Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   109
Bog'liq
huquq

4-§. Маъмурий
 
мажбурлов
Маъмурий мажбурлов
маъмурий ҳокимиятни амалга оширишдан иборат маҳсус ваколатлар 
берилган ижро этувчи органлар (мансабдор шахслар)нинг одамларни ҳуқуқий кўрсатмаларни 
бажаришга мажбур қилиш, ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда эса – уларга маъмурий жазо 
чорасини кўриш бўйича ташкилий, жисмоний ва руҳий таъсир кўрсатишини билдиради. 
Маъмурий мажбурлов давлат мажбурловининг турларидан бири бўлиб, асосан давлат 
бошқаруви соҳасида ҳуқуқий тартибни таъминлаш ва муҳофаза этишнинг охирги чораси сифатида 
қўлланилади, яъни жазолаш функциясини бажаради. Бироқ унинг вазифалари шулар билан 
чекланмайди. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофақа қилиш мақсадида маъмурий мажбурлов чоралари 
бошқача вазифаларни ҳам бажаради, яъни нафақат (интизомий ва маъмурий) ҳуқуқбузарликлар 
учун жазо сифатида, балки уларнинг олдини олиш ва уларни тўхтатиб қолиш учун ҳам 
ўлланилади. Шундай қилиб, улар жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлайди. 


32 
Маъмурий мажбурловга суддан ташқаридаги тартиб хос, яъни мажбурлов (ишни тўхтатиб 
қўйиш, ғайриқонуний тарзда олинган нарсаларни олиб қўйиш, жарима солиш ва бошқа) чоралар 
тегишли ижро этувчи органлар (мансабдор шахслар – ички ишлар органлари, назорат-текшириш 
органлари, маъмурий комиссиялар ва бошқалар), яъни ушбу чораларни ўз фаолиятида судга 
мурожаат этмай туриб бевосита қўллайдиган органларнинг ваколатларига киритилган. Бироқ 
Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий мажбурлов 
чораларининг айримларини судлар (судьялар) қўллайдилар. Чунончи, бу маъмурий ҳуқуқбузарлик, 
масалар, майда безорилик учун энг қаттиқ маъмурий жазоларни қўллаш ҳолларига тааллуқли. 
Маъмурий чоралар нафақат алоҳида шахсларга, балки ташкилотларга нисбатан ҳам қўлланилади. 
Маъмурий мажбурлов – ижро этувчи орган (мансабдор шахс)нинг қонунга асосланган ва 
ундан келиб чиқадиган ҳамда жамоат тартибини сақлашга, жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг 
ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган фаолиятдир. 
Маъмурий мажбурлов чоралари хилма-хилдир. Уларни, мақсадига кўра, тўрт гуруҳга бўлиш 
мумкин: 
1)
маъмурий олдини олиш чоралари
2)
маъмурий чеклаш чоралари; 
3)
маъмурий тиклаш чоралари; 
4)
маъмурий жавобгарлик чоралари. 
Маъмурий олдини олиш чоралари мажбурлов тусига эга бўлиб, бахтсиз ҳодисалар, табиий 
офатлар бўлганда юз бериш эҳтимоли бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида 
қўлланилади. Кўпинча улардан фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига нисбатан туғилиши мумкин бўлган 
хавфнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланилади. 
Маъмурий олдини олиш чоралари ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш. 
Бундай чоралар хилма-хил бўлиб, улар орасида энг кўп тарқалганлари қуидагилардир: 
- назорат текширувлари
- ашёларни кўздан кечириш ва шахсни кўрикдан ўтказиш (божхона, ички ишлар ходимлари 
амалга оширадилар); 
- инсоннинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш; 
- маъмурий назорат; 
- карантин жорий қилиш (эпидемия ва эпизоотиялар чоғида); 
- жамоат хавфсизлигига таҳдид туғилганда транспорт ва пиёдалар ҳаракатини тўхтатиш; 
- шахсларнинг тиббий ҳолатини ва умумий овқатланиш корхоналарининг санитария ҳолатини 
гувоҳлантириш; 
- мулк реквизицияси (реквизия-маълум муддатга мажбурий олиб қўйиш); 
- давлат чегарасининг муайян қисмини ёпиб қўйиш ва ҳ.к. 
Бу ва бошқа чораларни қўллаш қонун ҳужжатлари билан қатъий тартибга солинган. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish