Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   109
Bog'liq
huquq

Маъмурий жазо ва унинг турлари.
Маъмурий жазо маъмурий ҳуқуқбузарлик учун 
жавобгарлик чораси бўлиб, қуйидаги мақсадларда қўлланилади: 
- маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни қонунга риоя этиш ва ҳуқуқ-тартиботни 
ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш; 
- унинг янги ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш; 
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасида маъмурий жазонинг қуйидаги 
турлари белгилаб қўйилган: 
1)
жарима; 


35 
2)
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита предмети бўлган норсани пул 
эвазига олиб қўйиш; 
3)
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита предмети бўлган нарсани 
мусодара қилиш; 
4)
шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи, ов 
қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш; 
5)
маъмурий қамоқ. 
Маъмурий жазо фақат Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланиши мумкин. 
Жарима – маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсга белгиланадиган ва давлат 
фойдасига олинадиган пул ундириш (МЖК 25-моддаси). У деярли барча маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар учун назарда тутилган ва кенг тарқалган жазо чорасидир. Фуқароларга 
белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикасининг қонунларида 
белгиланган энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан ортиқ 
бўлиши мумкин эмас. 
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш – маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли 
ҳисобланган ёки бевосита шундай норса бўлган ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни 
кейинчалик сотиб юбориш ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиқ эгасига тортиб олинган 
ашёни сотиш харажатларини чегириб ташланган ҳолда топширишдан иборат (МЖК 26-моддаси). 
Мусодара қилиш – маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган бевосита 
шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан 
иборат (МЖДК 27-моддаси). 
Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш – муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт 
воситаларини бошқариш ҳуқуқдан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси бўлиб, туман 
(шаҳар) суднинг маъмурий ишлар бўйича судъяси тимонидан (уч йилгача бўлган муддатга) 
қўлланилади. Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов қилиш ҳуқуқидан 
маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас (8-модда). 
Маъмурий қамоқ камдан кам ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарликнинг айрим турлари учун 3 
суткадан 15 суткагача бўлган муддатга қўлланилади. Ушбу жазони туман (шаҳар) суди (судъяси) 
қўллайди. Маъмурий қамоқ ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача бўлган болалари бор аёлларга, 14 ёшгача 
бўлган болаларини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ 
ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас. 
Маъмурий жазо ҳақидаги иш бўйича чиқарилган қарор юзасидан юқори турувчи орган 
(юқори турувчи мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиниши мумкин. 
Маъмурий жазо- ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган 
ҳуқуқбузарликлар учун эса – ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб, 2 ойдан кечиктирмай 
қўлланилиши мумкин (МЖК 36-модда). 
Башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб 1 
йил мобайнида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога 
тортилмаган, деб ҳисобланади (МЖК 37-модда) 
Маъмурий жазони қўллаш ҳуқуқига бунинг учун ваколатли бўлган бир қатор органлар ва 
мансабдор шахслар эга. Уларнинг тўлиқ рўйхати маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда 
берилган. Уларга туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судъялари; хўжалик судининг 
судъялари; маъмурий комиссиялар; туман (шаҳар) вояга етмаганлар шлари билан шуғулланувчи 
комиссиялар; ички ишлар органлари ва бошқа давлат инспекцияси органлари (мансабдор 
шахслари), солиқ, божхона, давлат санитария назоарати органлари киради. 
Қонунда назарда тутилган айрим махсус ҳолларда, масалан, майда безорилик, оз миқдорда 
талон-тарож қилиш ва бошқалар учун маъмурий жазо қўллаш фуқароларга ҳақоратомуз 
шилқимлик қилиш ҳамда тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа 
хатти-ҳаракатларда ифодаланган энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда 
жарима солишга ёки 25 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (МЖК 183-
модда). Майда безориликка доир ишлар одатда суд тартибида, вояга етмаганларга нисбатан эса 
маҳаллий ижроия органлари қошида вояга етмаганлар (16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар) ишлари 
билан шуғулланувчи комиссияларда кўриб чиқилади. 


36 
Ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, ушбу талон-тарож қилинган нарса қиймати 
белгиланган энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ошмаса, оз миқдорда талон-тарож қилиш 
ҳисобланади. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини 
ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик 
йўли билан оз миқдорида талон-тарож қилиш энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача 
миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (МЖК 61-модда). 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish