Экинбоп наша- (Cannabis Sativa L)тутдошлар оиласига мансуб, бир йиллик ўтсимон толали ва мойли ўсимлик. Бу ўсимлик тола ва дон учун етиштирилади. Толасининг мустаҳкамлиги юқори бўлганлиги учун брезент, холст, каноплар, арқон, балиқ тўри тайёрлашда қўлланилади. Уруғ таркибида 30-35% ёғ бўлиб, омихта ем учун қимматли кунжара ҳисобланади. Экинбоп наша турли табиий шароитларга мослашади. Лекин кўпинча Украина, Марказий қоратупроқ туманлари, Россиянинг ўрта қисмида ва Қирғизистонда етиштирилади. Кўп миқдорда Хиндистон, Япония, Европа мамлакатларида етиштирилади. Морфолгик хусусиятларига кўра наша икки хилга бўлинади:
Оддий;
Ҳинд.
Оддий наша иккитакичик хилга бўлинади: Европа ва Шарқий Осиё нашаси;
Биринчи гуруҳнинг географик хили- шимолий, ўрта рус ва жанубий;
Иккинчи гуруҳнинг географик хили - приморий, япон ва америка нашаси.
Кўпроқ ўрта рус ва жанубий наша етиштирилади. Ўрта рус нашаси Молдавия, Чувашия, Бошқиристон, Татаристон, Новасибирст, Алтай ва Краснодар ўлкаларида ва Белоруссияда етиштирилади. Баландлиги 1,5 м гача. Жанубий наша баландлиги эса 3,5 м гача бўлиб, асосан Шимолий Кавказ, Украина, Ўрта Осиёда етиштирилади.
Расм 22. Наша меваси.а-қопламада; б - қопламасиз.
Наша меваси- бир уруғлик ёнғоқ. Ёнғоқ юзаси силлиқ, шакли юмалоқ - узунчоқ, узунлиги 4-5 мм, ранги кўкимтир-кулранг. 1000 та дон массаси 12-25 г. Ёнғоқ 35%қобиқ ва ядродан иборат. Ёнғоқ мойга (25-38%) ва оқсилга (18%) бой. Наша мойининг яшил бўлиши мевасида хлорафил бўлишидан далолат беради.
Кенг тарқалган навлари: Днепровская однодомная 6, Южносозреваюшая однодомний 14-16, Ермаковская местная.
Канакунжут -бу ўсимлик меваси бошқа мойли донлар мевасига қараганда мойга бой (70%). Канакунжут ёғининг қимматлилиги шундаки ёпишқоқлиги юқори, музлаш ҳарорати паст, ҳавода оксидланмайди. Шунинг учун сурковчи сифатида (авиация) ишлатилади. Техник мой сифатида дунёда иккинчи ўринни эгаллайди. Ундан «каторовая» ёғи олинади (медицина). Кунжараси ўғит сифатида ва оқсил моддасига бой бўлгани учун елим ва пластмасса олишда ишлатилади. Яна кимё, тўқимачилик, парфюмерия ва бошқа саноат тармоқларида ишлатилади. Канакунжут ем учун маҳсус ишловдан сўнг ишлатилиши керак, чунки таркибида захарли рицин, рицинин ва бошқа моддалар бор (0,02 г. рицин одамни ўлдиради). Бошқа донларда аралашма сифатида бўлиш ман этилади. Канакунжут - иссиқсевар ўсимлик бўлиб, Шимолий Кавказ, Украина, Ўрта Осиёда экилади. Бразилия, Ҳиндистонда кўп етиштирилади. Шунингдек Африка ва АҚШда ҳам етиштирилади.
К анакунжут (Ricinuscommunis) - сутламадошлар оиласига мансуб, бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Баландлиги 2,5 м. гача.Тропик давлатларда кўп йиллик турлари баландлиги 10 метргача ўсади. Меваси кўпинча уч инли кўсакча. Кўсакча тиконли ёки тиконсиз, пишганда очиладиган ёки очилмайдиган. Хар бир инчада биттадан уруғ етилади. Уруғи овал, тухумсимон, йирик, узунлиги 8-22 мм. Устки қатлами ялтироқ, қора, қизил-сиёҳранг расмли кулранг бўлади. 1000 та дон массаси 150-1000 г.
Расм23. Канакунжут.а-барги билан пояси;б-кўсакча;в-гуллаётган поя;г-уруғ.
Асосан икки тури етиштирилади:
1 - персидская (1000 та дон массаси350 г.)
2 - сангвинеус йирик уруғлик (1000 та дон массаси1000 г.гача).
Канакунжут таркибида 50-60% ёғ, 14-17% оқсил, 4,5-6,0% углевод, 18-21% клетчатка, 3-4% минерал моддалар бор.
Асосий навлари: ВНИИМК 165,Донская крупнокийная, ВНИИМК 18. Республикамизда канакунжутнинг Херсонская 10 нави етиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |