Маъмурий жавобгарликка оид ишни кўриб чиқиш
БАЁННОМАСИ
2022 йил март ойининг 14 куни, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Жиззах вилояти Дўстлик туман бўлими бошлиғи Ф.Астанакулов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан Разиков Закир Усмановичга нисбатан тўпланган маъмурий ишни кўриб чиқмоқда.
Кадастр агентлигининг Жиззах вилоят Дўстлик туман бўлими бошлиғи Ф.Астанакулов қандай иш кўрилишини эълон қилди.
Ҳуқуқбузар, гувоҳлар, мутахассислар (ишда қатнашаётган барча шахслар) келганлиги аниқланди.
Кадастр агентлигининг Жиззах вилоят Дўстлик туман бўлими бошлиғи Ф.Астанакулов рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди.
Рад қилишлар бўлмади
Ҳуқуҳбузарнинг шахсига оид маълумотлар аниқланди:
Разиков Закир Усманович - 1960 йил
10 ноябр куни Қозоғистон Республикасида туғилган, миллати тожик, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали 7 нафар фарзанди бор, депутатликка сайланмаган, Дўстлик тумани, Мевазор м.ф.й.,да яшовчига нисбатан тўпланган 2022/20-сонли маъмурий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ҳуқуқбузарнинг шахси бўйича саволлар бўлмади.
Ҳуқуқбузарга процессуал ҳуқуҳ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти Дўстлик туман бўлими бошлиғи Ф.Астанакуловнинг саволига ҳуқуқбузар:
-мени ҳуқуқ ва мажбуриятларим тушунарли, адвокат хизматига мухтож эмасман.
Маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ўқиб эшиттирилди.
Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти Дўстлик туман бўлими бошлиғи Ф.Астанакуловнинг саволига ҳуқуқбузар:
-ҳуқуқбузарликни тан оламан.
Ҳуқуқбузарнинг кўрсатуви, мен уйимнинг ён тарафидаги ер майдонини тозалаб сим тўсиқ билан ўраб фойдаланиб келмоқдаман қўлимда ер майдонига эгалик ҳуқуқи мавжуд эмас.
Савол: Нега хуқуқий хужжатларсиз ўзбошимчалик билан ўраб олгансиз?
Жавоб: Мен оила аъзоларим билан яшаб келаётган ушбу уй-жой орқа томонидаги ер майдонини обод қилиб экин экиш учун ўраб олгандим ноқонуний эканлигини билмаганман. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди.
Қўшимчалар бўлмади.
Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти Дўстлик туман бўлими бошлиғи Ф.Астанакулов ишда тўпланган маъмурий баённома, тушунтириш хатлари, далолатнома ва бошқа ҳужжатларни ўқиб эшиттирди.
Маъмурий иш хужжатлари ўрганилиб, ўз ўрнида қарор ўқиб эшиттирилди, шикоят бериш, протест билдириш, ишни кўриб чиқиш баённомаси билан танишиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Баённома тузувчи: А.Самаров
Do'stlaringiz bilan baham: |