Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   109
Bog'liq
huquq

Ўзбекистон Республикаси 
бюджет ҳуқуқини
давлат бюджети маблағларини ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан 
фойдаланиш бўйича юзага келадиган ижтимоий муносабатлар-ни тартибга солувчи молиявий-
ҳуқуқий меъёрлар мажмуи 
си-фатида белгилаш мумкин.


45 
Молия ҳуқуқига оид адабиётларда бюджет ҳуқуқи предмети-ни ташкил этувчи, ўзининг 
мазмуни ва мақсад йўналишлари би-лан ягона бўлган ижтимоий муносабатлар, яъни қуйидагиларни 
белгилаш ёки тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар ёки меъёрлар блокининг аниқ 
турларига бирлашади: 
бюджет қурилиши ва давлат бюджет тизими; 

бюджет тизими даромадлар ва харажатлар тузилмаси, уларни бюджет тизими бўғинлари 
ўртасида тақсимлаш тартиби; 

давлат ва унинг субъектлари (маъмурий-ҳудудий тузилма-лар) ваколатлари (бюджет 
ҳуқуқлари); 

бюджет жараёнини ташкил этиш, яъни бюджетни шакл-лантириш тартиби ҳамда унинг 
ижроси тўғрисидаги ҳисобот; 

бюджет назорати. 
Қайд этилган ҳолатларни ҳисобга олиб, 
Ўзбекистон Рес-публикаси бюджет ҳуқуқи
давлат 
бюджет қурилиши ва бюджет тизими, бюджет тизими даромадлари ва харажатла-ри 
тузилмаси, уларнинг турли даражадаги бюджетлар ўртаси-да тақсимланиши, давлат ва унинг 
маъмурий-ҳудудий тузил-малари ваколати, бюджет жараёни ва бюджет назоратини белгиловчи 
молиявий-ҳуқуқий меъёрлар мажмуи
дан иборат дейиш мумкин.
 
Бюджет ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси молия ҳуқуқининг асосий бўлими бўлиб, бу Давлат 
бюджетининг мамлакат молия тизимининг марказий бўғини сифатидаги ўрни билан белгилана-ди.
 
Бюджет ҳуқуқи меъёрлари билан тартибга солинган ижти-моий муносабатлар 
бюджет 
ҳуқуқий муносабатлари
дир. Улар молиявий-ҳуқуқий муносабатларнинг бир тури ҳисобланади ва 
шу сабабли уларга тегишли бўлган барча ўзига хос хусусиятлар-га эга. Шу билан бирга, бюджет 
ҳуқуқий муносабатлари бошқа молиявий-ҳуқуқий муносабатлардан фарқ қиладиган айрим 
хусусиятларга ҳам эга.
 
Бюджет тузилишининг мазмуни масаласи бўйича адабиётларда турли фикрлар айтилган эди. 
Бунда айрим ҳолларда бюд-жет тузилиши тушунчаси нотўғри равишда торайтирилиб, бюджет 
тизими тушунчасига тенглаштирилади. Аслида эса, ушбу тушунчалар ўртасида катта фарқ бор. 
Бюджет тизими 
деганда,
мамлакат ҳудудида амал қилувчи барча бюджетлар мажмуи 
тушунилади
, бюджет тузилиши эса, бюджет тизимининг ташкил этилиши, уни тузиш 
тамойиллари, бу тизим айрим бўғинлари ўртасидаги ўзаро алоқа
дан иборат.
 
Давлатнинг бюджет тузилиши бюджетларнинг турлари, уларнинг ҳар бири йўналиши (бюджет 
тизими), бюджетлар айрим турлари ўртасида даромадлар ва харажатлар тақсимланиши, улар 
функцияларининг тамойиллари, ваколатли ва ижроия ҳоки-мияти марказий ва маҳаллий 
органларининг ваколатларини белгилаб берадиган юридик меъёрларга асосланади. Демак, ўз маз-
мунига кўра бюджет тузилиши тушунчаси бюджет тизими ту-шунчасига нисбатан анча кенг экан. 
Бизнинг Республикамиз бюд-жет қонунчилигида эса, ушбу тенг бўлмаган тушунчалар ўртасида 
тенглик белгиси қўйилган бўлиб, Бюджет тизими тўғрисидаги қонун 4-моддасидаги таъриф бунга 
далил бўла олади. Унга муво-фиқ «Бюджет тизими турли даражалардаги бюджетлар мажмуи бўлиб, 
бюджетларни тузишни ташкил этиш ва тамойиллари, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлардан 
иборат». Ўзбекистон Республикасининг ҳозир шаклланиш босқичида турган бюджет 
қонунчилигини янада такомиллаштириш жараёнида кўрсатилган қарама-қаршиликни кўриб 
чиқилаётган икки нотенг тушунчаларни аниқ ажратиб олиш йўли билан бартараф этиш зарур. Бу 
нафақат назарий, балки ниҳоятда муҳим бўлган амалий аҳамиятга ҳам эга-дир, чунки бюджет 
тузилиши тушунчаси давлат бюджет сиёсатининг асосий элементларини кўп жиҳатдан белгилаб 
берувчи дастлабки нуқтадир. 
Бюджет тизими
бир неча даражалардан иборат бўлиши мумкин, ушбу даражалар сони у ёки 
бу мамлакатнинг бюджет тузилиши билан белгиланади. Унитар (ягона) давлатларда бюджет тизими 
икки даражадан иборат. Уларга марказий бюджет (давлат бюджети) ва маҳаллий бюджетлар киради 
(Франция, Италия, Япония ва ҳ.к.). Федератив (иттифоқ) давлатларда бюд-жет тизими уч даражага 
эга бўлиб, федерал бюджет, федерация субъектлари бюджетлари ва маҳаллий бюджетларни ўз 
ичига олади (Россия, АҚШ, Германия ва бошқалар).
Бизнинг мамлакатимизда бюджет тизими икки даражадан иборат:
1)
республика бюджети (марказий бюджет);
2)
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар.


46 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish