2-§. Молиявий-ҳуқуқий муносабатлар.
Молиявий-ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий муносабатларнинг муайян бир турини ташкил этади.
Шу муносабат билан ҳар қандай ҳуқуқий муносабатга хос бўлган умумий хусусиятлар унга ҳам
хосдир.
Маълумки, ҳуқуқий муносабат унга юридик шакл бе-радиган ҳуқуқ меъёрининг
мазкур ижтимоий муносабатни тартибга солиш таъсири натижасидир.
Шу сабабли ҳуқуқий
муносаба-тларда томонлар, ўз ихтиёри бўйича тўла ҳаракат қилиши мум-кин бўлган ҳуқуқ
меъёрлари билан тартибга солинмаган ижти-моий муносабатлар, масалан, ахлоқ меъёрлари билан
боғлиқ бўлган муносабатлардан фарқли равишда, ўзаро юридик мажбуриятлар ва ҳуқуқлар эгалари
бўлиб қолади, уларнинг алоқаси эса, юридик хусусиятга эга бўлиб, давлат мажбурий кучи билан
муҳофаза этилади.
Молия ҳуқуқига оид махсус адабиётларда молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос
турли хусусиятлари ажратилади. Аммо, кўпчилик муаллифлар томонидан ҳаққоний равишда
кўрсатилган предметнинг ўзига хослиги ва молия ҳуқуқи усулини ҳисобга олган ҳолда, мазкур
муносабатларнинг асосий хусусият-лари қуйидагилардан иборатдир:
Биринчидан
, молиявий-ҳуқуқий муносабатлар фақат давлат пул жамғармаларини режали
ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келади. Демак, молиявий-
ҳуқуқий муносабатларнинг белгиловчи хусусияти шундан иборатки, улар асосан давлат ва
ижтимоий ҳаётнинг махсус соҳасида, яъни давлатнинг айнан молиявий фаолияти соҳасида таркиб
то-пади.
Иккинчидан
, молиявий-ҳуқуқий муносабатлар кўпинча мул-кий муносабатларнинг турларидан
ҳисобланади, чунки ушбу муносабатлар объекти сифатида пул маблағлари қатнашади. Демак, пул
муносабатлари марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул маблағлари жамғармаларини
ташкил этиш ва улардан фой-даланиш билан боғлиқ ҳолда юзага келади.
Учинчидан
, молиявий-ҳуқуқий муносабатлар томонларидан бири сифатида ҳамма вақт давлат
ёки унинг ваколатли органи қатнашади. Молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг мазкур хусусияти шу
билан изоҳланадики, молиявий-ҳуқуқий муносабатлар-нинг асосий объекти ҳисобланган молиявий
фаолият тўғридан-тўғри ва бевосита давлатнинг хоҳиш-иродаси ва манфаатларини ифодалайди.
Айни шу давлат бутун жамият манфаатлари йўлида марказлаштирилган пул маблағлари
жамғармаларини яратади ва тасарруф этади, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани молиялашти-ришни
ташкил этади.
Молиявий-ҳуқуқий муносабатлар давлат-ҳокимият хусусия-тисиз мавжуд бўлиши мумкин
эмаслиги ва уларнинг мулкий, пул муносабатлари билан чамбарчас узвий боғлиқлиги сабабли
молия ҳуқуқига оид адабиётларда улар
ҳокимият-мулкий муносабат-лар
сифатида таърифланади.
Молиявий-ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий муносабатлар-нинг мустақил турига ажратиш
учун қайд этилган барча хусу-сиятларнинг биргаликдаги мажмуига эга бўлиш лозим. Кўрсатилган
хусусиятлардан ҳеч бўлмаса биттасининг йўқ бўлиши шундан далолат берадики, мазкур ҳолда гап
ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа турлари ҳақида кетиши мумкин. Масалан, ҳуқуқнинг бош-қа
тармоқлари, хусусан фуқаролик ҳуқуқи меъёрлари (қарз шартномаси, кредит шартномаси) билан
тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар мулкий хусусиятга эга бўлади. Аммо бу ерда фақат
молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзигагина хос бўлган бошқа хусусиятлар йўқ. Фуқаролик-
ҳуқуқий муносабат-лари, бир томондан, давлат молиявий фаолияти билан боғланма-ган, иккинчи
томондан эса, ушбу муносабатлар субъектлари тур-ли ҳуқуқларга эга бўлиб, ўзларининг ўзаро
муносабатларини шартнома асосида қурадилар, яъни уларда ҳокимият хусусияти йўқ. Бошқа мисол
сифатида маъмурий ҳуқуқий муносабатларни ҳавола қилиш мумкин, улар ҳам, молиявий-ҳуқуқий
муносабат-лар каби, ҳокимият-мулкий хусусиятга эга бўлиб, томонлардан бири сифатида ҳамма
вақт ижроия ҳокимият органи қатнашади.
Юқорида баён этилган дастлабки қарашлар
Do'stlaringiz bilan baham: |