Ясмиқ (чечевица). Ясмиқ -қадимги ўсимлик бўлиб, азалдан Греция, Миср ва Ҳиндистонда етиштириб келинади. XX асрнинг 40 - йилларигача ясмиқ экин майдонлари бўйича нўхотдан кейин иккинчи ўринда турган. Кейинчалик ясмиқ экин майдонлари қисқариб кетган. Ҳозирги кунда ясмиқ Россиянинг Марказий Қоратупроқ (Тамбов, Воронеж ва Пенза вилоятларида), Ноқоратупроқҳудудижанубида, Волгабўйида етиштирилади.
Ясмиқ овқатга қайнатилган ҳолдаишлатилади ва консерваланади. Пишиб етилиши бўйича дуккаклилар ичида биринчи ўринни эгаллайди, оқсил миқдори бўйичанўхотдан устун туради. Оқсил миқдори 21...36% бўлиб, оқсиллар тўла қийматли ва алмашинмайдиган аминокислоталари бўйичанўхотдан қолишмайди. Крахмал миқдори 46...52%, ёғлар 1,0...1,8%, клетчатка 3,2...5,2% ва минерал моддалар 2,5...3,7%.
Ясмиқ (Lens) - поясининг узунлиги 20...75 см га етадиган,барглари жуфт, бир йиллик ўсимлик. Ясмиқ гуллари оқ, ҳаворанг ёки кўк рангда, гул бандидабиттадан тўрттагача жойлашади. Дуккакларикўпинчасиллиқ, баъзида қавариқ, ромбсимон шаклда (14,б - расм), етилган вақтида ёрилиб кетади, биттадан учтагача уруғлари бўлади.
Ясмиқ авлодларибешта турга бўлиниб, оддий ясмиқ (L. Culinaris) кўпроқетиштирилади. Ўз навбатида оддий ясмиқ иккита хилма хилликка эга - йирик уруғли (1000 та доннинг массаси40...80 г) ва кичик уруғли (1000 та доннинг массаси 12...40 г). Йирик уруғли ясмиқ озиқ - овқатга, майда уруғлиси - ем - хашак сифатида ишлатилади.
Оддий ясмиқ уруғлари силлиқ, дисксимон, икки томонлама қавариқ.Уруғларининг ранги турлича: пуштиранг, яшил, кулранг - яшил, кулранг,қизил - жигарранг ва қора. Юзасида нуқтали ёки мармарсимон расмга эга бўлиши мумкин. Уруғ палласи кўпинча сариқ, баъзида яшил рангда. Уруғларнинг ранги уруғқобиғи вауруғ палласининг ранги билан асосланади.Тўқ - яшил рангли ясмиқ энг яхши ҳисобланади. Аммо ясмиқни ранги сақлаш вақтида хлорофилнинг парчаланиши ҳисобига ўзгаради ва яшил уруғлари тўқ - қўнғир ранглига айланади.
Стандарт талабларига кўра (7066-77), ясмиқуруғларнинг ранги бўйичаучта хилга бўлинади: I хил - тўқ - яшил; II хил - оч - яшил; III хил - ранги бир жинсли бўлмаган.Базис меъёрлар бўйичанамлиги15,0% дан, ифлос аралашмалар – 3,0% дан, донли аралашмалар – 2,0% дан ошмаслиги, зараркунандалар билан зарарланмаган бўлиши керак.
Жўнатиладиган ясмиқкалибрланган ва калибрланмаган турларга бўлинади. Калибрланган ясмиқ йирик, ўртача ва кичик турларга бўлинади.
Соя. Қарийиббеш минг йилдан бери соя инсон озуқа рационининг бир қисмини ташкил қилади. Эрамиздан аввалги учинчи минг йилликдаги Хитойга тегишли бўлган ёзма маълумотларда соя дуккаклари ҳақидаги дастлабки маълумотлар келтирилган. Соя кўп мақсадларда қўлланиладиган ўсимлик бўлиб, бу унинг кимёвий таркиби билан асосланади. Бу ўсимлик оқсил миқдорининг юқорилиги (35...50%) ва ёғ миқдорининг кўплиги (18...25%) билантавсифланади.
Соянинг қимматлилиги дунё деҳқончилигида экин майдонларининг тез ортишини белгилаб берди. Соянинг катта қисми АҚШ да етиштирилади.Бизга яқин мамлакат бўлган Россиянинг Узоқ Шарқ - Амур вилоятида (экиладиган ерларнинг қарийиб 60% майдони), Приморе ўлкаси (20% атрофида), Хабаровск ўлкасида (1...8%) ва Россиянинг жанубийҳудудларида, шу жумладан Краснодар ўлкасида (6...10%) етиштирилади.
Соя таркибида ҳайвон оқсилига ўхшаш бўлган тўла қийматли ўсимлик оқсиллари, инсон организми учун зарур бўлганминерал моддалар - калий, натрий, калций, рух, темир, фосфор, B, D, E гуруҳидаги витаминлар мавжуд. Соя таркибида ўсимтага қарши ва антисклеротик таъсирга эга бўлган фитохимик моддалар мавжуд. Аммо соянинг инсон организмига салбий таъсир ҳам мавжуд бўлиб, лекин буни кўп ҳолларда ўсимликхомашёларини қайта ишлаш васифатини назорат қилиш усулларидан фойдаланиб бартараф этиш мумкин. Айрим олимларнинг маълумотларига кўра гидролизланган ўсимлик протеинлари болаларнинг мия фаолияти ва асаб тизимифаолиятини ёмонлаштириши мумкин экан. Бу айрим аминокислоталарфаоллигининг ёмонлашуви ва протеинлар гидролизи натижасида зарарли микробиал метаболитлар пайдо бўлиши билан асосланади. Бундан ташқари соярадиоактив стронций тўплаш хусусиятига эга. Радиоактивлик юқори бўлган ҳудудларда етиштирилгансоя таркибида функционалўзгарган оқсиллар топилган.
Бунга қарамасдан замонавий қайта ишлаш технологияларидан тўғри фойдаланган ҳолда соя маҳсулотларини балансланган ҳолда озиқа рационига қўшиш, соя маҳсулотлари сифатини ва хавфсизлигини синчиклаб баҳолаш, соядан оқсил гидролизатлари учун хомашё сифатида фойдаланиш имкониятини беради.
Соя ёғи озиқавий ўсимлик ёғлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Унинг таркибида тўйинмаган ёғ кислотлари, хусусан омега-3 мавжуд.Соя уруғларидансоя уни махсус ишлов беришдан кейин эса озиқ - овқат саноатининг турли тармоқларида қўлланиладиган ярим тайёр маҳсулотлар олинади. Етилмаган уруғлардан қайлалар тайёрлашда фойдаланилади.
Соянинг асосий оқсилисут оқсили казеинга яқин. Шу сабабли соядан соя сути, творог, болалар озуқаси ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Асосан соядан Шарқ мамлакатларида, гуручдаги оқсил танқислигини қоплаш ва ҳайвоноқсилларини алмаштиришда фойдаланилади. Соя оқсиллари асосий массасини глобулинлар гуруҳига кирувчи глиценин ташкил қилади. Соя бошқа дуккаклиўсимликларга қараганда алмашинмайдиган аминокислотларга бой ҳисобланади. Крахмал улуши 20% ни ташкил қилади.
Соя кўплаб қишлоқ хўжалиги экинлари ўрнига экилиши мумкин. У тупроқни азот билан бойитади, структурасини яхшилайди, бу эса минерал азотли ўғитлар ишлатишни камайтиради. Соя азоти атроф-муҳитни ифлослантирмайди, ўсимликлар томонидан осон ўзлаштирилади. Соядан кейин экилган донли экинларнинг ҳосилдорлиги80...110% га ортиши мумкин.
Соя (Clycine) - баландлиги 1,5 метргача етадиган бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Гул косаси- кўп гулли попук. Дуккаклари тўғри ёки қиличсимон эгилган бўлиб (14,ж – расм), 1 тадан 5 тагча уруғларга эга. Дуккаклар қалин тук билан қопланган ёки ялонғоч бўлади. Уруғлар турли шаклда (шарсимон ва овал), ўлчамда ва рангда (сариқ, яшил, жигарранг, қора) бўлади. Ранги бир тусли ёки нақшли бўлиши мумкин.Уруғларнинг юзаси силлиқ ёки бужмайган.
Соянинг маданий тури (Clycine hispida L.) кўп экилади. Соянинг кўп тарқалган навларидан Приморская 529, ВНИИМК 3895, Пламя, Қаҳрабо, Белгородская 48, Белор, Окская, Соер 4 ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
1000 та доннинг массаси 60...400 г. Кўп тарқалган навларидауруғларнинг ранги сариқ.Уруғларнинг ранги уруғ қобиғининг ранги биланбелгиланади.Уруғ паллалари сариқ, баъзида яшил. Уруғларда уруғ қобиғи 7,5...8,0% ни, уруғ паллалари 89...90% ни ташкил қилади.
Тайёрланадиган ва қайта ишлашга жўнатиладигансоя уруғлари сифати ГОСТ 17109-88 талаблари бўйича регламентланади.Базис меъёрлар бўйичанамлик 12% дан, ифлос аралашмалар - 2,0, ёғли аралашмалар- 6,0 дан ошмаслиги керак, зараркунандалар биланзарарланишига йўл қўйилмайди.
Соя маҳсулотлари кўплаб саноат маҳсулотлари(сунъий жун,пластмасса, елим, сиёҳ, лак, бўёқ, совун, дизел ёқилғиси, лецитин) ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |