Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet31/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Кунжут -жуда қадимий ўсимлик. Дунё миқёсида кунжут ёғи еттинчи ўринда туради. Ўсимлик мойи сифатида консерва ишлаб чиқаришда, ҳолва ишлаб чиқаришда, медицина, порфюмерия саноатларида ишлатилади. Кунжараси оқсилга бой қимматли ем ҳисобланади. Асосан Ҳиндистон, Хитой, Покистон, Африка ва кўпинча субтропик мамлакатларда ҳамда Туркманистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Краснодар ўлкасида етиштирилади.
К унжут(SesamumindicumL) - кунжутдошлар оиласига мансуб, бир йиллик мойли иссиқсевар ўсимлик. Шўр ботқоқни ёқтирмайди. 30 га яқин тури мавжуд бўлиб, ҳинд кунжути кенг тарқалган. Ўсимлик бўйи 1,5 метр. Меваси узунчоқ шаклдаги кўсакча, 70-80 уруғдан иборат. Уруғи майда, оқ, сариқ, қўнғир, кулранг, жигар ранг ва қора рангли бўлади. 1000 та дон массаси 2,3-4,8 г. Ўрта Осиёда унинг Тошкент-122, Серахский-470, Оқуруғ-7 каби навлари экилади. Гектаридан 5-12 ц.гача ҳосил беради.
Расм 24.Кунжут кўсаги.


Соя-Fabaceae оиласига, Рарilimoidae, кенжа оиласига,Glycine L., авлодига мансуб бўлиб, унинг беш эколого-географик кенжа турлари мавжуд. Олимларнинг фикрича,маданий соя ёввойи ҳолда ўсувчи соядан G. ussuriensis Rgl.дан келиб чиққан.
Соя энг қадимги дуккакли дон экини ҳисобланиб, хилма-хил мақсадларда ишлатилгани сабабли, қимматли экинлар қаторига киради. Унинг ватаниЖанубий-Шарқий Осиёдир.Европада XVIII асрда, Ҳамдўстлик мамлакатларида XIX асрда (Россия ва Грузияда) экила бошланган. Ўзбекистонда XX асрнинг бошларида соя устида биринчи марта тажриба олиб борилган. Ҳозирги вактда шоликор туманлардаги унча ката бўлмаган майдонларга экилади. У озиқ-овқатда фойдаланиладиган, ем-хашак тайёрланадиган техникавий экиндир. Таркиби 33 - 45% углеводлар, шунингдек, витаминлар, оқсил, мой кўп бўлган ноёб ўсимликдир. Унинг оқсиликимёвий таркибига кўра ҳайвонлар оқсилига яқин туради. Дони таркибида сутдаги каби козеин бор. Шунинг учун соя оқсили ачиганда сутга ўхшаб ивиб қолади. Соядан сут, сузма қаймоқ, пишлоқ тайёрланади. Махсус усулда соядан тайёрланган сузма гўштнинг ўрнини босади ва турли овқатларга ишлатилади.
Соянинг дони озиқ-овқатга кўп ишлатилади. Унидан қандолат ва бошқа тўйимли озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади. Яшил дуккаги озиқ-овқат ва консерва саноатида ишлатилади. Ёғи озиқ-овқат саноатида қимматли ўсимлик мойи сифатида ишлатилади. Шунингдек, совун, лак, бўёк, тайёрлашда ишлатиладиган техникавий хом ашёдир. Кунжарасини буғдой унига қўшиб нон ёпилади. Соя тўқимачилик, пластмасса саноати ва бошқа тармоқларда ишлатилади. Кунжара уни сероқсилконцентрат сифатида молларга берилади (унининг таркибида 40 %, кунжараси таркибида 47 %оқсил бор).
Кейинги пайтда жуда кўп мамлакатларда етиштирилмоқда. Экин майдонлари кенгайиб, ҳосилдорлик йилдан-йилга ортиббормокда. ФАОнинг маълумотларига кўра, 2000 йил соя 73,6 млн.га майдонга экилган бўлиб, ўртача дон ҳосилдорлиги жаҳонда 22,1 цғга.ни ташкил этган.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish