Хизмат қилувчи аппарат. Бу аппаратнинг асосий вазифаси раҳбариятга ўз ваколати доирасида хизмат қилишдан иборат. Бундай аппаратга кадрлар бўлими мисол бўла олади. Унга қуйидаги ваколатлар берилади:
-ходиларнинг шахсий делоларини юргизиш;
-ишга қабул қилиш учун потенциал кадрларни излаш ва текшириш;
-бир йўналишдаги раҳбарларга номзодларни тавсия этиш ва ҳк.
Шахсий аппарат. Хизмат кўрсатувчи аппаратларнинг бир кўриниши бўлиб, бу раҳбарнинг ё шахсий ёрдамчиси, ё котиби ё референди бўлиши мумкин. унинг вазифаси раҳбар нимани талаб қилса ўшани бажаришдир. Бу шахслар ҳеч қандай ваколатга эга бўлмайдилар. Улар фақат раҳбар номидан ва унинг топшириғи билан иш тутадилар.
Гарчи шахсий апарат расмий ваколатга эга бўлмаса-да, унинг аъзолари катта ҳуқуқга эга бўлишлари мумкин, агар раҳбар уларга астойдил ишонч билан ёндошса.
Тавсияли ваколатлар фақат тавсия характерига эга. Бу ваколатга эга бўлган шахслар раҳбарларга ёки бажарувчиларга у ёки бу мураккаб масалалар ечими бўйича ўз таклифларини, зарурият туғилган ҳолларда берадилар. Раҳбар бу таклифларни қабул қилиши ёки эътиборсиз қолдириши ҳам мумкин.
Аммо эътиборсиз қолдирган ҳолларда тавсия берувчи мутахассис ўз таклифларини мазкур масала ечими учун ўта зарурлигини, ўз хизматини беҳудага қилмаганини раҳбарга тушунтириб, уни ишонтиришга ҳаракат қилмоғи даркор.
Мувофиқлаштирувчи ваколатлар ҳамкорликда қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш билан боғлиқ. Мазкур ваколатга эга бўлган шахс ёки бўлим юқори раҳбарият номидан айрим бошқарув субъектлари фаолиятини мослаштириб, уни корхона мақсадига қараб йўналтиришга ҳақлидурлар. Одатда, бундай ваколатга корхона мураккаб ёки баҳсли муаммолар вужудга келиб уларни ечиш зарурияти туғилган ҳолларда эҳтиёж туғилади.
Ҳисоб ва назорат қилиш ваколатига эга бўлган шахс ёки гуруҳлар текширилаётган объект бўйича уларнинг раҳбарларидан барча зарур маълумотларни талаб қилишга ҳақлидурлар. Текширув асосида тайёрланган материалларни ўзларининг хулосалари билан бирга юқори бўғинга тақдим этиш ҳисоб ва назорат қилиш ваколатига эга бўлганларнинг асосий вазифасидир.
Эҳтиёткорликка даъват этувчи ваколатга эга бўлган шахс, масалан, юрист раҳбар қабул қилган қарорларнинг қонун ва ўрнатилган тартибларга мос тушиш ёки тушунмаслигини текширади ва ундаги камчилик ёкии қонунни бузганлигини айтиб, уни тўғрилашга даъват этади. агар раҳбар ҳаққонийлигини исботласа-ю, юрист бу билан қониқмаса, у ҳолда раҳбарнинг зиммасида мазкур қонунбузарликнинг оқибати сақланиб қолади.
Муҳосара қилиш ваколатига бош бухгалтер эга бўлади. Унинг розилигисиз, имзосисиз бирор-бир пул маблағи билан боғлиқ бўлган қарор қабул қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |