Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси.
Маъмурий жавобгарликни қўллаш учун асос бўлиб
маъмурий ҳуқуқбузарлик хизмат қилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, қонун ҳужжатларига
биноан, маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз қилувчи, ғайриқонуний, айбли
(қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар жиноятлардан ушбу хавф даражаси билангина фарқ қилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг асосий белгилари қуйидагилардир:
1)
жамиятга қарши хусусият;
2)
ғайриқонунийлиги;
3)
айблилиги;
4)
қилмишнинг жазога лойиқлиги.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган
ва мавжудлиги маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган белгилар (элементлар)
мавжуд ташкил қилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибининг белгилари (элементлари) қуйидагилардан иборат:
1)
объект;
2)
объектив томон;
3)
субъект;
4)
субъектив томон.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектини нормалари билан тартибга солинган ва маъмурий
ҳуқуқбузарлик чоралари билан муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатлар ташкил қилади.
Объектив томон маъмурий ҳуқуқ билан тақиқланган ҳаракати ёки ҳаракатсизликдан иборат.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектлари сифатида жисмоний шахслар ҳамда мансабдор
шахслар тан олинади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида умумий шаклда маъмурий
жавобгарликка маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтида 16 ёшга ва муамала лаёқатига эга
бўлган шахслар тортилиши белгилаб қўйилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони субъектнинг ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки
ҳаракатсизликка ва унинг оқибатларига руҳий муносабатидан иборат. У қасд ёки эҳтиётсизликка
шаклида ифодаланиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлгандагина уни содир этган шахс маъмурий
жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бундай юридик мезонлар жиноят ва маъмурий қонунларда белгиланган. Масалан, қонунда
қандай ҳолларда давлат мулкини майда талон-тарож қилиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик, қандай
ҳолларда эса жиноят бўлиши кўрсатилган. Муайян жиноятларнинг субъекти деб 14 ёшга шахслар
тан олинади, маъмурий ҳуқуқбузарлик субъектлари эса фақат 16 ёшга тўлган шахслар бўлиши
мумкин; транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларнинг жабрланувчининг енгил
шикастланишига олиб келган йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бузиши маъмурий
ҳуқуқбузарлик деб, жабрланувчининг ўлимига ёки оғир шикастланишига олиб келган айни ўша
ҳаракатлар эса – жиноят деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |