Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 286,37 Kb.
bet6/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

Копенгаген структурализими. Структурализмнинг бу йўналиши XX асрда 30-йилларида Копенгагенда ташкил топган бўлиб, у глоссематика (юнонча глосса “тил” сўзидан олинган ) деб юритилади. Глоссематиканинг асосий намояндалари Л. Ельмслев, В.Брёндаль, X. Ульдаллардир. Ушбу мактаб вакиллари назарида ҳозиргача бўлган тилшунослик моҳиятан психология, физика, физиология, тарих ва мантиққа яқин туради. Тилшуносликни ана шундай парчаланишдан ҳалос этиш учун уни бошқа фанлар юкидан озод қилиш лозим. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун тилни ундан ташқари (трансцендент) ҳодисалар доирасида эмас, балки имманент ҳолда ўрганиш лозим. Шундай йўл тутилганда лингвистик назария тилни ундан ташқаридаги ҳодисалар конгламерати сифатида эмас, балки ёпиқ бир бутун структура сифатида талқин этиш имконини яратади. Зотан, структура ўз ички тартибига асосланган иерархик яхлитлик бўлиб, уни фақат дедуктив йўл билан ёритиш мумкин. Бундай дедуктив методни эмпирик ёки имманент-семиологик метод деб номлаш мумкин (Нурмонов А.2009: 92).
Лингвистик назариянинг вазифаси тилдан ташқаридаги ҳодисаларга боғлиқ бўлмаган, тилни тил қилиб турган барқарор бирликларни қидиришдан иборат бўлиши лозим. Ана шу барқарор бирликларни ажратиш ва тавсифлаш тамойили эмпирик тамойил дейилади. Глоссематикларнинг эмпирик тамойили орқали илгари сурилган асосий масалалари қуйидагилардан иборат:
1. Глоссематиклар тилни тил қилиб турган барқарор бирликлар сифатида ифода шакли ва ифода субстанцияси, мазмун шакли ва мазмун субстанцияси каби тушунчаларни фарқлашади. Унга кўра, тилда ўзининг ифодасини топган борлиқ факти, тафаккур орқали шаклланган борлиқ, тушунча мазмун субстанцияси, тил ёрдамида системалаштирилган товушлар занжири эса ифода субстанцияси ҳисобланади. Масалан, Берлин сўзда биз бир хил ифода субстанциясига (товуш занжирига) эга бўламиз. Лекин бу ифода субстанцияси турли тилларда турли хил кўринишда бўлса ҳам мазмун субстанцияси (Берлин ҳақидаги тасаввур) ўзгармайди.
Мазмун плани ва ифода ўзаро коммутация муносабати орқали боғланади. Бу муносабат ифода планидаги ўзгариш мазмун ўзгаришга олиб келган ҳолатларда намоён бўлади. Масалан, тол сўзининг ифода планидаги охирги товушни ўзгартирсак, маъно ҳам ўзгаради: тол сўзидан тош сўзи ҳосил бўлади. Агар ифода планидаги ўзгариш мазмун планидаги ўзгаришга олиб келмаса, бу ҳодиса субституция ҳисобланади. Масалан, кел сўзининг бошидаги к ундошини г ундошига алмаштирсак ҳам сўзнинг мазмун планида ўзгариш рўй бермайди. Коммутацияда ифода плани элементи билан мазмун плани элементи системанинг мустақил элементи сифатида қаралади. Улар ўзаро алмашиниш хусусиятига эга бўлади. Бундай элементлар инвариант ҳисобланади. Субституция муносабатида бўлган элементлар бир инвариантнинг вариантлари саналади. Масалан, қўшма ва содда гаплар, сўз кўпгина намуналарга эга бўлиб, бу намуналар вариант, намуналарнинг умумий моҳияти эса инвариант саналади.

Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish