Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   109
Bog'liq
huquq

Маъмурий жавобгарлик
– жавобгарликнинг барча белгилари хос бўлган юридик 
жавобгарликнинг махсус тури. 
Айни пайтда қонунда жавобгарликнинг айнан шу турига хос бўлган аломатлари белгиланган 
ва улардан ижро этувчи ҳокимият идоралари кўп фойдаланадилар. 
Маъмурий жавобгарлик – 
ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг махсус ваколатли органлари 
ва мансабдор шахслари айбдорга белгилайдиган маъмурий жазолар тизимидир. 
Маъмурий жавобгарликни қўллаш учун асос вазифасини маъмурий ҳуқуқбузарлик бажаради. 
Маъмурий ҳуқуқбузарлик 
деб жамоат ёки давлат тартибига, давлатнинг ёки шахснинг мулкига, 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган ҳамда содир этилгани учун қонунда 
маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ғайриқонуний, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида 
содир этилган) ҳаракат ёки ҳаракатсизликка айтилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар, худди 
жиноятлар каби, жамият учун хавфлидир, улардан фақат ушбу хавф даражаси билангина фарқ 
қилади. 
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтга келиб 16 ёшга тўлган шахслар маъмурий 
жавобгарлик субъектлари бўлиши мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган 16 ёшдан 
18 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан вояга етмаганларни ишлари бўйича комиссиялар 
тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади. 
Мансабдор шахслар, яъни ҳокимият қарорлари чиқаришга ваколати бўлган раҳбарлар ҳам 
хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка 
тортиладилар. Бунда мансабдор шахслар нафақат ўзларининг, балки қўл остидаги уларга 
бўйсунувчи ва тегишли қоидаларни бузган ходимларнинг ҳам ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари 
учун маъмурий жавобгарликка тортиладилар. 
Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарликлари уларга нисбатан улар хизмат бўйича 
бевосита бўйсунмайдиган органларнинг маъмурий-ҳуқуқий чора қўллашини англатади. Масалан, 
ёнғин назорати органлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганилиги учун корхона раҳбарига 
маъмурий жарима солади. 
Ушбу масаланинг амалий аҳамияти шундаки, ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик 
улар ўз табиатига кўра амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий жавобгарликка олиб келмаган 
тақдирда қўлланилади. 
Маъмурий жавобгарликнинг асосий хусусиятларига қуйидагилар киради: 
1)
маъмурий жавобгарликни қонун ҳам, маъмурий ҳуқуқбузрликлар тўғрисидаги нормалар 
ҳам белгилайди. Ундан фарқли равишда, жиноий жавобгарлик фақат қонунлар билан белгиланада; 
2)
маъмурий жавобгарлик учун – маъмурий ҳуқуқбузарликлар, жиноий жавобгарликлар учун 
эса – жиноят содир этилиши асос бўлиб хизмат қилади; 
3)
маъмурий жавобгарликка 16 ёшга тўлган ақли расо шахс тортилиши мумкин, жиноий 
жавобгарликка эса 14-16 ёшдан, айрим жиноятлар учун 13 ёшдан ҳам жазога тотиш мумкин. 
Маъмурий жавобгарлик субъектлари фуқаролар, мансабдор шахслар, вояга етмаганлар ва 
бошқалар бўлиши мумкин; 
4)
маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо, жиноят учун эса жиноий жазо 
қўлланилади; 
5)
маъмурий жазони ижро этувчи ҳокимиятнинг кенг доирадаги ваколатли органлари ва 
мансабдор шахслари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда судлар (судъялар) 
қўллайдилар; 


34 
6)
маъмурий жазони органлар ва мансабдор шахслар ҳуқуқбузарларга нисбатан қўллайдилар; 
7)
маъмурий жазони қўллаш судланганликни ва ишдан бўшатишни келтириб чиқармайди. 
Ушбу жазо қўлланилган шахс белгиланган муддат давомида маъмурий жазога тортилган деб 
ҳисобланади; 
8)
маъмурий жавобгарлик чоралари маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни юритишни 
тартибга солувчи қонунларга мувофиқ қўлланилади. Жиноят ишлари жиноят-процессуал 
қонунларга мувофиқ кўриб чиқилади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish