланишига кучли таъсир ўтказди. Нутқий фаоллият кечиши билан боғлиқ бўлган тафаккур фаолияти жараёнлари (масалан, мазмунни англаш фаолияти) бевосита кузатилмайдиган жараёнлардир. Нутқий тафаккур фаолиятининг яширин ҳаракатларини лингвистик таҳлил асосида кузатиш учун аниқ кўринишдаги методларга мурожаат қилишга тўғри келади. Генератив тилшунослик доирасида шаклланган “яратувчан грамматика” назарияси функционал синтаксис соҳаларига оид тадқиқотларни бажаришга кенг йўл очиб берди.
Ушбу ижобий жиҳатлар билан бирга ушбу назария танқидий кўз билан баҳо бериш ва ёндашиш лозим бўлган ўринлардан ҳам холи эмас. Хусусан, А.Вежбецкаянинг фикрига кўра, “тилни анъанавий индуктив таҳлилидан фарқли равишда дедуктив талқини таклиф қиладиган ушбу назарияда “гамматикани инсон онгидаги лисоний материални репрезентацяловчи қоидалар тизими” сифатида тавсифлаш орқали “синтаксисни семантика билан боғлиқ бўлмаган алгоритмик асосли, формал тизим” сифатида тасаввур қилишга олиб келадиган “семантикасиз лингвистика” тарғиб қилинади (Вежбяцкая, 1999:10-14).
Ш.Сафаровнинг берган баҳосига кўра, “Н.Чомсикийнинг рационал-генератив назарияси Р.Декарт фалсафасида “инсон тафаккурни унинг онгидаги туғма билим, ғоялар заҳираси асосида фаоллашиши” ҳақидаги ғояларга бориб тақалади. У ушбу ғояларни ўзлаштирган ҳолда, “грамматикани бекаму-кўст нутқий кетма-кетликларни (гапларни) тузувчи механизм” сифатида тасифлашга ҳаракат қилади. Бироқ бу ғоя инсонни ўз лисоний фаолиятининг ташаббкори ва ижодкори эмас, балки генетик асосли туғма қобилиятга қарам, ижрочига айлантириб қўяди (Ш.Сафаров.2015:170-171).
Дарҳақиқат, инсон лисоний қобилиятни рационал-генератив асослар билан боғлиқ ҳолда талқин этишни тарғиб қиладиган ушбу ғояларни фан учун мутлақ янгилик деб бўлмайди. Инсон шуурига сингдирилган хилқатнинг сир-синоатини очиш ва илмий ўрганишга бўлган бундай урунишларни биргина генератив тилшуносликда эмас, балки ғайриилоҳий ва инсоний қарашларга асосланувчи эволюцион таълимотга хос бўлган хусусиятдир. Олам ва одам муносабатида энг мураккаб, мўъжизавий масалалардан бири инсон ҳиссиёти, ақл-заковати ва лисоний қобилияти билан боғлиқ бўлиб, бу борада олиб борилган кўпчилик изланишларда инсон моҳиятини илоҳий ибтидо билан боғлиқ ҳолда изоҳлашдан бошқа йўл топа олишмаган.
Хусусан, Ф.де Соссюр ўзнинг систем-структур назриясини туғма қобилият билан чегаралаган бўлса, В. фон Гумбольдтнинг “борлиқ - руҳ - туғма қобилият - сезгилар - ақл-идрок - тил” изчиллигига асосланган таълимотида руҳ илоҳий ибтоднинг эътирофи ҳисобланади. Шарқ мумтоз фалсафаси ва адабиётида илоҳий фаол ақл инсон ақлининг ибтидоси сифатида эътироф этилади. Бироқ ушбу илоҳий ибтидо инсонни ўз измида ушлаб турувчи куч сифатида эмас, балки унинг генетик асосни белгиловчи восита сифатида талқин этилади. В. фон Гумбольдт лингвофалсафасиги “руҳ” ҳам ана шундай мўътадил восита ҳисобланади. Н.Чомсикийнинг рационал-генератив назариясида эса генетик асосли туғма қобилият инсонни ўз лисоний фаолиятининг ташаббкори ва ижодкори эмас, балки онгидаги туғма схематизм ва механизмларга қарам шахс сифатида талқин этишни талаб қилади.



Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish