Кунгабоқар уруғининг тузилиши:
Уруғ мева олди қисмидан иборат (мева қобиғи, қобиғи, қобиғи, мағиз). Мева олди қисмининг эпидермиси (қобиғи) қора пигментдан иборат. Эпидермис остида трубкасимон тўқима бўлиб, унинг остида бир неча қатлам дағаллашган склеренхим тўқимаси жойлашган. Склеренхимнинг ташқи тўқимаси 76% углеводлардан иборат. Қора рангли фитомелан моддасидан иборат. Бу модда пробкали қатлам ва склеренхим орасида жойлашган. Пансир қаламини ташкил этади. Мағзи муртак ва юпқа мева қобиғидан иборат.
|
Расм 16. Кунгабоқар уруғининг мева қобиғи кесими.
а-эпидермис, б-прубкали тўқима, в-пансир қатлам, г-склеренхим
|
Р асм 17. Кунгабоқар уруғининг тузилиши.
А-уруғнинг умумий ва юқоридан кўриниши;
Б-узунасига кесим:а-мева қобиғи; б-мағзи;в-уруғининг бириккан жойи;
В-кўндаланг кесим:а-мева қобиғи;б-уруғ қобиғи;в-уруғ палла.
Кунгабоқар донига уруғлик сифатида бахо беришда пансирли қатлам ва мева қобиғининг аҳамияти катта. Бу қатлам уруғни кунгабоқар митаси зарарлашидан сақлайди.
Кунгабоқар уруғининг кимёвий таркиби. Нави, етиштириш худуди ва иқлим шароитига боғлиқ (қуруқ моддаларга нисбатан). Оқсил 12%, ёғ 25-50%, клетчатка 13-27%, бошқа углеводлар, минерал моддалар 1,8-5,0%. Мағзи таркибида 26-29% оқсил, 50-60% ёғ ва атиги 1,5-4% клетчатка бор. Кунгабоқарнинг ВНИИМК 6540, ВНИИМК 1646, Саратов 10, ВНИИМК 8931, Армавир 3497, Зеленка 368, ВНИИМК 8883, Шортанд 41 каби навлари энг кўп экилади. Республикамизда кунгабоқарнинг HS-8506 (МПК-8506) нави етиштирилади.
Масхар. Масхар қимматбаҳо мойли ўсимлик ҳисобланади. Унинг ёғи озиқ-овқат ва техник мақсадларда ишлатилади. Масхар ёғи дунёда 8 ўринда туради. Унинг гулидан бўёқ олинади. Бу картамин бўёғи бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларини бўяш учун ишлатилади.
Масхар - қадим замонлардан бери аввал бўёқ, кейин эса мой олиш учун экиб келинган. Кичик Осиёда, Шарқий Осиёда, Европада, Ўзбекистон, Тожикистон ва Жанубий Қозоғистонда экилади. Масхар жуда қурғоқчил районларда, кунгабоқар экиб бўлмайдиган ёзи иссиқ жойларда экилади. Лалмикор ерларда гектаридан 3-5 ц уруғ олиш мумкин. Ўрта Осиё республикаларида Милютик 114 нави экилади. Масхар (catramustinctoriusL.) мураккабгулдошлар оиласига мансуб, бир йиллик ўсимлик, тўп гули кўп уруғли саватча. Меваси узунчоқроқ шаклдаги, оқ рангли, тузилиши кунгабоқар уруғига ўхшаш лекин майдароқ. Мева қобиғи яхши ривожланган, 40-60% ни ташкил этади. Уруғи 25-35% мойдан иборат.
Расм 18. Масхар уруғи.
Зиғир (LinumL.) - зиғирдошлар оиласига мансуб, бир йиллик ва кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Унинг 300 га яқин тури маълум. Айниқса маданий зиғир (LinumusitatissimumL.) деб аталадиган тури тола ва ёғ олиш учун кенг миқёсида экилади. Зиғир ёғи асосан техник мақсадларда ва оз миқдорда озиқ-овқат учун ишлатилади.
Б у мой тез қуриши сабабли алиф, лак, бўёқ, плёнка, линолеум тайёрлашда қимматли хом ашёдир. Техник материал сифатида зиғир ёғи дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Чунки зиғир толаси 90% клетчатка, 6-7% пектин моддасидан иборат. Зиғирнинг кунжараси таркибида 30-37% протеин бўлиб, чорва учун қимматли концентрланган ем ҳисобланади. Поясидан олинган толалар турли хил материал тайёрлаш учун қўлланилади. Бу толадан юпқа батис, қоп, брезент ишлаб чиқариш мумкин. Мой учун АҚШ, Аргентина, Канада, Ҳиндистон, Ўрта Осиё, Ростов, Краснодар, Ставропол ўлкаларида етиштирилади. Тола сифатида Белгия, Голландия, Франция, Англия, Германия, Польша, Чехия Славакия ва бошқа давлатларда кўп етиштирилади. Зиғир меваси юмалоқ шаклдаги дуккак,дуккак бештагача бўлинган, ҳар бири иккитадан камерага бўлинган. Ҳар бир камерада битта уруғ ривожланган. Зиғир уруғу япалоқ, юқори томони торайиб боради. Уруғининг усти ялтироқ-жигарранг, қизғиш-жигарранг, узунлиги 3,2-6,0мм. 1000та дон массаси 3-12 г.
Расм 19. Зиғир меваси ва уруғи.
А-дуккакнинг кесими:а-уруғ оёқча; б-тўсиқ.
Б-уруғнинг умумий кўриниши ва узунаси:а-уруғ қобиғи;б-уруғ палласи;
в-эндосперм;г-илдизча.
В-кўндаланг кесими:а-ташқи эндосперм;б-қалин деворли тўқима; в-дағалашган катаклар;г-қобиғли қатлам;д-пигментли қатлам;е-алейрон қатлам;
Do'stlaringiz bilan baham: |