Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   109
Bog'liq
huquq

Марказий ижро этувчи органлар.
 
Ижро этувчи ҳокимият органлари таркибига ҳукумат 
билан бир қаторда махсус ваколатли давлат органлари – тармоқ ёки тармоқлараро функцияларни 
бажарувчи органлар киради. Уларнинг тузилишини Республика Президенти белгилайди. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимият марказий органларининг ташкилий 
ҳуқуқий шаклларига қуйидагилар киради: 
1)
вазирликлар; 
2)
давлат қўмиталари; 


31 
3)
қўмиталар, департаментлар, агентликлар, шунингдек, республика вазирликлари, давлат 
қўмиталари қошидаги бошқа давлат бошқарув органлари (умумлаштирилган ҳолда улар идоралар 
деб аталади); 
4)
қўмита, бош бошқарма, комиссия, агентлик ва ҳукумат таркибига кирмайдиган бошқа 
республика давлат бошқарув органлари. 
Ижро этувчи ҳокимиятнинг барча марказий органлари ҳукуматга қарашлидир. Ҳукумат 
вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа марказий ва маҳаллий ижро органларининг ҳамкорлигини 
таъминлайди. 
Вазирлар Маҳкамаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси 
қонунларига зид келувчи қарорлари ва фармойишларини бекор қилади ёки тўхтатиб қўяди. 
Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органларининг 
раҳбарларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади, шунингдек, вазирлар, давлат 
қўмиталарининг раислари, ҳукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органлар 
раҳбарларининг тақдимномасига мувофиқ, республика идораларининг раҳбарларини ва уларнинг 
ўринбосарларини лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод этади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва марказий ижро этувчи органлар фаолиятининг ҳуқуқий 
асосини, республика қонунлари билан бир қаторда, Президент ва ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари, махсус низомлар ташкил қилади. 
Уларнинг ҳар бири тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. Ҳукумат, 
шунингдек, республика идораларининг фаолият соҳаси, ваколатлари ва жавобгарлигини 
белгилайди. 
Ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий органлари ўз функциялари ва ваколатларининг 
табиатига кўра, муайян хусусиятларга эга. 
Вазирлик – республиканинг марказий ижро этувчи органи бўлиб, давлат бошқарувининг 
тегишли тармоқ (соҳа)сига раҳбарлик қилади, шунингндек, қонунда белгиланган доирада 
тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширади. 
Давлат қўмитаси – республиканинг марказий ижро этувчи органи бўлиб, давлат 
бошқарувининг тегишли тармоқлари (соҳаларида) ягона давлат сиёсатини ўтказади ва ушбу 
мақсада қонунга кўра тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширади. 
Вазир ёки давлат қўмитасининг раиси ўз лавозимига кўра ҳукумат таркибига киради, давлат 
бошқарувининг тегишли тармоқлари (соҳаси)нинг самарали ишлашини таъминлайди, ўзлари 
раҳбарлик қилаётган тармоқ (соҳаси)нинг аҳволи ва ривожланиши, қонунлар ҳамда Президент ва 
ҳукумат ҳужжатларининг бажарилиши учун жавобгар бўлади. 
Вазир ёки давлат қўмитасининг раиси ҳузурида маслаҳат берувчи ва кенгашувчи орган – 
вазирлик, давлат қўмитасининнг ҳайъати ташкил этилади. 
Вазирлик ёки давлат қўмитаси чиқарадиган қарор вазирнинг буйруғи билан ҳамда давлат 
қўмитасининг раиси имзолайдиган қарор билан расмийлаштирилади. 
Республиканинг ҳукумат таркибига кирмайдиган марказий ижро этувчи органи ўз ваколатига 
кирувчи масалалар бўйича тармоқлараро мувофиқлаштиришни, шунингдек, бошқа махсус ижро 
этиш ва рухсат бериш функцияларини амалга оширади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish