Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


Давлат бошқарувини ташкил этиш тартиби ва бошқарувни амалга ошириш



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   109
Bog'liq
huquq

Давлат бошқарувини ташкил этиш тартиби ва бошқарувни амалга ошириш 
жараёнида вужудга келадиган турли-туман ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи 
нормаларни ўз ичига олган ҳуқуқнинг алоҳида тармоғи 
маъмурий ҳуқуқ 
деб аталади. 
Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунда ифодаланган 
маъмурий ҳуқуқ нормалар ҳукуматнинг шаклланиши ва ташкил этилиши тартибини, ваколатлари, 
қайси ташкилот га ҳисобдор эканлиги ва масъулиятини, давлатнинг бошқа органлари билан ўзаро 
муносабатини белгилаб беради.
 
Маъмурий ҳуқуқ билан тартибга солинадиган муносабатлар асосан қуйидагилардан иборат: 
1)
ташкилий жиҳатдан бири иккинчисига бўйсунадиган давлат органлари (Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан вазирликлар, қўмиталар, ҳокимликлар) ўртасидаги 
муносабатлар; 
2)
бир-бирига бўйсунмайдиган давлат бошқарув органлари (икки вазирлик, икки ҳокимлик ва 
ҳоказо) ўртасидаги муносабатлар; 
3)
давлат бошқарув органлари ва уларга бўйсунадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар 
ўртасидаги муносабатлар; 
4)
давлат бошқарув органлари ва жамоат бирлашмалари (касаба уюшмалари, сиёсий 
партиялар, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва бошқалар) 
ўртасидаги муносабатлар; 
5)
давлат бошқарув органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар. 
Маъмурий ҳуқуқ предмети – ижроия ҳокимият фаолиятини ташкил этиш жараёнида юзага 
келадиган ижтимоий муносбатлар йиғиндисидир. 
Мамлакатимизнинг ташкилий қурилиш вазифаларини ҳал қилишда маъмурий ҳуқуқнинг 
аҳамияти катта.
Давлат бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат аппаратининг ишини яхшилаш, 
бошқарув фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларнинг деярли барчаси 
маъмурий ҳуқуқ нормалари ёрдамида амалга оширилади. Яъни айнан маъмурий ҳуқуқ нормалари 
бошқарув органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларни ташкил этиш, ўзгартириш ёки тугатиш 
қоидаларини белгилаб беради. 
Маъмурий ҳуқуқ нормалари шу билан бирга бошқарилувчи объектларнинг фаолиятини, 
унинг давлат бошқаруви органлари билан ўзаро алоқаларини тартибга солиб туради. Ушбу 
нормалар режалаштириш тартибини, моддий ресурсларни тақсимлашни, иш ҳақини белгилаш 
билан боғлиқ муносабатларни ҳам тартибга солади. 
Маъмурий ҳуқуқ нафақат бошқарувни, балки бошқарилувчи фаолиятни ҳам тарибга солади. 
Мисол учун, йўл ҳаракати қоидалари, жамоат жойида юриш туриш қоидалари, ов қилиш, савдо, 
санитария ва ёнғндан сақлаш қоидалари ва ҳ.к. 
Шундай қилиб, маъмурий ҳуқуқ нормалари қандай қилмишлар (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) 
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши, маъмурий жавобгарлик турлари ва усулини, бундай 
ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартибини ўрнатади.
Маъмурий ҳуқуқ фанининг бошқа ҳуқуқий фанлар билан ўзаро алоқалари, муносабатларига 
келсак, шуни айтиб ўтиш жоизки маъмурий ҳуқуқ бошқа ҳуқуқийфанлар билан чамбарчас боғлиқ. 
Хусусан олдинги мавзуда биз давлат (конститтуциявий) ҳуқуқи соҳасида фикр билдирган эдик. 
Агар мана шу ҳуқуқ соҳаси мисолида маъмурий ҳуқуқнинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро 
муносабатлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, айтиб ўтиш жоизки, маъмурий ҳуқуқ давлат 
(конститтуциявий) ҳуқуқи фанига жуда яқин туради. Лекин шу билан бирга бу иккки Фан ўртасида 
ўзаро фарқлар ҳам мавжуд. Жумладан, давлат (конституциявий) ҳуқуқида давлатнинг ижтимоий 
тузилиши ва сиёсатининг асослари, давлат билан шахс ўртасидаги ўзаро муносабатлар, миллий 
давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилиш, давлат органлари тизимининг асослари ифодаланган. Далат 
ҳуқуқи фанининг предмети маъмурий ҳуқуқ фанининг предметига нисбатан кенгдир. Масалан, 
давлат ҳуқуқи барча давлат органлари учун умумий бўлган ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш 
тамойилларини белгилаб берса, маъмурий ҳуқуқ нормалари эса юқоридагиларга асосланиб, давлат 


27 
бошқарувида уларни қўллашни тартибга солади. Давлат ҳуқуқи фуқароларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва мажбуриятларини белгилаб беради. Маъмурий ҳуқуқ эса давлат ҳуқуқининг 
кўпгина нормаларни янада аниқлаштиради, фуқароларнинг ҳуқуққий мақомини асосий бўлмаган 
бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишининг бошқарув механизмини белгилаб беради. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан фуқаролар давлат органлари ва 
мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. 
Ушбу жараён давлат (конституциявий) ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Маъмурий 
ҳуқуқ эса мана шу шикоятларни қайси органга тегишлилигини, шикоятни кўриб чиқиш муддати ва 
тартибини ҳамда бошқа томонларини тартибга солади. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish