Бошқарув ваколатларининг турлари



Download 19,44 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi19,44 Kb.
#23643
  1   2
Bog'liq
Boshqaruv vakolatlarining turlari


Aim.uz

Бошқарув ваколатларининг турлари
Бошқариш жараёнидаги функцияларнинг турли-туманлиги, муҳим ва номуҳимлиги ваколатларнинг ҳам шуларга мос равишда турлича бўлишини тақозо этади (4-чизма).
4-Чизма. Бошқарув ваколатлари ва уларнинг турлари


Бошқарув ваколатлари




Фармойишли ваколат

Идоравий ваколатлар



Бир йўналишдаги ваколатлар

Функционал ваколатлар

Тавсияли ваколатлар

Мувофиқлаштирувчи ваколатлар

Ҳисоб ва назорат қилиш бўйича ваколатлар

Муросага келтирувчи ваколатлар

Бошқарув тизимида ташкилотлар, корхоналар расмий ва норасмий равишда ўрнатилган алоқаларда бўладилар. Шу жараёнда раҳбарлар билан бўйсинувчилар ўртасидаги бевосита ва билвосита алоқалар ваколатларнинг у ёки бу турини белгилаб беради.


Одатда, раҳбарлар билан бўйсинувчилар ўртасидаги ваколатлар вертикал тарзда бўлади. улар раҳбарликнинг ва бўйсунишнинг шаклига қараб фарқ қилади.
Фармойишли ваколатнинг моҳияти шундан иборатки, бу ваколатга эга бўлган шахс кимга таалуқли бўлса, ўшаларнинг ижро этиши учун зарур бўлган қарорларни қабул қилишга ҳақлидир. Бу ваколатлар икки турга бўлинади:
-чизиқли ваколатлар;
-функционал ваколатлар.
Чизиқли ваколатлар, ваколат турларининг энг асосийси бўлиб, ташкилотларнинг иерархик тузилишининг пайдо бўлиши биланоқ вужудга келган. У якка ҳокимлик тарзда раҳбарлик қилишга, яъни қонун доирасида:
-буйруқ ва фармойишлар беришга;
-барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилишга асосланган.
-Чизиқли ваколатли раҳбарни одатда, чизиқли раҳбар деб аталади.
Чизиқли ваколатла раҳбар билан бўйсинувчи ўртасида тўғридан тўғри маъмурий (лавозимли) алоқа ўрнатилиб, раҳбар бўйсинувчига мўлжалланган мақсадни бажариш учун қачон, қаерда ва нимани бажариш ёки бажармаслик тўғрисида бевосита кўрсатма беради. Уни фармойиш ёки буйруқда ифода этади.
Чизиқли ваколатга эга бўлган раҳбар зиммасига, одатда корхона фаолиятини тезкорлик билан бошқариш билан боғлиқ бўлган масалалар, яъни:
-ходимлар меҳнатини ташкил қилиш;
-уларга меҳнат шароитларини яратиб бериш;
-ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;
-ходимлар меҳнатига баҳо бериш;
-уларни мукофотлаш ёки жазолаш;
-жамоада қулай маънавий ва руҳий иқлимни яратиш ва уни барқарор тутиб туриш кабилар ҳам киради.
Функционал ваколатлар, одатда билвосита алоқа шароитида амалга оширилади. Бунда ваколатлар маълум доирада чекланган бўлади. Чунки ҳар бир бошқарув бўғинидаги раҳбарга муайян функциялар бириктириб қўйилади. Масалан, бири маркетингни, иккинчиси ишлаб чиқаришни, учинчиси эса молияни бошқариш билан шуғулланади.
Идоравий ваколатлар корхонадаги функцияларнинг мураккаблашиб, у билан боғлиқ бўлган бошқариш жараёнининг қийинлашиб бориши сабабли вужудга келади. Ушуб бошқариш структураси ҳар бир йўналишдаги ваколатга эга бўлган раҳбар қошида ихтисослашган хизматлар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни штабларни тузиш орқали ташкил этилади. Ўз ваколатига эга бўлган штабларнинг вазифаси ўзларига тегишли муаммоларни ўрганиш орқали юқори бўғин раҳбарларига қарорлар қабул қилишда ёрдам беришдан иборат.
Идоравий ваколатлар қуйидаги аппаратлар хизматлари орқали амалга оширилади:
-маслаҳат берувчи аппарат;
-хизмат қилувчи аппарат;
-шахсий аппарат.
Маслаҳат берувчи аппарат. Бир йўналишдаги раҳбар бирор-бир муаммога дуч келиб, унинг ечими учун махсус малакага эга бўлган мутахассисларга зарурият туғилса, бундай ҳолларда корхона қошида вақтинчалик ёки доимий фаолият кўрсатувчи махсус маслаҳат берувчи аппарат тузилади.
Уларнинг асосий вазифаси ўз билим соҳалари бўйича бир йўналишдаги раҳбарга маслаҳатларини беришдан иборат. Бундай маслаҳатлар кўпинча қонунчилик, янги ёки махсус технологияни жорий қилиш, малака ошириш, шунингдек кадрлар билан ишлаш соҳалари бўйича талаб қилинади.

Download 19,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish