Маъруза 1. “Жамоат ташкилотларининг ҳуқуқ ва ваколатлари”
Режа:
Ҳуқуқ ва ваколатлар тушунчалари.
Жамоат ташкилотлари ўз турларига кўра ҳуқуқ ва ваколатларига эга бўлиши.
Жамоат ташкилотлари ҳисобланган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолият юритишлари учун мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар.
Ҳуқуқ давлат томонидан белгиланган ёки тасдиқланган умумий мажбурий ижтимоий нормалар тизими. У ҳуқуқий муносабатлар ва фуқаронинг давлат томонидан мустаҳкамланадиган, кафолатланадиган ва муҳофаза этиладиган асосий ҳуқуқларини ўз ичига олади. Давлат бўлиб уюшган жамиятда ҳуқуқ пайдо бўлади ва мулкчилик муносабатларини, хўжалик алоқалари механизмини мустаҳкамлайди, меҳнат ва унинг маҳсулотларини жамият аъзолари ўртасида муайян ўлчов ва шаклларда тақсимлаб турувчи вазифасини ўтайди, ваколатли органлар, давлат бошқаруви органлари шаклланиши, тартиби, фаолиятини белгилаб беради, низоларни қай йўсинда ҳал қилиш кераклигини, мавжуд ижтимоий муносабатларни бузишга қарши кураш чораларини белгилайди, шахслар ўртасидаги муносабатларнинг хилма-хил шаклларига таъсир кўрсатади Ҳуқуқ нормалари ижтимоий тартибга солувчи бошқа нормалардан ўзининг мажбурийлиги билан ажралиб туради.
Бошқача айтганда, ҳуқуқ – давлат томонидан ўрнатиладиган ва бажарилиши таъминланадиган, ўзида тенглик, эркинлик, адолат ва хавфсизлик тамойилларини ифодалайдиган умуммажбурий характерга эга бўлган хатти-ҳаракат, юриш-туриш қоидалари мажмуидир. Ҳуқуқ – ижтимоий муносабатларда кишилар формал тенглиги принципи воситасида эркинликни ифодалашнинг меъёрий (норматив) шаклидир.
Ваколат – вакилнинг ваколат берувчига фуқаролик ҳукуқ ва мажбуриятлар вужудга келтириши, ўзгартириши ва бекор қилиши учун асос, яъни ҳуқукдир. Ваколат. ишончнома, қонун, суд карори ёки маъмурий акт (ҳужжат) асосида юзага келади. Қоида тариқасида, вакил уз ваколатини ваколат берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кўзлаб, амалга оширишга мажбур. Вакил ваколат берувчи шахе номидан шахсан ўз фойдасига ҳар хил битимлар туза олмайди (тижорат вакиллиги бундан мустасно). Вакил амалдаги конунчилик ва ваколат берувчининг топширикларига биноан иш кўради. Вакил ваколатсиз ёки ваколат доирасидан четга чиқиб, ҳаракат қилган такдирда, бундай ҳаракат ваколат берувчи учун ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмайди, аммо бу ҳаракат ваколат берувчи томонидан маъқулланса, бу ҳол унинг учун муайян ҳуқуқий оқибат туғдиради. Ваколатни вужудга келтирувчи асосларга кўра, вакиллик 2 турга бўлинади: 1) қонун бўйича вакиллик; бунда вакиллик ва ваколат меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади; у муомалага лаёқатсиз шахс (ёш болалар, акли заиф ва руҳий касал)ларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилади; 2) шартномавий вакиллик; бунда вакил ва унинг ваколати вакил қилувчининг эрки билан юзага келади. (“Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” 2-жилд, 367- бет).
Аввало жамоат ташкилотларининг кўринишлари ҳақида.
Do'stlaringiz bilan baham: |