29
муносабатлар ҳуқуқий воқеаликдаги энг анъанавий муносабатлардир. Ҳар қандай фуқаро ўз ҳаёти
мобайнида маъмурий, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи муассасалар ва уларнинг мансабдор шахслари
билан, транспорт ва алоқа органлари билан, солиқ органлари, паспорт идораси, божхона хизмати,
ижтимоий ҳимоя ва бошқа идораларнинг ходимлари билан маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга
киришади.
Фуқаролар ўртасидаги муносабатлар маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг алоҳида гуруҳини
ташкил қилади. Фуқаролар ўрасидаги кўпгина муносабатлар маъмурий-ҳуқуқий нормалар билан
тартибга солинганлиги учун маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга киради. Ушбу муносабатлар
кўпроқ жамоат тартиби, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳаларида юзага
келади ҳамда қонунчилик фуқароларга жамоат жойларидаги ўзаро муносабатларини, мустақил
равишда, бошқаришнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этган ҳолда тартибга солиш мажбуриятини
юклайди.
Ижро этувчи ҳокимиятнинг хусусиятлари
.
Ижро этувчи ҳокимиятнинг хусусиятларига
қуйидагилар киради:
1)
Ижро этувчи ҳокимият Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ҳокимиятининг қонун
чиқарувчи ва суд ҳокимияти билан яқиндан аллоқада бўлган мустақил тармоғи (турли,
кўриниши)дир;
2)
Ягона давлат ҳокимиятининг кўриниши бўлган ижро этувчи ҳокимият ҳозирги
вақтда ижро этувчи органлар деб номланади, амалда эса давлат бошқарувчи органлари бўлган
давлат аппратининг махсус бўғинлари фаолиятида реал хусусият касб этади;
3)
ижро этувчи ҳокимият давлат бошқаруви органлари тизимида намоён бўлади, уларга
республика ҳукмати, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий ижро этувчи
органлар, давлат муассасалари ва корхоналарининг маъмурияти киради;
4)
ижро этувчи ҳокимият замон ва маконда универсал хусусиятга эга, яъни узлуксиз ва
инсонлар фаолият кўрсатаётган барча жойларда амалга оширилади. Ижро этувчи ҳокимият
органлари мазмуни бўйича ижро этувчи ва кўрсатма берувчи фаолиятни амалга оширади. Қонунга
мувофиқ, улар давлат ва ҳокимият ваколатларига, жумладан, ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариш ва
уларни амалга ошириш ваколатларига эга. Умуман олганда, ушбу органлар мустақил равишда
қонун ҳужжатлари чиқариш, уларни қўллаш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилишдан иборат кенг
доирадаги ваколатларга эгадирлар.
Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг қонун асосида бўлиши хусусиятига эгалиги
уларнинг ҳуқуқий ҳолатидаги энг муҳим ҳидатдир. Улар ўзларининг барча шаклдаги фаолиятида
Конституция, қонунларнинг талабларига қатъий риоя этишлари, уларни бажаришлари ва ўз
ваколатлари доирасида бошқаларнинг бажаришларини таъминлашга ёрдам беришлари керак;
5)
ижро этувчи ҳокимят давлат хизмати орқали амалга оширилади. Давлат хизмати
деганда, фуқароларнинг давлат органларидаги давлат бошқарувини амалга оширишга қаратилган
профессионал фаолияти тушунилади. Ижро этувчи ҳокимият органлари муайян бўлинмалар
(бўлим, бошқармалар)дан ташкил топади. Уларнинг ҳар бири хизмачилар эгаллаб турган
лавозимлар йиғиндисидан иборат;
6)
ижро этувчи ҳокимиятнинг муҳим жиҳати- унинг бевосита қўл остида улкан ресурслар,
яъни ҳуқуқий, ахборот, иқтисодий, техникавий, мафкуравий, ташкилий ресурсларнинг мавжудлиги
ёки унинг предметли хусусиятидир. Ижро этувчи ҳокимият қўлида давлатнинг амалдаги қудрати
жамланган. У улкан ҳудудлар, кўплаб одамлар, ресурсларга таянади, хизматлаги лавозим бўйича
кўтаришлар ва рағбатлантириш воситаларидан фойдаланади. Бундан ташқари, ижро этувчи
ҳокимият органларининг бевосита қўл остида қуролли Кучлар, чунончи, армия, милиция, миллий
хавфсизлик хизмати мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: