40
қий меъёр билан тартибга солинган ижтимоий муносабат бўлиб, унинг қатнашчилари молиявий-
ҳуқуқий меъёр билан бел-гиланган ва кафолатланган юридик мажбуриятлар ва ҳуқуқлар эгалари
бўлади
деб таърифлаш учун асос бўлади.
3-§. Ўзбекистон республикасида молиявий назорат.
Молиявий назорат молиянинг махсус функцияси бўлиб, унинг мақсади молиявий ресурсларни
бошқариш қонунийлиги ва самарадорлиги бўйича қабул қилинган андозалардан четга чиқиш
ҳолларини аниқлаш, бундай четга чиқишлар мавжуд бўлганида эса, уларни тузатиш ва олдини олиш
бўйича тегишли чораларни ўз вақтида қабул қилишдан иборат. У назоратнинг бошқа турла-ридан
фарқли ўлароқ, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча соҳа-ларида мавжуд бўлган ҳолда, пул
жамғармалари ҳаракатининг бутун жараёнида кузатилади. Шу сабабли молиявий назорат ҳар
қандай ишлаб чиқаришда хўжалик юритиш механизмининг объектив равишда зарурий бўлган
таркибий қисмидир, деб тасдиқлаш мумкин.
Молиявий
назорат тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти ва шакллари тўғрисидаги масала
иқтисодий ва юридик адабиётлар-да ҳамон мунозарали бўлиб қолмоқда.
Лекин ушбу ҳолатни тан олиш илгаритдан бери таркиб топ-ган «молиявий назорат»
атамасини, адабиётларда таклиф этил-ганидек, «молиявий-хўжалик назорати» деб ўзгартириш учун
асос бўла олмаса керак. Молиявий назорат хўжалик фаолиятини назорат этишнинг бошқа
турларини ҳам амалга ошириш
заруратини инкор этмайди, балки уни ҳам назарда тутади.
Молиявий назоратнинг моҳияти унинг вазифаларида ўз ифодасини топиб,
улардан бири
«молиявий ресурсларнинг аҳволини назорат этишдан иборатдир. Ушбу назорат давлат бюджети
олдидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ
ижро этилишини, марказлаштирилган ва
марказлаштирилмаган пул жамғармала-ридан фойдаланишга доир операцияларнинг тўғри
амалга
ошири-лишини текширишни назарда тутади».
Ушбу
шароитларда
молиявий
назоратнинг
энг
муҳим
вази-фалари
молиявий
муносабатларнинг барча субъектлари томонидан банк, солиқ, валюта қонунчилиги, қимматли
қоғозлар, суғурта ва аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши самарадорлигини
оширишдан иборат бўлиб қолмоқда. Молиявий назоратнинг ниҳоятда муҳим вазифаларидан бири,
шунингдек, тўлов айланмасини нормаллаштириш, нотўловлар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари
бўйича салбий оқибатларни тугатишдир.
Молиявий назорат вазифаларини амалга ошириш натижасида
молиявий фаолиятда
қонунийлик тамойили томонларидан бирини ифодалайдиган
молия интизоми
мустаҳкамланади.
Молия интизоми
деганда,
давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар пул жамғармаларини ташкил
этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш вақтида белгиланган кўрсатмалар ва тартибга қатъий
риоя этилиши
тушунилади. Молия интизоми талаблари юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлат
органлари учун амал қилади.
Молиявий назорат ялпи ижтимоий ва миллий даромадни ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан
фойдаланиш каби молияга хос бўлган сифатларни назорат этиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Бошқача айтганда, молиянинг назорат функцияси молиявий назоратнинг асосий қисми бўлиб,
молияга бўлган эҳтиёж ва молия ресурслари мажудлиги ўртасида мувозанат бўлишига ёр-дам
беради.
Юқорида баён этилган ҳолатларни ҳисобга олиб, айтиш мум-кинки,
Do'stlaringiz bilan baham: